Главные новости
Главная / Жамият / Юртбошимиз Самаркандга ташриф буюрди
<

Юртбошимиз Самаркандга ташриф буюрди

9adc1a3c45643cfe6900862965c4c61cУзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятгаташрифини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов кабрини зиёрат килишдан бошлади. Зиёрат чогида Куръон тиловат килиниб, Узбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хазратлари мархум Биринчи Президентимизнинг охиратлари обод булишини сураб дуо килдилар. Кейин Давлатимиз рахбари  Ислом Каримов дафн этилган худудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуасида бораётган ишлар билан танишиб, лойихани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун кулайликларни ошириш буйича тавсиялар берди.

 Сунгра Президентимиз диний уламолар билан биргаликда Имом Бухорий хазратларининг кабрларини зиёрат килиб, Имом ал-Бухорий номидаги халкаро тадкикот маркази лойихаси билан якиндан танишди.

 Учрашув чогида Юртбошимиз буюк бобокалонимиз колдириб кетган бой илмий-маънавий меросни пухта урганиш, уни авлодларга мукаммал тарзда етказиш максадида ташкил этилаётган тадкикот маркази Ватанимиз уламолари зиммасига юксак масъулият юклаши, улуг аждодимизнинг муносиб ворисларини тарбиялашда тинимсиз мехнат килишлари, мазкур жараёнга янгича, замонавий услубда ёндашиш талаб этилишини айтиб утдилар.

 Музей, кутубхона, илмий мажмуани уз ичига олувчи Марказ юртимизда динимиз софлигини саклаш, халкимиз маънавиятини юксалтириш, бой тарихимизни дунёга янада купрок танитишга хизмат киладиган мукаддас маскан булиб колиши таъкидланди.

– Мухаддислар пешвоси булган буюк мутафаккир бобомиз Имом Бухорий мангу куним топган ушбу масканда узига хос маънавий-рухий мухит мавжуд, –деди давлатимиз рахбари. – Мажмуага зиёратга келган одам бу марказга хам кириб, маънавий озик олсин, боболаримиз хикматларидан урганиб кетсин. Шунда уларнинг калбида улуг аждодларимиз билан фахрланиш туйгуси ривож топади, айни пайтда шундай буюк зотларнинг авлоди масъулиятини хис этади.

 Янги марказда буюк мухаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий; улуг факихлар Бурхониддин Маргиноний, Абуллайс Самаркандий; калом илмининг буюк мутафаккирлари Абу Мансур Ал-Мотуридий, Абул Муин Насафий каби аждодларимизнинг бебахо меросини алохида-алохида урганиш ва илмнинг ушбу сохалари буйича мукаммал билимга эга булган етук мутахассислар тайёрлашни йулга куйиш кузда тутилаётгани айтилди.

 Шавкат Мирзиёев олимлар ва уламолар билан сухбатда ушбу марказда тадкикотчиларга Куръони карим оятларини кироат билан укиш, тугри талаффуз этиш, араб имлосида ёзиш – каллиграфия буйича мамлакатимиз етакчи олимлари дарсларини йулга куйиш, хорижлик тадкикотчилар учун малака оширишни таъсис этиш хакида сузлади.

   Президентимиз Бухородаги Мир Араб мадрасасининг хам кадимги мавкеини тиклаш зарурлигини курсатиб утди. Мадраса биносини таъмирлаш ва замонавий технологиялар билан жихозлаш буйича топшириклар берди.  Шунингдек, юртбошимиз пойтахтдаги Хазрати Имом мажмуаси худудида Ислом тараккиёт марказини ташкил этиш кузда тутилаётганини хам айтиб утди.

 Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги савдо ва маиший хизмат курсатиш шохобчаларини реконструкция килиш зиёратчилар учун кушимча кулайлик яратиб, худуд инфратузилмасини янада ривожлантиришда мухим ахамият касб этишига эътибор каратилди.

 Президентимиз Махдуми Аъзам зиёратгохидан Имом Бухорий мажмуасигача булган йул буйида икки каватли замонавий уйлар ва ижтимоий объектлар куриш, худудни ободонлаштириш буйича мутасадди рахбарларга топшириклар берди.

 Имом ал-Бухорий номидаги халкаро тадкикот маркази юртимизда ислом дини ривожи йулида олиб борилаётган ислохотларнинг гултожи булмокда. 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …