Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида
<

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги кун журналистикаси борасидаги фикрларини суради. Катта авлод журналистикаси вакиллари уз фикрларини куйидаги икки саволга жавоб бериш оркали ифодалашди:

1. Журналистиканинг бугунги киёфасини кандай курасиз ва ундаги асосий муаммолар нималардан иборат?

2. Узбек журналистикаси кандай ислохотларга мухтож деб хисоблайсиз?

Карим Бахриев:


Фото: Карим Бахриевнинг Facebook сахифасидан олинди

1. Дунё бир азалий маромда яратилган ва яшайдигандай, яхлит ва муштаракдир. Хавонинг бир неча даражага исиши музликлар эришига ва уммонлар сатхи кутарилишига, дунё харитаси узгаришига олиб келяпти. Бир инсоннинг Яратган инсонга харом килган лукмасини – куршапалакни еганидан пайдо булган бир тожливирус бутун инсониятни ларзага солмокда. Худди шундай Узбекистон журналистикаси хам узбек жамиятининг хаётидан айро эмасдир, мамлакат ахволи билан чамбарчас боглик.

Журналистиканинг юз йилдан зиёд якин тарихи хам шу жамият ахволига муштаракдир. Чоризм давридаги Столипин ислохотларидан сунг пайдо булган умидлар Давлат думаси аъзоси булган Бехбудийлар ва жадидларни юзага чикарганди. Шу билан бирга, Октябрь тунтаришини етилтирди. Узгаришлар умиди Чулпон-у Кодирийларни олдинга чикарди, аммо аста-секин инкилобдан булган умидлар пучга чикди – катагон-у таъкиблар бошланди ва жадидлар киргинга учрадилар.

Кейин Хрушчёвнинг «или-милик» ислохотлари, шахсга сигинишга карши оташин сузлари, «Уткан кунлар» ва «Тонг сирлари»нинг очик укий бошланиши янги умидлар пайдо килди, аммо яна авторитаризм бош кутарди ва узок муддатли тургунлик даври бошланди.

Михаил Горбачёвнинг ошкоралиги яна жамиятни ва журналистикани уйготди, газеталар миллионлаб ададда чика бошлади, янги жадидлар пайдо булди ва улар мустакилликни тайёрладилар. Аммо мустакилликка эришганимиздан сунг турт-беш йил ичида яна яккахокимлик ва шахсга сигиниш йиллари бошланди, ошкоралик уйготган навбатдаги жадидлар ё камалди, ё юртни тарк этди, ё сукутга чумди.

Ва нихоят, 2016 йил охиридан яна «янги ислохотлар» даври бошланди. Янги президент Шавкат Мирзиёев ошкораликка, ислохотларга даъват этди. Бугунги журналистика ана шу умидворлик холатидадир. Бир кисм мен ва сиз сингари романтиклар, журналистлар ва блогерлар бу ислохотларга ишоняпмиз ва яна бир кадар олдинга чикдик, «ортга кайтиш нуктаси» утилганидан умид киляпмиз. Яна бир тоифа хали хаммаси аввалги холига кайтади, бу халк демократияни истифода эта олмайди, эскича карашли кучлар узини унглаб олади, деб пойлаб утиришни афзал курмокдалар.

Мен узгаришлар булишига ишонадиганлар томонидаман шу бугунги холимда ва бу сунгги имконият деб биламан.

Журналистика ривожи учун нималар керак?

Энг аввало, сиёсий ирода керак. Бу ирода давлат рахбари Шавкат Мирзиёев томонидан айтилмокда ва кайта-кайта даъват этилмокда. Агар бу сиёсий ирода булмаганда, бугунги айтилаётган хакикатларга имкон булармиди?!

Иккинчидан, ОАВ буйича конунлар такомиллашуви лозим. Масалан, тухмат ва хакорат жиноят конунчилигидан чикарилиши лозим (шу йил январида АОКА президент карори асосида Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексидан тухмат ва хакорат учун озодликдан махрум этишни чикариб ташлаш буйича конун лойихасини ишлаб чикканди – тахр). Бу конунбузарликларнинг маъмурий ва фукаролик кодексларида булиши етарлидир. Суз учун, фикр учун камок жазоси булиши мамлакатда фикр эркинлигига хеч качон йул бермайди. Бирор-бир тараккий килган, маданий халкда ва давлатда бундай модда мавжуд эмас, у факат авторитар ва тоталитар давлатларда колган. Уни мансабдорлар танкиддан курккани учун ушлаб туради ва халкка эса шундай дейди: «Нахотки, сизга газетада ёки интернетда тухмат ё хакорат килишса ва жазосиз колса?!».

Аввало, жазосиз колмайди – маъмурий ва фукаролик кодексларига кура жазоланади, жарима тулайди, ОАВ ёпилиши мумкин, колаверса, ОАВ конунчилигига кура ёлгон маълумотларга раддия килинади ва фикрларга жавоб бера олади. Факат суз учун камок жазоси булмайди, холос. Агар бир журналист сузи учун камалар экан, колган минглаб журналистлар танкиддан тийилади, жим утиришни ёки макташни афзал куради. Мактов эса «тиз чукиб килинадиган карокчилик»дир.

Учинчидан, ОАВ менежменти бозор иктисоди шароитига утиши керак. Конунчиликка кура, исталган сохага сармоя кирита оласиз, лекин ОАВ сохасида чегара бор, низом жамгармасида хориж сармояси 30 фоиздан ошмаслиги керак, бевосита бирор матбуот хориждан маблаг жалб эта олмайди, аввал «умумий ура»га – Фондга тушиши керак ва у кимга беришни хал килади. Сармоядор эса муайян, аник лойихага пул беради. Куряпсизки, матбуот сохаси бозор иктисодининг ракобат шароитига кира олмайди. Тушунаман, бу чекловлар аввалги «куркув даври»дан колган. Жамоатчилик фикрига хориж таъсир утказмасин дейилган. Биз энди адолатли ва халол иш юритсак, нимадан куркамиз?!

Туртинчидан, айнан халкнинг ошкора фикрлаши ва онгли карорлар кабул килиши – хакикий баркарорлик ва хавфсизликнинг асосидир. Онгсиз оломон – хавфсизликнинг душманидир.

2. Албатта, узбек журналистикаси жиддий ислохотларга мухтождир. Давлат, жамият ва инсон – бир муштарак ижтимоий организмдир. Журналистиканинг узи алохида либераллаша олмайди. Масалан, одамнинг кули ечилса-ю, оёги богликлигича колса, у юра олмайди ёки огзи очик булса, гапира олса-ю, бурни ёпилса, нафас ололмаса, кай холга тушади…

Журналистиканинг суз эркинлиги шароитида ривожланиши давлатдаги маъмурий-сиёсий ислохотларга богликдир, медиабизнес, яъни журналистика менежменти юксалиши, чинакам молиявий эркинлиги юртда реал ракобат шароити яратилишига, монополистик иктисод урнига хакконий бозор муносабатлари карор топишига богликдир, яъни иктисодий бакувват булиши учун мухлиси куп булиши керак, мухлиси куп булиши учун хакикатни ёзиши ва ёза олиши керак, хакикатни ёзгандан кейин омонликда яшаши конун устуворлигига, адолатга богликдир. Адолат эса инсонпарвар конунлар яратилишига, яъни мустакил парламентга боглик, бундай парламент эса эркин ва хакконий мукобиллик асосидаги сайловларга эхтиёж сезади. Шундай эркин парламент кабул килганларга риоя этилиши учун факат конунга итоат киладиган хукук-тартибот тизими ва мустакил суд тизими лозим.

Куряпмизки, буларнинг барчасисиз факат журналистиканинг узини ривожлантириб булмайди.

Хуршид Дустмухаммад:

1. Журналистикамизнинг бугунги киёфасини чизиш учун ёркин буёкларимиз жуда оз. Бугунги муаммолар илдизи – 30 йиллик дарахтларнинг меваси хисобланади. Бу дарахтларни асраб-авайлаб сугорган, парвариш килган маслахатгуйлар, йул-йурик курсатувчилар айбдорлар сафини бошкариб туришибди. «Э, барака топгурлар, шунча йул-йурик курсатдик, соха оркага кетса кетмокдаки, рушнолик кураётгани йук, келинглар, бас килайлик!» демади-я, бирортаси, лоакал инсоф, диёнат нуктайи назаридан.

Журналистларимиз-чи? Бош мухаррирларимиз-чи? Уша «доно» йурикномаларга ватанпарварлик, мустакилпарварлик тунини кийдириб бажонидил ижро этдилар. Озгина диёнати, гурури куз юммаганларгина когоз-каламни йигиштирдилар.

Кенг омма эса томошабинликдан нарига утмади. Бу нимаси? Матбуот хам, ТВ хам шунака кузбуямачи буладими, деб айтолмади. Токат кила-кила окибати миллий матбуотимиз ахволи шу куйга тушди.

30 йилда йукотилган обру-эътиборни 3-4 йилда тиклаш албатта осон кучмайди. Лекин шуниси аникки, айни пайтда президент бошлаётган ислохотлар натижаси оммавий ахборот воситалари тула эмин-эркин фаолият юритишига богликдир!

Уша каттол шуро даврида Россиядан, Латвия, Литва, Эстония, Озарбойжон, Грузиядан газета-журналларга обуна булардик. Кулма-кул укирдик. Бахслашардик. Хулоса чикарардик. Бирорта сонини олмай колсак, суриштирардик, излардик.

Энди-чи? «Фалон газета нега чикмаяпти? Пистон журнал нега тухтаб колди?» деган гапни эшитмаймиз. Шу кадар ожизлик, ношудлик!..

Кимда-ким газета-журнални укимаса укимай куя колсин, бу унинг диди, савияси, дунёкараши, маданияти белгиси. Лекин ижтимоий тармок, блогер хали тулаконли журналистика эмас. Улар хам керак, зарур. Ижтимоий тармок, блогер топсин, курсатсин, вокиф килсин, ёзма журналистика тахлил килсин, тушунтирсин, йуналтирсин. Шу тарика, бир-бирини тулдирсин. Мана, ечим каерда!

Матбуотни укимасликка даъват этувчи вазир ёки хокимга ишониб булмайди ахир, жамиятнинг маънавиятини, такдирини!

Борни йук килиш эмас, бордан бор килишни уйлайлик.

Олий ва урта махсус таълими вазирлиги мутасаддиларининг топкирлигини каранглар: республикамиздаги бир неча олий укув юртларида журналистика факультетлари очилди. Кувондик, олкишладик. Узбекистон давлат жахон тиллари университети таркибида 20 йилдан буён (!) фаолият юритаётган, муайян тажриба орттирган, илмий салохиятни шакллантирган, хар кандай олий укув муассасаси гурурланишга арзийдиган талабалар етиштирган халкаро журналистика факультети фаолияти бошка йуналишга ихтисослаштириш бахонасида тугатилди. Кани мантик? Кани миллий манфаат? Кани, соханинг узига хос нозик жихатларини тушуниш, англаш?!

Янги ташкил этилган факультетлар УзДЖТУнинг халкаро журналистика факультети эришган тажрибани, салохиятни жамлагунига кадар… соханинг ахволи нима кечади?

Бу каби саволларга жавоб йук…

2. Жамиятда укитувчининг, мураббийнинг иззат-эътибори энг юкори уринда турмоги керак. Шифокорлар хам шу катори. Айни чогда журналистика ва журналистларниннг обру-эътибори уларникидан кам булмаслиги керак. Унутмайлик, бошка барча сохадаги ахвол миллий журналистика унгланган такдирдагина яхшиланади, изга тушади, натижа беради.

Давр тубдан узгарди, бу имкониятдан унумли фойдаланмасак, унинг уволига коламиз. Узини хозирги янгиланишларга муносиб, лойик курмаган захматкаш оксокол хамкасбларимиз ёшларга йул очишлари, пиравордида касбимиз келажагига хизмат килади. Касбимизни севасизми, унинг такдирига бефарк эмасмисиз, мархамат, айни тантилик, жумардлик айёми мунтазир, Сизларга! Ишонинг, ёш авлод вакиллари сиз-у биздан яхширок, саводлирок, унумлирок, фойдалирок ишлай оладилар!

