Главная / Жамият / «Укитувчи макоми тугрисида»ги конун лойихаси эълон килинди

«Укитувчи макоми тугрисида»ги конун лойихаси эълон килинди

teacher

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида “Укитувчи макоми тугрисида”ги Конун лойихаси жойлаштирилди.

Ушбу Конуннинг максади укитувчилик фаолияти билан боглик хукукий, ижтимоий ва иктисодий муносабатларни тартибга солиш ва укитувчиларнинг хукукий макомини тулик ифодалашни, унинг касбий фаолияти, ижтимоий-иктисодий мавкеи, ижтимоий химоя кафолатларини жорий этишни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Укитувчи педагогик фаолиятининг асосий принциплари куйидагилардир:

укув ва таълимнинг инсонпарварлик характер касб этганлиги, таълим олувчининг хукук ва эркинликларига, миллий маданий анъаналарга хурмат билан караш;

конун талабларининг устуворлиги;

укувчиларни тайёрлаш, укитиш, тарбиялашга шахсан йуналтирилган ёндашув;

умуминсоний ва ахлокий кадриятларга риоя килиш;

Ватанга мухаббат, юкори фукаролик позицияси, халклар уртасидаги дустона муносабатлар рухида укувчиларни тарбиялаш;

таълимнинг узлуксизлиги;

педагогик фаолият усуллари ва шаклларини танлаш эркинлиги;

таълим принципларининг ягоналиги;

илм-фан, техника ва маданиятнинг энг сунгги ютуклари асосида уз билимларини такомиллаштириб бориш;

болалар ва ёшлар бирлашмалари, мехнат жамоалари, шунингдек фаолиятлари амалдаги конун хужжатлари билан такикланмаган манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан хамкорлик.

Узбекистон Республикасида укитувчиларнинг хукукий макоми жамият томонидан тан олинади ва уларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилади, ижтимоий куллаб-кувватлаш чоралари курилади хамда ижтимоий мавкеи ва обру-эътиборини ошириш учун хукук ва эркинликлар берилади.

Педагогик ишларнинг шартлари ва хусусияти укитувчи макомини, укитувчининг хукукларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини уз ичига олган шунингдек уларни амалга ошириш кафолатларини белгилайди.

Укитувчи Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари билан мустахкамланган фукароларнинг барча хукук ва эркинликларига эга.

Мактаб тизимининг ташкил этилиши бутунлай ёки кисман узгартирилган булса хам, укитувчининг расмий макомининг баркарорлиги давлат томонидан кафолатланади.

Укитувчи макомига давлат ва нодавлат мактабгача, умумий урта, урта махсус, касб-хунар ва мактабдан ташкари таълим муассасаларида ишлайдиган зарур касбий таълим ва тегишли малакага эга булган фукаролар эга булади.

Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бор ва юксак маънавий-ахлокий фазилатларга эга булган шахслар укитувчи сифатида педагогик фаолият билан шугулланиш хукукига эга.

Педагогик таълим ва малакага эга булмаган шахсларга педагогик фаолият билан шугулланиш хукуки тегишли фан йуналиши буйича педагогик кайта тайёрлаш утганидан сунг берилади.

Педагогик фаолият билан шугулланиш хукукидан суд хукмига кура ёки тиббий хулосага асосан махрум килинган шахсларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларида укитувчи макомига эга булишига ва педагогик фаолият билан шугулланишига йул куйилмайди.

Етарли малакага эга булмаганлиги сабабли, шунингдек таълим фаолияти принципларига зид булган ахлоксиз хатти-харакатлар укитувчилик макомидан махрум килиш амалдаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.

Укитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан шугулланиши мумкин.

Асосий иш жойи сифатида муайян давлат таълим муассасасида фаолият олиб бораётган укитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан асосий ишидан буш вактида шугулланиши мумкин.

Якка тартибда педагогик фаолиятни амалга ошириш юридик шахс ташкил этмасдан шугулланиши мумкин булган фаолият турлари сирасига киради хамда лицензия олиш талаб этилмайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шугулланувчи укитувчилар, шу фаолият буйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат руйхатидан утмасдан, яшаш жойидаги давлат солик хизмати органига олган даромадлари тугрисида декларация такдим этиш оркали солик тулайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шугулланувчи укитувчи пуллик таълим хизматини курсатишни бошлашдан олдин таълим олувчиларга, уларнинг ота-оналари (конуний вакиллари)га узининг касбий маълумоти, умумий педагогик иш стажи ва индивидуал педагогик фаолият билан шугулланаётган муддати ва лозим булса узи амалда куллайдиган педагогик услуб ва технологиялари тугрисидаги маълумотларни такдим этади.

Укитувчи сифатида педагогик фаолият билан шугулланиш хукуки миллати, жинси, ижтимоий келиб чикиши ёки диний эътикодидан катъи назар, конун хужжатлари билан белгиланадиган зарур касбий таълим ва тегишли педагогик кадрларга эга булган шахсларга берилади.

Укитувчи уз касбига доир фаолиятини амалга ошириш чогида:

таълимни бошкариш буйича махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан тасдикланган давлат таълим стандартларига мувофик укув режалари, укитиш методлари ва усулларини, дарсликлар ва укув кулланмаларини танлаш эркинлиги;

янги муаллифлик дастурлари, дарсликлар ва укув кулланмаларини яратишда иштирок этиш;

янги илгор услублар ва методларни яратиш, улардан фойдаланиш, илмий-педагогик тажрибалар утказиш, амалиётда илгор педагогик тажрибаларни жорий килиш;

педагогик фаолиятда янги илгор услублар ва методларни яратганлик, улардан фойдаланганлик ва жорий килганлик учун рагбатлантирилиш;

касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитларнинг яратилишини талаб килиш;

таълим ташкилотининг ички меъёрий хужжатларида белгиланган тартибда укув, методик ва илмий йуналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

амалдаги конун хужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда педагогик фаолият билан шугулланиш;

малака тоифасини ошириш максадида аттестациядан утиш;

конун хужжатларида урнатилган тартибда уриндошлик асосида ишлаш;

укувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, конуний вакиллари ёки васийлари, шунингдек фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, бошка нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хамжихатликда ишлаш;

таълим муассасасининг устави (таъсис хужжати)да белгиланган тартибда уни бошкаришда, шу жумладан, коллегиал бошкарув органларида иштирок этиш;

таълим муассасаси фаолияти билан боглик масалаларни мухокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари оркали иштирок этиш;

шаъни ва кадр-киммати, одоб-ахлок меъёрлари бузилишини текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб килиш;

уз фикрини баён этиш ва касбий дахлсизлик;

педагогик асосланган шакллар, воситалар, укитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан фойдаланиш;

укувчиларнинг хукук ва манфаатларини химоя килишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш хукукларига эга.

Укитувчилар конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.

Укитувчининг хукуклари, шаъни ва кадр-киммати конун билан курикланади.

Давлат укитувчига уз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг химоя килинишини таъминлайди.

Укитувчининг касбий фаолиятига ота-оналар, тегишли ваколатга эга булмаган идора ва ташкилотлар бевосита аралаш хукукига эга эмаслар.

Укитувчиларнинг этика (касбга оид одоб-ахлок) коидалари укитувчининг шахсига ва уз касбига доир вазифаларни бажариш чогида унинг хулк-атворига куйиладиган талабларни белгиловчи коидалар мажмуидан иборатдир.

Укитувчиларнинг касбга оид одоб-ахлок коидалари таълимни бошкариш буйича махсус ваколат берилган давлат органлари, укитувчиларнинг касаба уюшмалари томонидан белгиланади.

Укитувчиларнинг кийинишига куйиладиган талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланиши мумкин.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …