Фото: Getty Images

Кечанинг асосий жанги Тони Фергюсон (25-4) ва Жастин Гетжи (22-2) уртасида енгил вазн тоифаси вактинчалик чемпионлик камари учун кечди. Дастлабки икки раундда кичик устунлик Жастин томонида булди, бирок Фергюсон иккинчи раунднинг сунгги сонияларида ракибини мувозанатдан чикаришга эришди. Учинчи ва туртинчи раундлар тулик Гетжи назоратида утди. Сунгги раундда Жастин техник нокаут эвазига Тонини таслим этди. Шу тарика Гетжи енгил вазн тоифаси вактинчалик камари сохибига айланди.

Яна бир марказий жангда мутлак енгил вазн чемпиони Генри Сехудо (16-2) собик чемпион Доминик Крузга (22-3) карши жанг килди. Иккинчи раунд сунггида Круз тизза зарбасини утказиб юборди ва мувозанатни йукотди, шундан сунг Сехудо зарбалар серияси билан ракибини нокаутга учратди.

Шу тарика Генри чемпионлик камарини химоя кила олди.

Колган жанг натижалари билан танишинг:

Френсис Нганну (15-3) 1-раунда Жаирзиньо Розенстрайкни (10-1) нокаутга учратди.

Келвин Каттар (21-4) 2-раундда Жереми Стивенсни (28-18) нокаутга учратди.

Грег Харди (6-2) Йорган Де Кастрони (6-1) очколар хисобида маглуб этди: 30-27, 30-27, 30-27.

Энтони Петтис (23-10) Дональд Серронени (36-15) очколар хисобида маглуб этди: 29-28, 29-28, 29-28.

Алексей Олейник (59-13-1) очколар хисобида Фабрицио Вердумдан (23-9) устун келди: 28-29, 29-28, 29-28.

Карла Эспарза (16-6) очколар хисобида Мишел Уотерсонни (17-8) маглубиятга учратди.