Главные новости
Главная / Иктисодиёт / UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди
<

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 минг долларга сотмокда.

Давлат харидлари порталидаги ахборотга кура, «UzAuto Motors» АЖ АКШнинг General Motors Overseas Distribution LLC компанияси билан 2019 йил 27 ноябрда шартнома тузган. Орадан бир ой утиб, UzAuto Motors Тошкентда Equinox ва яна 3та премиум сегментдаги моделлар такдимотини утказган эди.

Шартнома киймати (CPT/CIP) 199,9 млн доллар ёки шу моделдаги хар бир автомобил учун 22,8 минг долларга тенг булган.

CIP нархи (carriage and insurance paid) – шартнома тузилган махсулотнинг нархи ичига етказиб бериш ва харидор фойдасига сугурта харажатлари хам кушилганини англатади.


Манба: dxarid.uzex.uz

Узбекистонда Equinox 33,6 минг доллардан сотилмокда. Бу эса ушбу автомобил нархи импорт кийматидан 10,8 минг доллар ёки 47 фоизга юкори эканини курсатади.

Эслатиб утамиз, 2019 йилда нархи 40 минг доллардан ортик автомобилларни Узбекистонга божсиз олиб киришга рухсат берилганди. Аммо 2020 йил бошидан UzAuto Motors киммат нархдаги туртта импорт автомобил сотувини йулга куйгач, бизнес-класс автомобиллар учун божсиз тартиб бекор килинди.

Таъкидлаш жоиз, монопол корхонага хориждан автомобил импорт килишда яширин тарзда эксклюзив имтиёзлар берилган булиши мумкин. Компания импорт автомобиллар учун белгиланган бож ва утилизация йигимини туламаётгани эхтимолидан келиб чикиб, октябрь ойида бир гурух депутатлар Божхона кумитаси ва Молия вазирлигига суров юборганди.

Суровга божхоначилар «махфий маълумотлар» ёзилган жавоб йуллашган. Молия вазирлигининг жавоби хакида жамоатчиликда маълумот йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …