Главные новости
Главная / Жамият / «Уйдаги сигирни сотишга мажбур булдим». Халиям компенсация пули ололмаётган риштонликлар хикоялари
<

«Уйдаги сигирни сотишга мажбур булдим». Халиям компенсация пули ололмаётган риштонликлар хикоялари

Фаргона вилояти, Риштон тумани марказидаги кайта куриш ишлари, «буз-буз»лар окибатида ахоли вакилларининг хукуклари поймол этилаётгани хакида сайтимизда жуда куп маколалар ва репортажлар эълон килдик.

Аввалига турфа муаммолар ахоли вакилларининг уйлари огохлантиришсиз, уларга хеч кандай шароит яратилмай бузилиб, компенсация пуллари берилмаётганида эди.

Сунг Риштондаги курилиш ишларига барча туманлардан, вилоятдаги барча ташкилот вакиллари «хашар» никоби билан мажбурий мехнатга жалб этилаётгани ижтимоий тармокларда кун тартиби даражасида мухокама килинди.

Куни кеча утказилган видеоселекторда Риштон масаласига шахсан давлат рахбари эътибор каратиб, вилоят хокимини танкид остига олди ва шахарчадаги бузиш ишлари давомида ахолига нокулайлик тугдиргани, уларнинг дардини эшитмагани учун вилоят хокими Шухрат Ганиевдан узр сурашини талаб килди.

Риштон ахолиси вакиллари, Kun.uz сайтига яна бузилган уйлар учун компенсация пули берилмаётгани хакида мурожаат килишган. Биз 3 август куни яна Риштонда булиб, хашарчилар ва ахоли вакиллари билан учрашдик.

Кучаларда хашарчилар сони озайибди. Куча четида, иссик хавода ишлаётган аёллар бор. Улар узларини,Куштепа, Олтиарик «ободонлаштириш» булимидан келдик, дея танитиришди.

«Хамма уйим бузилиб, бир хонада колганмиз. Янги жойга уй кураётган усталардан 17 миллион карзим бор»

Риштон марказида яшовчи уйи «снос»га тушган ахолига халигача, пуллар берилгани йук. Бузилган хонадонларида булиб, эгалари билан сухбатлашдик.

Султонхон Абдуллаев («Ок ер» МФЙ, Амир Темур кучаси 4-уйда яшайди):

— 14,5 сотих ерим бор эди, эндиликда 7 сотихча ер колди. Рамазон ойида таровех намози пайти тадбиркорларни хокимиятга йигилишга чакиришяпти дейди. Шу билан эрталаб хокимнинг курилиш буйича муовини Содикжон Хайдаров (эндиликда собик) келди ва нотурар жойларни бузиш бошланди. Улар бузилгандан кейин турар жой иморатларига утилди. Менинг 1998 йилда куриш бошланган ва битганига хали икки йил хам булмаган 8 метрли айвоним, бешта дуконим тепасида янгиланган шиферлари билан, мехмонхона, хуллас 11та уйим, хаммаси бузилиб кетди.

2017 йилда уста бокдим, карийб 36 млн сум пул сарфладим. Мана энди иморатларим бузилди, теп-текис килиниб, йук булди. Онам 87 ёшга тулдилар, сутни яхши курадилар, неварам хам бор саккиз ойлик. Лекин уйдаги сигирни сотишга мажбур булдим, чунки гиштдан карзим бор эди. Цементдан хам карзим бор, 4 тоннага. Менга Мискин махалласидан янги жой беришди — 6 сотих. 46 мингта гишт урилди. 5 «Камаз» шагал кетди. Бетонига мана шу жойдан чиккан суриток темирлари бор эди, хаммасини олиб бориб ишлатдик. Хаммасига пулни уз чунтагимдан ишлатдим.

Давлат томонидан эса бор-йуги 10 млн сум берилди, холос. 11та уйимни 89 млн сумга бахолашибди, лекин уша нархнинг когозини халигача курганим йук. Нархини бошка жойларга курсатсак, 300 миллион сумдан ошади, дейишяпти. Менга 2 мингта деб гишт беришди, мана ётибди, чикса 1,5 мингтага борса боради ёки 1200та чикади. Яна 2,5 мингта гиштни нариги ерга туширганман.

