Главная / Жахон / Умрага борган тожикистонлик аёл худкушлик килди

Умрага борган тожикистонлик аёл худкушлик килди

Тожикистон Дин ишлари кумитасидан Озодликка юборилган хужжат
Тожикистон Дин ишлари кумитасидан Озодликка юборилган хужжат

Мусулмонларнинг мукаддас шахри Маккага умра зиёратига борган 22 яшар тожикистонлик аёл Мохира Мансурова 21 октябрь куни худкушлик килди.

Тожикистон Дин ишлари кумитасининг сузчиси Афшин Мукимнинг 23 октябрь куни Озодликка айтишича, Мохира Мансурова Харам Масжиди ёнидаги мехмонхонанинг 13-каватидан узини ерга ташлаган.

Афшин Мукимга кура, Мохира Мансурова Умра зиёратига эри, акаси ва келинойиси билан борган булган.

Дин ишлари кумитасининг сузчисининг айтишича, уз жонига суикасд килган аёлнинг якинлари хеч кимдан даъволари йуклигини маълум килганлар.

Хар йили Тожикистондан 6 минг одам хаж зиёратига боради, умрага борувчилар сони эса бир неча баробар купдир.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …