Главные новости
Главная / Маданият / Угил – болалар тарбияси: 10 маслихат
<

Угил – болалар тарбияси: 10 маслихат

Янги зеландиялик Найжел Латта замонавий болалар психологияси буйича энг кучли мутахассис. Латта ун йилдан ошик вакт давомида муаммоли болалар ва усмирлар билан ишлаган. Ундаги бебахо тажриба ва билим нафакат тарбияси огир болалар ота-оналари, балки ота-она булишни режалаштирган барча учун хам керакдир. У хаётий куникмаларини баён этган китоб бестселлерга айлангани, бежиз эмас.

boblalar Биз мана шу мутахассис томонидан ишлаб чикилган болани тарбия килишнинг коидаларини эълон килаяпмиз.

1. Асосийси — бу муомала

Бу энг асосий коида ва буни хеч бир ота-она назардан четда колдирмаслиги керак. Бола — кичкина одамгина эмас, алохида шахс хамдир. Шунинг учун уни иззат килиш, мулокот мобайнида хурматни изхор этиб туриш зарур.

Сиз ота ёки она сифатида шахсий намунангиз ёрдамида бошка инсонлар билан мулокот килишни ургатинг. Самимиятсиз инсоний муносабат урнатиб булмайди.

Бу ерда назорат хакида гап кетмаяпти. Болаларни назорат килиш, айникса, кичик ёшдагиларини чучитиб куяди. Сиз факат куркитиш ёрдамида “узингни яхши тут”, десангиз у бу нега зарурлигини тушунмайди. Бундан ташкари, катта булганида бола сиздан куркадиган булади.

2. Болага симпатия (хуш куриш) билан муносабатда булинг

Болалар ота-оналари уларни яхши куришига каттик ишонишади. Бу тугма хиссиёт. Хатто болага етарли эътибор каратилмаган ёки уларни жазолаган пайтда хам улар ота-онасининг мехр-мухаббатига ишонишади.

Бирок ёкимлилик, хуш куриш билан гапириш, мехр курсатиш умуман бошка нарса. Куплаб болалар совук ва локайд муносабатни дарров пайкаб колишади. Ота-оналик мухаббати табиий хиссиёт, инстинктдир. Унга симпатияни уйгунлаштирсангиз, бола тарбиясидаги катта ютукни кулга киритасиз.

3. Болаларга жуда куп эътибор зарур

Барча болаларга эътибор керак. Эътибор эса хеч качон куплик килмайди. Фарзандлар икки нафар булса, улар барча эътиборни узларига каратиш учун инжиклик килишади. Ха, гудаклар эътиборни козониш учун барча имкониятдан фойдаланишади. Бу холат болаларда инстинктив мавжуд. Ота-онанинг куз-кулок булиб туриши улар учун хавфсизликни англатади.

4. Яхшисини ошириб, ёмонини яширинг

Мазкур коида биринчи карашдаёк тушунарли. Уларнинг яхши харакатларига эътибор каратинг. Агар бола ниманидир нотугри килаётган булса, бунга ахамият берманг.

Яхши томонга эътибор каратиш бола узини яхши тутишига сабаб булади. Ёмон киликларига эътибор бермай куйишингиз билан фанзандингизнинг узи инжиклик килишни бас килади.

5. Болаларга чегара куйинг

Болаларни чегараланмасликнинг сабаблари куп. Улар оламни мустакил англашлари лозимку, ахир. Бирок болаларни ёлковликдан чекламасангиз, тарбияни узи буларчиликка ташлаб куйган буласиз.

Уларни чегарасиз, хеч кандай коидаларсиз тарбиялаб булмайди. 

Бола бирор чекловга дуч келмагунича харакатланаверади. Сабаби ниманингдир мумкин эмаслиги тушунчаси уларнинг табиатида мавжуд эмас.

6. Эргаштирувчи булишга харакат килинг

Ота-она булиш огир масъулият. Шахсий намуна курсатиш хам кийин. Шундай булса-да фанзандингиз кандай булишини истасангиз, узингиз хам шундай булишга мажбурсиз.

7. Ёмон феъл-атворини кечирманг

Агар бола ота-онасини хакорат килса, ранжитса, жазаваси тутиб колса буни кечириш керак эмас. Ха, бола доимо узини идеал даражада тутмаслиги мумкин. Болаларда вакти-вакти билан ёмон феъл-атвор кузатилиб туради. Аммо бу холатга кул силтаб куйиб булмайди. Акс холда, ахвол бундан хам ёмонлашади.

Ёмон хулк билан курашиш зарур.

8. Режа тузинг

Фарзандингиз серхархаша ва тантик булса, аввало, режа тузиб олинг. Албатта, бу режада графиклар чизишингиз шарт эмас ёки максад ва вазифаларни батафсил бошидан охиригача ифодалашингиз зарур эмас. Хар кунлик хисоботлар хам бу уриндан жой олмайди. Шундай булса-да, режа зарур.

У сизга боланинг феъл-атвори устида ишлашингизда аскотади. Гудакнинг битта муаммоли феъли ёки килигини ёзинг ва у билан курашиш учун хар хил гоялар уйлаб топинг.

9. Исталган хулк — бу мулокот

Энг ёмон атвор хам бу боланинг ота-онаси билан булган мулокотидир. Агар у кандайдир ножуя харакат килаётган булса, гудак ота-онасига ниманидир айтгиси келаяпти. Масалан, эътиборсизликдан азият чекаяпти. Улар фикр ва хисларини харакатлар ёрдамида ифодалайди.

Бола уз тантиликлари билан нимани тушунтирмокчи эканлигини билиш бу ярим муваффакият калитидир.

10. Болалар — бу хаос (тартибсиз, чалкаш) дир, улар билан урушиш фойдасиз

Болалар ота-онасининг хаётига доимо хаос олиб кирган. Таъкидлаб айтамиз, доимо. Бола тугилиши билан минглаб кутилмаган, кечиктириб булмас ишлар пайдо булади.

Буни тушуниш ва мазкур холатга куникиш зарур. Фарзандингиз олдин хафа булиши, кейин шухлик килиши, салдан сунг эса сиз билан тортишиши, бахслашиши мумкин. Барчасига сабр этинг. Довулдан кейин барибир куёш чикади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …