sudСАВОЛ: Курилиш фирмаси тегишли ташкилот билан тузилган шартнома буйича хизматларни талаб даражасида бажармаган холатда ушбу фирмага нисбатан бериладиган даъво аризасига илова килинадиган хужжатлар тугрисида маълумотлар беришингизни сурайман. Шунингдек, бу холатни суд ёки прокуратура идоралари томонидан куриб чикиш тартиби ва муддатлари тугрисида билмокчиман. 

Фаррух Кунабоев 

ЖАВОБ: Юридик шахслар уртасидаги низолар иктисодий судлар томонидан куриб чикилади. Даъволар жавобгар жойлашган жойдаги иктисодий судга такдим этилади. Юридик шахсга нисбатан унинг алохида булинмаси фаолиятидан келиб чикадиган даъволар алохида булинма жойлашган жойда такдим этилади.

Узбекистон Республикаси Хужалик процессуал кодексининг 114-моддасига асосан даъво аризасига куйидаги хужжатларни  илова киладилар:

1) белгиланган тартибда ва микдорда давлат божи туланганлигини;
2) даъво аризасининг ва унга илова килинган хужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;
3) низони жавобгар билан судгача хал килиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун конунда ёки шартномада назарда тутилган булса;
4) даъво талабларига асос булган холатларни.

Агар даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан имзоланган булса, унинг даъво такдим этишга ваколатли эканлигини тасдикловчи ишончнома илова килинади.

Шартнома тузишга мажбур этганлик тугрисидаги аризага шартнома лойихаси илова килинади.

Саволга хукушунос Умида Абдусаломова жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.