Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Угом-Чоткол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тугрисида”ги карори кабул килинди.
Хужжатда билдирилишича, Тошкент вилоятининг Бустонлик, Охангарон ва Паркент туманлари худудларининг бир кисмида буюртма курикхона ташкил этилганлиги ва у доимий фойдаланиш хукуки билан “Узбекистон темир йуллари” АЖга берилган.
Тошкент вилоятининг Бустонлик, Охангарон ва Паркент туманлари худудларининг бир кисмида буюртма курикхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар булган Угом-Чоткол давлат биосфера резервати ташкил этилади.
Белгилаб куйилишича:
биосфера резервати “Узбекистон темир йуллари” АЖ юритувида булади;
биосфера резерватининг куриклаш ходимлари тегишли хукуклар ва имтиёзлар берилган холда экология ва атроф мухитни мухофаза килиш буйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.
“Узбекистон темир йуллари” АЖга берилаётган биосфера резерватига фаолиятни молиялаштириш манбалари, шу жумладан конун хужжатларида такикланмаган молиялаштиришнинг бошка манбалари, мухофаза этиладиган худудларга бериладиган имтиёзлар ва переференциялар сакланиб колади.
“Узбекистон темир йуллари” АЖ:
Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси хамда Экология ва атроф мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси билан биргаликда икки хафта муддатда биосфера резервати худудини зоналарга булсин, хар бир зонанинг (курикхонага айлантирилган зона, оралик зона, утиш зонаси) чегараларини батафсил тавсифлайди;
Угом-Чоткол давлат биосфера резервати тугрисидаги низом лойихасини бир ой муддатда тасдиклаш учун Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритади;
биосфера резерватидан самарали фойдаланилишини, табиий объектлар ва мажмуаларни саклаш, кайта тиклаш ва тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.