Миллий журналистика фани салохияти аянчли ахволда. Назарий асос пухталанмагунига кадар унинг амалиёти хаминкадарлигича колаверади. Эндиликда хар кандай тараккиёт илмий замини пухта сохалардагина гуллаб-яшнайди. Бу ­– аксиома!

Кулман Очил:

1. Журналистиканинг – оммавий ахборот воситаларининг, шакл-шамойили, нуфузи ва келажаги интернет нашрлар билан боглик экани бугун аён хакикат. Куни кеча купчилик уларга «бевош боланинг эрмаги» деб карарди. Энди энг юкоридан куйигача – хамма хисоблашади. Тонгдан шомгача катта-ю кичикнинг нигохи – «шу дилбарнинг мовий кузларида»: кани, курайлик-чи, оламда нима гап?

Куни кеча ахборот майдонида яккаш от суриб юрган ахборот агентликлари, газета-журналлар, теле ва радио каналлар холислик, тезкорлик, дадиллик ва ранг-барангликда интернет нашрлар-у блогерларга улокни бериб куя бошлади. Караса, холи танг. Бирин-кетин сайтини очиб, борини кенгайтириб, ижтимоий тармокларга узини урди. Мудом «шакар сепилган ширин хабарлари» камайиб, «харидоргир» махсулотлари купая бошлади. Ана энди, «аканг карагай» деб турган интернет нашрлар-у блогерларга каранг: ортидан от дупирини эшитиб, камчисини кулга олмасами! Ракобат!

Бу жараённи факат илмий техника сохасидаги ютукларга богловчилар, беозор айтганда, янглишади. Айни ютукларнинг замирида, энг аввало, мамлакатимизда очиклик ва демократия тамойилларининг мустахкам карор топаётгани, оммавий ахборот воситалари сохасида амалга оширилаётган ислохотларнинг юксак самаралари мужассам. Самараки, кадамлари тобора кенгайиб ва тезлашиб бораётган янги асрнинг, шитоби баланд замоннинг йул-йуриги, талабларига монанд.

2. Жамиятда ислохотни калам ахли, хусусан, журналистларнинг ёрдамисиз амалга ошириб булмайди. Бу хам аён хакикат. Журналистнинг холис сузи хаммага, айникса, туриш-турмуши юзаки, локайд амалдор кавмига ёкмаслиги тайин. Кони кайнайди. Лекин улар хам анча ховуридан тушиб колди. Инчунун, жамиятимиздаги энг долзарб муаммо ва камчиликларни биринчилардан булиб дадил кутариб чиккан ва чикаётган интернетчи хамкасбларимиздан миннатдор булишимиз керак. Адолатга ва хак сузга ташна халкимизнинг олкиши-ю дуосини олганлар ва олаётганлар шулар. Бошида не бир калтаклар синган ва синаётганлар хам шу фидойи ёшлар. Ха, айнан, ёшлар!

Бундай ёшларимиз сафи муттасил кенгайиб боришидан давлатимиз, жамиятимиз, халкимиз ва оммавий ахборот воситаларининг узлари хам жуда-жуда манфаатдор. Журналистика сохасидаги энг катта муаммо – ана шу манфаатдорликдаги мутаносибликка путур етмаса булгани. Юксалиш сари юз тутган давлат, забунликдан воз кечган жамият ва илм-маърифатга интилган халк доим уз журналистларини хар томонлама куллаб-кувватлайди.

Бизни шу саодат энди асло тарк этмасин!

Kun.uz касб айёми билан соханинг барча жонкуяр устозларини яна бир бор табриклайди.  

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bEJegN23kqtn7vxP2LvFpMSsOKsBwL1K

Грантда укиган талабаларни худудларда 3 йил ишлашга жунатиш таклиф килинди. Бу кандай булади?

Узбекистон рахбари Шавкат Мирзиёев 9 июнь, сешанба куни миллий иктисодиёт баркарорлигини таъминлаш масалаларига багишланган йигилиш …