Главные новости
Главная / Жахон / Украина Россия ва Беларусдан бошка барча кушнилари билан чегараларни очади
<

Украина Россия ва Беларусдан бошка барча кушнилари билан чегараларни очади

Хукумат кабул килган карор лойихасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та утказиш пунктини очиш кузда тутилган.

Фото: EPA-EFE/MARKIIAN LYSEIKO

Украина хукумати коронавирус таркалишига карши кураш доирасида Молдова ва Евроиттифок чегарасидаги фаолияти тухтатилган 66та халкаро утказиш пунктларини очиш тугрисида карор кабул килди.

“Вазирлар махкамаси Россия ва Беларусь чегараларидан ташкари барча халкаро утказиш пунктларини очмокда”, – деб маълум килди олий рада депутати Алексей Гончаренко Telegram-каналида.

Мураккаб эпидемиологик вазият икки кушни давлат билан чегараларни очмасликка сабаб сифатида курсатилди.

Хукумат кабул килган карор лойихасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та утказиш пунктини очиш кузда тутилган. Украина май ойи бошларида Польша билан чегарадаги “Шегини” утказиш пунктини очганди.

Киев 7 апрелда коронавирус таркалишига карши кураш доирасида чегарадаги барча пиёда утиш пунктларини ёпган, аммо 230та халкаро транспорт  утказиш пунктидан 19тасининг фаолиятини саклаб колганди. Кейинрок Молдова, Польша ва Руминия билан чегаралардаги яна 10та пункт ёпилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7VYy8ksnZCVajOugAWgGcXS8NwAUtxSO

Канадада яшаётган узбек инженери — Сардоба фожиаси ва курилишдаги инкироз хакида

Канадада истикомат килаётган ватандошимиз, профессионал инженер Шарофиддин Карабоев Сардоба вокеаси юзасидан уз мулохазаларини Kun.uz`га такдим …