Энди курилиш килишим учун мана бу иморатимни бузишим керак. Лекин шундан бошка яшайдиган жойим йук. Мискиндаги уйни битирсам, оиламни уша жойга кучириб борганимдан кейин бу ерда курилиш бошлашим мумкин булади. Бошка иложим йук. Углим Андижонда укийди, 31 ёшга тулди. Уни уйлантиришим керак, лекин уйлайдиган жой колмади. Хотиним операция булган, якин 45 кун давомида ота эшигида жон саклади. Уша 89 миллионни беришса, нариги ердаги уйни битириб, кучиб чикардим.

Пулни сураб борсам, Содикжон Хайдаров «хали пул келгани йук, хозирча бирортасидан олиб туринг», деди. Атрофдаги хамма тадбиркорларнинг иморатлари бузилган булса, пулни кимдан оласиз? Мен Мискиндаги еримда 9 уста бокдим, улардан 10 млн сумдан ортик карзим бор, иш хакидан. Жами карзларим эса 17 млн сумдан ортик. Усталар бошка жойда ишлаяпти, лекин хар утган пайтида пул нима булди деб сурайди. Хижолат булиб уйда утиролмай колдим. Куни кеча битта когозга кул куйдириб кетишди. Кучага шагал тукиб кетишган экан, шуни хам менга ёзиб куйишибди.

Мен ишлатмасам, уни нима киламан? Берган гиштлари хам сифатсиз. Пулни беришсин. Бозордан танлаб олайлик».

«Аввалига ваъда бошка эди. Энди уйимиздан чиккан эски материалларнинг пули компенсация ичидан минус булар экан»

Мирзаурин Собиров (Риштон шахри, Рошидоний кучаси 284-уйда яшайди):

— Бизда хам худди шундай холат. Компенсация тулаймиз деб, уйимизни бузишди. 10 млн сум беришди холос, колганини олганимиз йук. 8 хона уйим бузилди. Шошилинч равишда усталарни олиб келиб, бузилган уйлардан чиккан гиштлардан яшаб туриш учун икки хонали уй куриб олдим. 4 киши шу жойда яшаяпмиз. Кора сувок килинган холос, хали оклангани хам йук. Менга Учарикдан 6 сотих ер беришган. Махалла томонидан 650 кило цемент, 4,5 мингта гишт берилди. Бизга Куштепа тумани бириктирилган экан. Улар 5 мингта гишт ва 500 кило цемент беришди.

Хозир янги уйга пойдевор куйдиришим керак, лекин пул йук. Халиги 10 млн сумни 2 хонали уйимни битириш учун ишлатиб юборганман. Чунки яшайдиган бошка жой йук эди. Бузилган уйимни канчага бахолашганини билмайман.

Бахолаш комиссияси келди, биз вилоятданмиз дейишди. Расмга, видеога олиб кетишди. Шу буйи 10 млн сум беришди, холос. Комиссия канчага бахолаган, менга айтишгани йук. Энди мен уй билан бирга дукон хам куришим керак. Тирикчилигим шу дукондан эди. Уни бузиб кетишганидан бери ишсизман. Келиб буздирган пайтда арзон нархда цемент, гишт берилади, дейишганди. Энди суриштириб прокуратура ёки ИИБга борсак, хокимлик хал килади, дейишяпти.

Энг уйлантиргани — уйимиз бузилганида ундан чиккан материаллар акт тузилиб, хисобдан чикарилади, дейишганди. Кеча молиядан келишиб, эски уйларимиздан чиккан материаллар пулга «чакилиб» компенсация ичидан олиб колинишини айтишди. Тавба, бу канакаси?»

