Главные новости
Главная / Жамият / УзА 17 йил “утириб” чиккан ёзувчи билан сухбат утказди
<

УзА 17 йил “утириб” чиккан ёзувчи билан сухбат утказди

Мамадали Махмудов (Эврил Турон)
Мамадали Махмудов (Эврил Турон)

“Хамма китобларим Ватан, миллат учун ёзилган. Бошка нарса мени кизиктирмайди. Шунга карамай мен 17 йил “утириб” чикдим. Тугри хакикатнинг тикланиши жуда кийин кечар экан. Хаёт узи шундай курилганки, ёлгон билан чин орасида доим кураш кетади. Мана 27 йил кечрок, Тангрини, яна айрим дустларимизнинг куллови билан сизларга интервью бераяпман”,деган таникли ёзувчи Мамадали Махмудов (Эврил Турон) Узбекистон Миллий ахборот агентлиги – УзА га берган видеосухбати давомида.

Ёзувчининг эътироф этишича, озодликка чикканидан буён унинг УзАда иккинчи марта чикишидир.

“Мана орадан 27 йил утиб, битта хабарим Узбекистон Миллий ахборот агентлигида чикди. Шу муддат ичида иккинчи марта мени таклиф килаяпсизлар”, деган Мамадали Махмудов.

75 ёшли Мамадали Махмудов 14 йил, аввалги муддатини хам кушганда 17 йил Узбекистон камокхонасида утирди. Ёзувчи 1999 йилги 16 февралдаги Тошкент портлашларига алокадорлик айби билан портлашлардан 10 кун утиб хибсга олинди ва 14 йилга хукм этилган эди.

Мамадали Махмудов 2013 йилда камокдан озод этилган.

Инсон хукуклари фаолларига кура, Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль вокеаларига алокадорликда айбланиб, юзлаб кишилар озодликдан махрум этилган.

Куплаб инсон хукуклари фаоллари феврал портлашлари аслида хукуматнинг сиёсий мухолифларини йук килишига кул келганини таъкидлашади.

УзА Мамадали Махмудовни кайтадан “тан ола” бошлаган ягона ОАВ эмас.

Якинда “Адабиёт” Мамадали Махмудовнинг “Коронгу тунда чакнаган чакмоклар” сарлавхали маколаси эълон килган эди. Бирок газетанинг 1 ноябрь кунги сони¸ бу маколани чоп этиш жараëнида бевосита катнашган журналист¸ ношир ва муаллифга кура¸ сотувдан йигиштириб олинган.

Мамадали Махмудов билан сухбат утказган УзА ахборот агентлиги рахбари, таникли адиб Абусаид Кучимов якинда Озодликка сухбат берган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …