Главные новости
Главная / Жахон / Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам суради”
<

Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам суради”

Австралияда 3 метрлик скат кузига кириб колган кармок илгагидан халос булиш учун гаввослар ёнига сузиб борди. Бу хакда The Sun нашри хабар берди.

Таъкидланишича, сув остида сурат олувчи фотограф Жейк Уилтон махаллий ахоли “Сепкил” деб атайдиган ушбу скат ортидан бир неча маротаба кузатган.

tir72go_78gaqkpc7s8ij52hbtghjdcv

Жейкнинг айтишича, денгиз жонзоти унинг ёнига келиб, илгак кириб колган кузини унга тутиб турган. Фотосуратчи скат уни танигани ва ёрдам беришни сураётгани хакидаги фикрга келган.

Бу вокеани кайикдан кузатиб турган денгиз биологи Монти Холлнинг таъкидлашича, скат Уилтон илгакни олиб ташлаш учун сув остига бир неча марта шунгигунича кимирламай турган. Бундай уринишлардан бири пировард натижада муваффакиятли якунланган ва илгак скат кузидан олиб ташланган.

Нашрнинг ёзишича, агар илгак олиб ташланмаганда скат юкумли касаллик орттириб олиши, кур булиб колиши ёки хаттоки нобуд булиши хам мумкин эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

NsxJiLonGZPtlhPRNPc0Tt3hf4qu_qA5

Дунёдаги умумий карз 188 триллион долларга етди

Дунёдаги давлат ва хусусий карз рекорд кийматга етиб, 188 трлн долларни ташкил килмокда. Бу эса …