Главные новости
Главная / Маданият / Уктам Барноев бош вазир уринбосари булиши кутилмокда
<

Уктам Барноев бош вазир уринбосари булиши кутилмокда

Парламент куйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан Уктам Барноевнинг номзоди куриб чикилмокда.

Бухоро вилояти хокими Уктам Барноев Бош вазирнинг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари лавозимига тайинланиши кутилмокда.

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар килишича, бугун УзЛиДеП фракциясида Бош вазир тавсиясига асосан Бухоро вилояти хокими вазифасида ишлаб келган Уктам Исаевич Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари лавозимига тасдиклаш масаласи куриб чикилди.

Фракция аъзолари УзЛиДеП аъзоси булган Уктам Барноев номзодини ушбу лавозимга маъкуллаш хакидаги карорни тасдиклашган.

Эндиликда номзод Конунчилик палатасининг ялпи мажлисида тасдиклаш масаласи куриб чикилади. Депутатлар тасдигидан кейин Барноев президент фармони билан хукумат аъзолигига тайинланиши мумкин.

Уктам Барноев 2016 йилнинг декабридан буён Бухоро вилоятига хокимлик килиб келмокда. У 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарканд вилояти хокими лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин Кишлок ва сув хужалиги вазирининг биринчи уринбосари булган.

Бундан олдинрок президентнинг «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорига биноан хукумат ижро этувчи тузилмасида узгаришлар руй берган, хужжат билан бош вазирнинг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари лавозими жорий этилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …