Главная / Жамият / Уруш катнашчилари ва ногиронларига МИБ томонидан тулов сертификатлари топширилмокда

Уруш катнашчилари ва ногиронларига МИБ томонидан тулов сертификатлари топширилмокда

veteranlarУруш — кадим-кадимдан инсоният бошига факат мусибат ёгдирган, хар-бир оилани якин жигаридан айирган мудхиш вокеа. Ана шунинг учун жангу-жадални келтириб чикарган шахслар каттик кораланган, лаънатланган одамлар тинчлик учун жон фидо килишган. Иккинчи жахон уруши тугаганига 73 йил тулмокда. Орадан ойлар, йиллар утиб, бу жангу-жадал бошланган сана биздан узоклашмокда. Лекин унинг инсоният калбига солган жарохати хеч качон битмайди. Узбекистонда уруш жабрини курмаган, азобини тортмаган оилани топиб булмайди.

Юртимизда ёши улуг инсонларни кадрлаш, уларга хурмат-эътибор курсатиш, хар томонлама рагбатлантириш борасида килинаётган ишлар нуронийларнинг кунглини тогдек кутариб, дардларига дармон булмокда.

Президент Шавкат Мирзиёевниинг 16 апрелдаги «Иккинчи жахон уруши катнашчиларини рагбатлантириш тугрисида»ги фармони ижроси доирасида уруш катнашчилари ва ногиронлари яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сумлик туловларини амалга ошириш имконини берувчи гувохномалар топширилиши белгиланган.

Мазкур хужжат Бюронинг жойлардаги булимларига такдим этилиши биланок тегишли туловлар дархол амалга оширилади.

Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Kun.uz’га берган маълумотига кура, давлатимиз томонидан ажратилаётган ушбу маблаглар Республикамиздаги 1173 нафар уруш катнашчиси ва ногиронларининг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари даврасида топширилмокда.

Уз мухбиримизнинг хабар килишича, давлат томонидан ажратилаётган маблаглар Самарканд вилоятидаги 97 нафар уруш катнашчиси ва ногиронларига хам топширилди.

“Ёшим туксон бешга якинлашиб колди. Хаш-паш дегунча салкам бир аср яшаб куйибман, — дейди Самарканд шахрида яшовчи Рашид бобо Рахмонов. — Хаётимда амин булганим шу, вактнинг кадрига етайлик. Болаларим уни увол килманг, зое кетказманг. Иложи булса, хар бир ишингизни аввало уз камолингиз, бахтингиз ва шу оркали оила, якинларингиз, ён-верингиздагиларга фойдаси тегадиган килиб бажаринг. Шунда барака топасиз, иншааллох”.

“Уруш азобларини биз курдик, сиз курманг, болаларим, — дейди сулим ховлисига шодон кийкириклар билан бир-бирига гал бермай чопиб келаётган невара-ю эвараларини тафтли кучогига олаётган Пайарик туман Жувозхона махалласида яшовчи Маматкобил ота Абдураззоков. — Худога шукр, шундай ёруг кунларни куриш бизга насиб этди. Жанггохлардан кайтмаган, урушнинг асорати туфайли бевакт ёстиги куриган тенгдошларимни эсласам, юрагим зиркирайди.

Катор орден ва медаллар билан такдирланган, кадр-киммати, шаъни улугланаётган юртда умргузаронлик килаётган бу нуронийлар бугунги доруломон кунларга етказганидан шукроналикни кайта-кайта таъкидлаб, дуога кул очишади.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …