Главные новости
Главная / Маданият / Улимни эслаш фазилати
<

Улимни эслаш фазилати

ulimУлимни эслаш нафсни поклайдиган энг мухим омиллардандир. Одамларнинг нотугри йулларга кириб кетишларига куп холларда улимни эсдан чикаришлари сабаб булади. Улишини уйламаган одам хеч кандай гунохдан тап тортмайди.
Агар банда бир кун келиб улишини, кабрда мункар ва накир томонидан сурок килинишини ёдида тутса, зинхор кингир йулга кирмайди. Улимни эслаш калбни юмшатади, кишини тавба килишга чорлайди. Шу сабаб, Куръони каримда улим кайта-кайта зикр этилган. Жумладан, Аллох таоло шундай деган:

كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ… (185)

“Хар бир жон улимни тотувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Хар битта тирик жонзот улим таъмини тотади. Улмайдиган жонзот йук оламда. Махлукотлар ичида мукаррами булган инсон хам вакти-соати етиб, ёруг оламни тарк этади. Бу, Аллох белгилаб куйган конундир. Улимни мол-дунё, мансаб-мартаба ёки обруъ-эътибор билан кайтариб булмайди.

كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ (26) وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (27)

“(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам Сохиби булган Парвардигорингизнинг Узи бокий колади” (Ар-Рахмон сураси, 26-27-оятлар).
Ер юзида яшайдиган хамма тирик мавжудотлар уткинчи, абадий эмас. Шунингдек, осмондаги махлукотлар хам фоний. Факатгина Аллох бокий колади. У хеч качон улмайди. Аллох абадий тирик Зотдир.

حَتَّى إِذَا جَاءَ أَحَدَهُمُ الْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ (99)

“Токи качон улардан (яъни, мушриклардан) бирига улим келганда: “Парвардигоро, мени (яна хаётга) кайтаринглар”, деб колади” (Муминун сураси, 99-оят).
Имонсиз одам хаётлик вактида кунглига келган гунохларни килиб юраверади. Хеч тухтамайди. Ажали етганида эса, Аллохнинг азобига гирифтор булишини аник билади. Шунда килган ишига аттанг, деб колади. Улим соя солганида, “Парвардигорим, мени хаётга кайтаринглар! Солих амаллар килиб колай! Узингга ибодат килай”! деб ялинаркан. Йук, унга мухлат берилмайди. Нега? Чунки ортиги билан вакт берилганди. Ажал етдими, ортга кайтиш имкони йук. Шунинг учун, хар бир банда тириклик чогини ганимат билиши керак. Токи вакти-соати етганида, надоматга колмасин.

قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِي تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِيكُمْ… (8)

“Айтинг: “Сизлар кочаётган бу улим, албатта, сизларга йуликувчидир” (Жумъа сураси, 8-оят).
Улимдан кочиб кутулиб булмайди. Инсоннинг ажали етганида, улим уни топиб олади. Каерда булса хам, мустахкам бир кургон ичига беркиниб оладими, ертулага тушиб оладими, етти кават бетон ичида ётадими, фарки йук, ажал етганида, одам боласи оламни тарк этади.
Мана бу оятга эътибор каратайлик:

أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ

“Каерда булмангиз, хатто мустахкам калъалар ичида булсангиз хам, улим сизларни топиб олади” (Нисо сураси, 78-оят). Бундан чикди, инсонни улимдан хеч нарса тусолмайди. Касрлару саройлар, минглаб хизматкорлар уни ажал чангалидан куткариб кололмайдилар…
Аллох таоло Уз Расулига шундай хитоб килган:

إِنَّكَ مَيِّتٌ وَإِنَّهُمْ مَيِّتُونَ (30)

“(Эй Мухаммад,) шак-шубхасиз, Сиз хам улувчисиз, улар хам улувчидирлар” (Зумар сураси, 30-оят).
Агар улимдан кутулиш иложи булганида, энг аввал улуг пайгамбарлар, азиз авлиёлар улмасдилар, мангу яшаган булардилар. Аллох таоло бандаларини огохлантириб шундай деган:

وَأَنْفِقُوا مِنْ مَا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُنْ مِنَ الصَّالِحِينَ (10) وَلَنْ يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاءَ أَجَلُهَا وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (11)

Сизларнинг хар бирингизга улим келиб, у: “Парвардигорим, мени озгина муддатга (хаётда колдирсанг), мен хайр-садака килиб олсам, солих (банда)лардан булсам”, деб колишидан илгари – Биз сизларга ризк килиб берган нарсалардан инфок-эхсон килингиз. Аллох бирон жонни ажали келган вактида (вафот эттирмасдан) колдирмайди” (Мунофикун сураси, 10-11-оятлар). Бу оятда улимдан олдин мол-дунёни хайрли ишларга сарфлашга чакирилмокда. Чунки эрта-индин ажал етиб, “эй Раббим, менга озрок мухлат бер, молимни садака килиб олай, охиратимга озука олволай!” деб илтижо килишнинг фойдаси булмас экан. Кандай яхшилик килса, шу бугун – нафаси кириб-чикиб турганида килсин! Чунки, улим вакти етганидан кейин уни бир соат олдинга ёки оркага суриб булмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَكْثِرُوا ذِكْرَ هَاذِمِ اللَّذَّاتِ يَعْنِي الْمَوْتَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

Абу Хурайра розияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Лаззатларни парчаловчи (улим)ни куп эсланглар” (Термизий ва Насоий ривоят килган. Хадис санади сахих). Улимни эслаган одамнинг гунох килишга булган хохиши сунади, лаззатлари парчаланади, дунё шахватлари бироз булсаям эсидан чикиб, охиратни уйлаб колади. Шунда ёмон ишлардан кайтиб, яхшилик килишга утади. Улимни бир зум хам унутмаган, киёмат куни килган хар битта ишига жавоб беришни уйлаган инсон Аллохнинг айтганини килади, кайтарганидан кайтади.
Ривоят килинишича, Рабийъ ибн Хайсам ховлисига кабр казиб куйган эди. Унга хар куни бир неча бор кириб ётар, шу йул билан улимни эслар, “агар улимни эслаш мени бир лахза тарк этса, калбим бузилади”, деб айтарди.
София розияллоху анхо айтади: “Бир аёл Оиша розияллоху анхога калбининг каттиклигидан шикоят килди. Оиша унга: “Улимни куп эсла, калбинг юмшайди”, деди. Халиги аёл айтилган ишни килганди, калби юмшади. Шундай сунг келиб Оиша розияллоху анхога ташаккур айтди”.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ هَذِهِ الْقُلُوبَ تَصْدَأُ كَمَا يَصْدَأُ الْحَدِيدُ إِذَا أَصَابَهُ الْمَاءُ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا جِلاَؤُهَا قَالَ: كَثْرَةُ ذِكْرِ الْمَوْتِ وَتِلاَوَةُ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَأَبُو نُعَيْمٍ وَالْقُضَاعِيُّ.

      Ибн Умар розияллоху анху ривоят килади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Темирга сув тегса занглайди. Худди шунга ухшаб калбларни хам занг босади”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллох, унинг жилоси нима?” дейилди. У зот: “Улимни куп эслаш ва Куръон укиш”, дея мархамат килдилар” (Байхакий, Абу Нуайм ва Кузоий ривоят килган). Мазкур хадисда айтилишича, улимни эслаш ва Куръон укиш калбдаги зангларни тозалар экан. Кандай килиб, дейсизми? Улимни эслаган банданинг уткинчи дунёга булган хохиши сунади, нафс йулида кузига тор куринаётган дунё кенг, фаровонлик ва лаззатлар туфайли бокий туюлаётган хаёт уткинчидек булиб колади. Шунинг учун тугёнга тушиш хавфи булганда, улимни эслашнинг нафи катта. Улимни эслаган, охиратда хар бир иши учун жавоб беришини уйлаган инсон гунохлардан тийилади, нафаси кириб-чикиб турганида Парвардигорига тезрок тавба килишга шошилади, узини унглашга утади. Инсон улимни эслаганда, лаззатлар парчаланади, хакалаб отиб турган нафс хохишлари сал булсаям сунади. Бир кунмас-бир кун улим чанг солишини билган киши дунёни эмас, охиратни уйлаб колади.

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ المَوْتِ وَالعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا وَتَمَنَّى عَلَى اللَّهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Шаддод ибн Авс розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Окил уз нафсини хисоб килиб, улимдан кейинги (охират хаёти) учун амал килади. Ожиз эса хавойи нафсига берилиб, Аллохдан “умид” килади” (Термизий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти. Хадис санади заиф).
Нафсни хисоб килиш деганда, банда киёмат куни хисоб килинмасидан олдин, мана шу дунёда яхши ва ёмон амалларини сархисоб килиб, узини тергаши, гунохларига тавба килиши тушунилади.
Ривоят килинишича, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Одамлар ичида энг акллиси ким?” деб сурадилар. “Аллох ва Расули билади”, дейилди. Шунда у зот: “Улимни куп эслаган ва унга чиройли тайёргарлик курган одам энг акллидир”, деб мархамат килдилар (Ибн Абу Усома, “Багийятул бохис ан завоиди муснадил хорис”).

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ القُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الآخِرَةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят килишича, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар: “Мен кабристонни зиёрат килишдан сизни кайтаргандим. Энди Мухаммадга онасини зиёрат килишга рухсат берилди. Шундай экан, (кабристонни) зиёрат килинг. Сабаби, у (сизга) охиратни эслатади” (Термизий ва Насоий ривояти. Хадис санади сахих).
Кабристонни зиёрат килишнинг асосий хикматларидан бири – охиратни эслаш. Охиратни эслаган одам дунё учун эмас, купрок охирати учун саъй-харакат килади. Пайгамбар алайхиссалом: “Воизликка улимнинг узи кифоя килади”, деганлар (Имом Табароний ривоят килган).
Кабристон сув куйгандек жим-жит булса хам, маййитлар гапирмаса хам, лекин инсонга жуда куп хакикатларни англатади. Чиндан хам, улим энг яхши насихатгуйдир. Мана шу сукунатдан инсон узи учун анча ибрат олади.
Улимни эслашнинг яна бир йули якин орада утиб кетган якинлари, танишларининг кадди-комати, чиройи, мол-дунёси, куч-куввати, обру-мансабини куз олдига келтиришдир. Уларнинг барчаси утиб кетишди. Улардан нима колди? Куни келиб мен хам утаман? Ортимдан коладигани нима? Мол-давлатми, мартабами ёки обруъ-эътибор? Йук, булар уткинчи. Мен солих амалларни купрок килишим керак экан. Ана шунда охиратда нажот топаман, деб узини мудом тергаши, охиратга тайёргарлик куриши керак.
Кейин, жанозада сал эътиборлирок булайлик! Шунчаки келиб-кетишнинг фойдаси йук. Келдикми, маййитнинг холидан ибрат олайлик, кабрдаги холатни, киёмат куни кайта тирилиб, хисоб беришни уйлайлик. Колаверса, маййит хакига ихлос билан дуо килайлик, истигфор айтайлик. Ана шунда жанозада катнашганимиз узимизга хам, маййитга хам фойдали булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …