Главные новости
Главная / Жахон / Уханда коронавирусга чалинганларга мулжалланган илк шифохона 10 кун ичида курилди
<

Уханда коронавирусга чалинганларга мулжалланган илк шифохона 10 кун ичида курилди

Хитойнинг Ухань шахрида янги турдаги коронавирусга чалинганларни даволаш учун мулжалланган вактинчалик шифохона 10 кунда куриб битказилди. У беморларни 3 февралдан кабул кила бошлайди.

AFP / Scanpix / LETA

«Хошэньшань» госпитали минг уринга мулжалланган булиб, у ерга 1,4 минг нафар харбий тиббиётчи сафарбар килинди.

Шифохона курилиши 23 январь кечки пайт бошланган ва уни 3 февралгача куриб битказишга ваъда берилганди. Шундан кейин беморлар учун яна битта каттарок шифохона куришга карор килинганди.

«Лэйшэньшань» деб номланадиган иккинчи шифохонани 6 февралгача куриб битказиш режалаштирилган. Унинг майдони 60 минг квадрат метрни ташкил килади ва ундан 51 минг квадрат метри бевосита беморларни карантин шароитларида жойлаштиришга мулжалланган. Бу ерда 1600 та койка жойлаштириш мумкин булади. Колган 9 минг квадрат метр майдон эса шифокорлар учун ажратилади.

Иккала шифохонани хам 2003 йил апрелида атипик зотилжам эпидемияси вактида Пекинда курилган «Сяотаншань» шифохонаси модели буйича куришга карор килинганди.

Хитой раиси Си Цзиньпин «Хошэньшань» шифохонасига 1,4 минг харбий тиббиётчи юборилишини эълон килди. Бу ерда асосан коронавирусга чалингани тасдикланган беморлар жойлаштирилади. Шифохонада, интенсив даволаш, умумий даволаш, огир касалларга мулжалланган хамда инфекцияни назорат килиш, диагностика булимлари жойлашади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

heQZsb8gZKbhksO6oU4B16jPIYSFClin

Москвада чекловлар режимини июнь уртасигача узайтириш режалаштирилмокда

Москвада коронавирус пандемияси сабабли жорий килинган чекловлар режими 31 майдан кейин узайтирилиб, июнь урталарида бекор …