«Одамлар Президентимизга каттик ишонишади. Лекин махаллий рахбарлар ваъда бериб устидан чикишмаяпти»

Улугбек Хусанов:

— Рамазон ойининг иккинчи 15 кунлигида келиб, аммамнинг уйини бузиб кетишди. Амманинг соглиги чаток. Хозир углининг уйида утирибди. Компенсация берилишини кутяпти. Уйнинг урнига Учарикдан 6 сотих ер берилди. 10 млн сум бериб кетишди. 400 кг цемент, 2,5-3 мингта гишт ташлаб кетишди. Аслида Президентимиз айтганидек, аввал ер ва компенсация бериб, кейин бузилиши керак эди. Лекин хозир тескариси буляпти. Ушанда буздирмайман деганларга давлат сиёсатига каршимисан, дейишганди. Одамлар Президентга ишонишади, лекин махаллий рахбарлар тескарисини килишяпти. Хеч кандай режасиз иш килиняпти».

«Бузилган уйларни ута саводсизларча бахолашган»

Иноятхон Рахмонова (Рошидоний кучасида яшайди, II гурух ногирони):

— Риштонимизга юртбошимизнинг назари тушганидан хурсандмиз. Махаллани обод килинглар деяпти. Хар битта дарахтига хам пул берасан деганини эшитиб кувондим. Туман рахбарлари келиб, Президент карори бор, бузамиз дейишди. Карордан хабарим бор, бузаверинглар, деб уйни бушатиб бердим.

Мен пенсионерман, бир келиним фаррош. Иккаламизнинг пулимизга тирикчилик киляпмиз. Компенсация беришади деб уйлагандим, хали берилгани йук. Ер хам беришмади. 8 хона уйим бузилди. 10 киши яшаймиз. Хозир ёз, ток остида сурида ётибман.

Кишгача битказиб беришар деб уйлаяпман. Ишни тезлатишга маблаг йук. Нархини 95 млн сум деб эшитдим. Узим илгари курилишда ишлаганман. Уйларим пишган гиштдан курилганди. Менимча, 300-400 млн сум булиши керак эди. Кимдир келиб уйинг шунчага бахоланди, демади, хеч ким келгани йук. Хоким уринбосарига учрадим, берамиз, руйхатга киритиб куйдик, деди. Бирок пул хали хам берилгани йук. 5 мингта гишт беришди, цемент хам берилди.

Мен хар куни юртбошимиз тинч булсин, хокимларимизга инсоф берсин деб дуо киламан.

Бу ерда бузиш ишлари 16 майда бошланган. Май охиригача тулик бузиб тозаланган. Углим кейин бир ой кадастрнинг ортидан югурди. Ер беради деганди, лекин унга беришмади. Хоким уринбосари хижолат булманг, берамиз деди. Лекин, мана бир ой булдики, хали берилгани йук. Биринчи гурух бахолагани келганда сизга зур нарх чикади, дейишганди. Хурсанд булиб турсам, яна бошка одамлар келиб, кайтадан бахолади, лекин улар индамади, нархини айтишмади. Шунга хайрон булиб колдим. Хатто молиядан келиб чиккан материалларнинг ишга яроклисини хисоблаб кетишди. Компенсациядан минус килинади, дейишди».

«Фарзандим ногирон. Уйимиз бузилиб ижарада турибмиз. Хали бир сум хам компенсация олмадим»

Умиджон Мелибоев (Рошидоний кучаси 28-уйда яшайди)

— Уйимиз 7 июнь куни бузилган. Компенсация берилгани йук. Туртта уй, айвон, дарвозахона, газхона бузилди. Хеч кандай ёрдам хам йук. Бу жойдаги ерим 6 сотих эди. Уйсиз колдик. Хозир ижарада турибмиз.

Ногирон кизим бор. Ижара шартнома килинган. Лекин хокимлик пул бергани йук, узим тулаяпман — 350 минг сум. Дехконободдан ер беришди. Бирок компенсация беришмаяпти, сурасам «берамиз» дейишяпти, лекин дараги йук».

Хуллас, Риштонда шунака гаплар. Хали туман марказида курилиш ишлари давом этмокда.

Элмурод ЭРМАТОВ,
Kun.uz мухбири, Фаргонадан.
Ахрорбек ЁКУБЖОНОВ, тасвирчи.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …