Главная / Сиёсат / Урикзор бозоридаги вокеадан кейинги хангомалар
<

Урикзор бозоридаги вокеадан кейинги хангомалар

Жорий йилнинг 26 март куни Бош вазир томонидан Тошкент шахрида амалга оширилаётган ишлар танкидий мухокама килинди. Давлат бюджетига тушумлар масаласида колокликка йул куйилганлиги учун Миробод, Учтепа туманлари хокимлари ва давлат солик инспекциялари бошликлари каттик огохлантирилди.

Шундан сунг, утган хафта давомида ижтимоий тармокда Тошкент шахридаги «Урикзор» бозори худудида солик инспекторлари харидорларни тухтатиб чек сураётгани, чек булмаган холда бозор худудидан чикармасдан ушлаб тургани хакидаги видео таркалди.

Кейинрок Солик кумитаси вакили, кумитадаги бошкарма бошлиги Турабек Тураев матбуот анжумани чогида бу вазиятда «солик инспекторлари» нохак булмаганини маълум килди. Куп утмасдан Давлат солик кумитаси матбуот хизмати хабарида ушбу видеодаги тадбиркорлар фаолиятини текширган шахс кумита ходими эмаслиги, Учтепа тумани хокимлиги вакили эканини маълум килинди.

Вокеа юзасидан кушимча тафсилотларни урганиш ва икки томондан хам изох олиш максадида йулга тушдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Урикзор» бозори худудида видеонинг асосий кахрамони булган тадбиркорни топиш кийин булмади. У хеч иккиланмай интервью беришга рози булди.

«2019 йил 27 март куни соат тахминан 11:00 атрофида мижозлар ташкаридан чек сураяпти дейишди. Бориб чекни сураш кимнинг карори билан булаётганига кизикдим. Бу канака текширувлиги хакида 10 мартача савол бердим. Шу саволга жавоб беришмади. Узларини хам таништирмади. Кимлигини сурашим бу менинг хукуким. Кимлигини билишим керак-ку? Бирор идоранинг ходимими ёки кучадаги безорими? Бунга ойдинлик киритиш учун ундан сурадим. Кимнинг карори буйича? Фамилиянг нима деб сураш керак-ку бундай вактда. У эса мендан хужжат суради. Йигилганларнинг барчаси тадбиркорлар эди. Уларни мен йигмаганман. Хохласангиз бозор маъмуриятининг видеоёзувларини куришингиз мумкин. У ердаги одамлар узлари йигилишди. Мен у кишига савол бердим.

Мен унга узимни таништирдим, хужжатларимни курсатдим. У узини таништирмади хам, хужжатини хам курсатмади. Эшикларнинг олдида туриб мижозлардан сураса, эртага улар фаолиятимни ноконуний деб уйлаб мендан махсулот олмай куяди. Ундан кура, кириб узимдан сурасин. Хужжатларим хаммаси тулик, 5 йилдан бери фаолиятимни юргизяпман. Бир ойда 15 марта давлат солик идорасидан келади. Хужжатларимизни курсатамиз. Камчилик булса, дарров жарима белгилайди. Бунака сурайверса, нафакат менга бутун бозорга келмай куяди-ку? Соликлар, ижара пули, коммунал туловларни тулашим керак. Бола-чакам бор, уларни бокишим керак. Ундан ташкари, солик кумитаси кунлик инкассация киласан деган. Бу расман айтилмаган. Ундан ташкари, мижоз келса узимга хам давлатга хам фойда-ку? Пул тушумларидан солик тулайман», дейди тадбиркор.

Бозорбой Бабаев (тадбиркор)

Энди видеодаги иккинчи томон, солик кумитаси маълумотида келтирилган хокимият вакилини топишимиз керак эди. Учтепа туман хокимиятига бордик. Хокимият вакиллари бу шахсни туман солик инспекциясидан топишимиз мумкинлигини айтишди.

Солик инспекциясига борган вактимизда бу ерда штаб тузилгани, хокимият вакиллари хам, прокурорлар хам шу ердалигини айтишди. Учтепа туман хокимияти иктисодий булими ходими Муроджон Эгамбердиев хам шу ерда экан. Унинг йигилишдан чикишини кутдик. Аммо, йигилиш тугагач хам уни тополмадик, у худди куринмас калпокча кийиб олгандек гойиб булди.

Солик инспекцияси рахбари уринбосари Шерзод Рузиевдан изох сурадик.

Солик инспекцияси рахбари уринбосари Шерзод Рузиев

«Жорий йилнинг март ойи учун бюджет курсаткичлари буйича режамиз бор. Уша режани бажариш учун бутун тумандаги иктисодий комплекс бу ишга жалб этилган. Шу жумладан, хокимият иктисодий булими хам. Асосий манба бозорлардаги тадбиркорлик субъектларидир. Юридик ва жисмоний шахслар. Накд пул тушуми хам шу бозорлардан булади. Бизнинг туманда «Урикзор» бозоридан булади. Кимдир кам топширади, кимдир кисман топширади. Мониторинг вактларида бунга гувох булганмиз. Шунинг учун, иктисодий комплекс, яъни банк, молия, солик, хокимият иктисодий булими хамкорликда бозорларда тадбирлар амалга оширилди. Бу текширувмас, мониторинг эмас. Текширув тадбири алохида буйрук асосида булади. Натижасига караб таъсир чораси кулланади. Уша кунги бозордаги холатда хеч кандай мониторинг хам булмаган. Иктисодий комплекс ходимлари накд пул тушумини топшириш доирасида ишлар амалга оширилган. Вакти келганда хронометраж утказганимизда тулик пул топшириш булмаган. Чекни текширишдан максад шуки, тадбиркор хам масъулиятни озрок хис килсин.

Касса аппаратини урнатиб куйиш тулик конуний ишлаяпти, дегани эмас. Товар айланмасидан пул туланиши лозим. Канчалик пулни кам кирим килса, солик шунча кам туланади. Бу тадбирда моддий ёки бошкача таъсир чораси кулланмайди. Факат тадбиркорга тушунтирилади. Уша холатда иктисодий комплекс ходимлари жалб килинган. Тушунтириш ишлари олиб борилган. Тадбиркорлар томонидан озрок тушунмовчиликлар булган», дейди у.

Кизик холат. Узининг хаклигига катъий ишончи булгани сабабли тадбиркор мухбир билан сухбатлашишдан кочмади. Аммо, хокимият вакили узининг нохак эмаслигини исботлаш урнига, «куринмас одам»га айланди колди.

Бу турдаги текшир-текширлар, тадбиркор колиб мижозларни сурок килиш тарихий тажрибаларда доимо салбий окибатларга олиб келиши куплаб мисолларда мавжуд. Балким, маълум бир тадбиркорлар солик ва тушумларда виждонсизлик билан иш тутар. Лекин, виждонли солик туловчилар фаолиятига аралашиш бозор муносабатларига номувофик харакат эмасми?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ba32MZQ3hRtIn3Cz_e2u_p242ZEL6PIk

Йул харакати коидаларига узгартиришлар буйича жарималар качондан кулланилади?

Узбекистонда йул харакати коидаларига киритилган янги узгартиришлар буйича жаримага тортиш бир ойдан сунг бошланиши мумкин. Бу хакда …