Главные новости
Главная / Маданият / Улуг насаб
<

Улуг насаб

ulug-nasabИнсонларни Аллохнинг хак йулига мушарраф этган пайгамбаримизнинг оталари Абдуллох, оналари Омина эди. Омина курайш кабиласи Зухра жамоасига мансуб Вахбнинг кизи эди. Абдуллохнинг отаси Абдулмутталиб курайш кабиласининг муътабар оксоколларидан булиб, кабиладошларининг бошига мушкул иш тушганда тугри йул – йурик курсатар, катта ишларда одамлар хамиша унинг пешини тутишарди.

Онаси Фотима махзум жамоасига мансуб Умарнинг кизи эди. Абдулмутталибнинг отаси Хошим, онаси Салмо булиб, у хазраж кабиласи, нажжор жамоасига мансуб Амрнинг кизи эди. Хошимнинг отаси Абдуманоф, онаси эса Отика эди. Отика Суламий жамоасига мансуб Мурранинг кизи эди. Абдуманофнинг отаси Кусай, онаси Хубба булиб, у хузоъа жамоасига мансуб Хулайлнинг кизи эди.

Жохилият* даврида Байтуллох хизматини бошкариш, зиёратга келувчиларни овкат ва сув билан таъминлаш, курайш кабиласининг маслахат йигинларини очиш Кусайнинг кулида эди. Бундай йигинлар унинг уйида утказилар, жангларда туг кутариш хукуки хам унинг ихтиёрида, эди. Кусай жон таслим килаётган чогида бу вазифаларни угли Абдуддорга топширди. Лекин Абдуманофнинг авлоди амакиси Абдуддорнинг бундай фахрли лавозимни эгаллашига норозилик билдиришди. Улар уртасидаги келишмовчилик катта можарога айланиш хавфи тугилганда икки томоннинг окил кишилари кенгашиб, Абдуманоф авлодига Байтуллох зиёратига келувчиларни замзам суви хамда овкат билан таъминлаш хукукини берди. Байтуллохни бошкариш хукуки Абдуддор авлодида колди. Бу ишга шариат хам рухсат берди, Бу вазифа ханузгача шу авлоднинг илкида.

Туг кадаш Абдуддорнинг бир авлодидан иккинчисига утаверди, факат Ислом дини келгач, бу вазифа халифанинг ихтиёрига утиб, хукмдор узи муносиб курган кишини тайин этадиган булди. Маслахат кенгашлари ва фармон чикариш хукуки хам халифага берилди. Кусайнинг отаси Килоб, онаси Фотима яманлик Аздушануа кабиласидан булмиш Саъднинг кизи эди. Килобнинг отаси Мурра, онаси Хинд эди. Хинд эса Фихр ибн Молик жамоасига мансуб Сарирнинг кизи эди. Мурранинг отаси Каъб, онаси Вахшия Фихр жамоасидан булмиш Шайбоннинг кизи эди. Калбнинг отаси Луай, онаси Мория кузоъа кабиласига мансуб Каъбнинг кизи эди. Луайнинг отаси Голиб, онаси хузаъо жамоасига мансуб Амрнинг кизи Салмо эди. Голибнинг отаси Фихр, онаси Хузайл кабиласидан булмиш Саъднинг кизи Лайло эди. Купгина ривоятларда Фихр Курайшнинг узи, курайшлар Фихрнинг авлоди дейилади.

Курайш кабиласи ун икки жамоадан иборат: Абдуманоф жамоаси, Абдуддор ибн Кусай жамоаси, Асад ибн Абдулъуззо ибн Кусай жамоаси, Зухра ибн Килоб жамоаси, Махзум ибн Якиза ибн Мурра жамоаси, Тайм ибн Мурра жамоаси, Адий ибн Каъб жамоаси, Сахм ибн Хусайс ибн Амр ибн Каъб жамоаси, Омир ибн Луай жамоаси, Тайм ибн Голиб жамоаси, Хорис ибн Фихр жамоаси, Мухориб ибн Фихр жамоаси. Улардан Маккада утроклашганлари сой курайшлари, шахар атрофига жойлашганлари эса сиртдаги курайшлар дейилади. Фихрнинг отаси Молик, онаси журхумлик Харснинг кизи Жандала эди. Моликнинг отаси Назр, онаси Кайс Айлонга мансуб Адвоннинг кизи Отика эди. Назрнинг отаси Кинона, онаси Мурр ибн Однинг кизи Барра эди. Кинонанинг отаси Хузайма, онаси Кайс Айлонга мансуб Саъднинг кизи Авона эди. Хузайманинг отаси Мудрика, онаси кузоъалик Асламнинг кизи Салмо эди. Мудриканинг отаси Илёс, онаси шараф ва обруъда зарбулмасал булган Хиндаф эди. Илёснинг отаси Музар, онаси Рабоб Жунда ибн Маъднинг кизи эди. Музарнинг отаси Низор, онаси Савда Акнинг кизи эди. Низорнинг отаси Маъд, онаси Муона журхумлик Жавшамнинг кизи эди. Маъднинг отаси эса Аднон эди.

Мухаммад алайхис – саломнинг насл – насаби хакида тадкикотчи олимлар ва мухаддислар шундай якдил фикрга келишган. Шунингдек, улар Адноннинг аждодларини санаш дуруст эмас, деб хисоблашади… Кискаси, пайгамбар алайхис – саломнинг насл – насаби Иброхим алайхис – саломнинг араблашиб кетган угли Исмоилга бориб туташади. Бундан куринадики, Расулуллохнинг аждодлари пок, муътабар ва нуфузли кишилар булган. Пайгамбар булишнинг энг зарур шартларидан бири насл – насабнинг тоза булишидир. Аллох таоло Расулуллохнинг аждодларини жохилият давридаги нопок ишлардан, бузукликлардан, разолатдан уз хифзу химоасига олиб асраган.

Манба: Мухаммад Хузарийнинг “Нурул – йакийн” номли китобидан

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …