Главная / Жамият / Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди
<

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани сабаб булган. Бунга жавобгар сифатида турт киши курсатилган булиб, бир неча омиллар туфайли жиноят иши айблилик хакидаги масалани хал килмай туриб тугатилган.

Фото: Андрея Кудряшова

2019 йил декабрида Тошкент метросининг Юнусобод линияси курилишида халокат руй бериб, тупрок босиб колиши окибатида 6 киши халок булган эди. Фожиа руй берганига бир йил тулган кун – 2020 йил 18 декабрида Kun.uz халокатга оид жиноят иши буйича жамоатчиликка маълумот берилмагани хакида макола эълон килганди.

Маълум булишича, халокат айбдорларига жазо тайинланмаган.

Kun.uz Бош прокуратурадан олган маълумотга кура, ушбу жиноят иши 2020 йил 18 март куни, айблилик масаласини хал килмасдан туриб тугатилган.

Дастлабки терговни Тошкент шахар прокуратураси утказган булиб, холатга аниклик киритиш максадида курилиш-техник суд экспертизаси тайинланган.

Экспертиза хулосасига кура, ерости метро бекатининг туннели унг томонидаги темир-бетон конструкцияси кулаб тушишига сабаб – туннелни очик усулда кавлашда техника хавфсизлиги коидалари бузилган ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилган.

Бу эса куйидаги масъул шахсларнинг жараённи етарлича назорат килмагани окибати деб топилган:

  • «Куприк курилиш инвест» УК 67 ракамли курилиш отряди бошлиги уринбосари Отабек Алимов;
  • отряд иш юритувчиси Саидбек Бобожонов;
  • отряднинг курилиш буйича устаси Салохиддин Ашуров;
  • «Тошкент метрополитени» УКнинг «Тошкент метрополитени линияларини куриш дирекцияси» иш юритиш булимининг курилиш-монтаж ишлари буйича бош инспектори Баходир Мухамадрахимов.

Маълум килинишича, ушбу шахслар прокуратурага мурожаат килиб, аникланган коидабузарликлар эхтиётсизлик окибатида содир этилганини инобатга олишни ва узларига нисбатан кузгатилган жиноят ишини айблилик тугрисидаги масалани хал килмай туриб тугатишни сураган.

Кайд этиш лозим, жиноят иши ЖКнинг 257-моддаси 2-кисми «а» банди (Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки мехнатни мухофаза килишнинг бошка коидаларини шу коидаларга риоя этилиши учун масъул булган шахс томонидан бузилиши одам улимига сабаб булса) ва 258-моддаси 2-кисми «а» банди (Тог-кон, курилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги коидаларини бузиш одам улимига сабаб булса) билан кузгатилган эди.

Ушбу иккала бандда назарда тутилган жиноятлар «ижтимоий хавфи катта булмаган» ва «унча огир булмаган» жиноятлар турига киради.

Таъкидланишича, Мехнат вазирлигининг махсус тузилган комиссияси «халокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни иш берувчи коплагани» тугрисида хулоса берган.

«Узбекистон темир йуллари» АЖ бошкаруви эса ушбу турт нафар ходимга ижобий тавсифнома такдим этган.

Мархумларнинг оила аъзолари эътироз билдирмагани айтилади.

Шуларни хисобга олган холда, Тошкент шахар прокуратураси 2020 йил 18 март куни Жиноят кодексининг 84-моддаси 5-кисм 2-бандига асосан жиноят ишини тугатган.

Маълумот учун, ушбу бандга асосан, ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча огир булмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини буйнига олса, чин кунгилдан пушаймон булса, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берса ва зарарни бартараф килса, жиноят иши унинг айблилиги хакидаги масалани хал килмай туриб тугатилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …