Главные новости
Главная / Маданият / Уйкуда харакат килиш Унинг муъжизаси
<

Уйкуда харакат килиш Унинг муъжизаси

 uyki“Уйкуда булсалар-да, (кузлари очик булгани учун) Сиз уларни уйгок деб уйлайсиз. Биз уларни (чириб кетмаслиги учун) унг томон, сул томонга айлантириб турамиз. Уларнинг ити эса, олд оёкларини остонага ёзиб ётур. Агар уларни куриб колсангиз, дахшатга тушиб улардан юз угириб кочган булар эдингиз” (Кахф сураси, 18-оят).
Юкоридаги оятда куп аср давомида уйкуда колишгани хакида билдирилган Кахф ахли тугрисида суз юритилмокда. Бундан ташкари, Аллох таоло бу оятда Кахф ахлининг баданларини унг ва чап томонга айлантириб турганини билдирмокда. Бунинг хикмати эса, бизнинг даврга келиб кашф килинди.
Узок вакт бир хил шаклда ётган одамлар жиддий касалликларга дуч келадилар. Кон айланишидаги чалкашликлар вужудга келиши, танада ёток яраларининг пайдо булиши, узок вакт бир жойга тегиб турган аъзодаги коннинг куюклашиши шулар жумласига киради.
Узок вакт бир хил ётиш натижасида пайдо булган яралар “босим яраси” хам дейилади. Чунки жуда узок вакт ётилганда, вужуднинг маълум кисмига берилган доимий босим кон томирларининг кисилиб ёпилиб колишига сабаб булади. Бунинг натижасида кон йули билан танага кирадиган кислород ва бошка озукалар терига етиб бормайди ва тери уз хусусиятини йукота бошлайди. Бу терида яралар пайдо булишига олиб келади. Агар бу яралар даволанмаса, тери катламлари, ёг ва мускул тукималари улиши мумкин. Тери устидаги босимни камайтириш учун хар 15 дакикада холатни узгартириш фойдалидир. Узи харакат килолмайдиган фалаж касаллар эса шунинг учун махсус каровда буладилар. Бундан ташкари хар икки соатда уларнинг холатлари узгартириб турилади.
Бу тиббий маълумотлар бизнинг асримизда кашф килинди. Бу хакида 15 аср олдин хабар берган юкоридаги оятлар эса Куръоннинг муъжизаларидан биридир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …