Главные новости
Главная / Маданият / Туртта харф узгарди, «нг»дан воз кечилди — Узбек алифбосини ислох килиш буйича якуний хулоса
<

Туртта харф узгарди, «нг»дан воз кечилди — Узбек алифбосини ислох килиш буйича якуний хулоса

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университети хузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини ислох килиш буйича ишчи гурухнинг хулосалари Kun.uz тахририятига такдим этилди.

2018 йил 15 майда Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Узбекистон Республикаси Президенти давлат маслахатчиси Хайриддин Султонов томонидан «Лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш буйича Харакатлар режаси» тасдикланди. Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев хузурида 2018 йил 17 июль куни утказилган мажлис баёнининг 28-бандида лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини танкидий кайта куриб чикиш ва унинг кулланишини осонлаштириш, узбек тилининг узига хос хусусиятларига янада мослаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.

Ушбу масала накадар долзарб экани ва бу борада кечиктирмасдан зарур кадамларни куйиш шарт экани Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрь куни булиб утган ун еттинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Нигматилла Йулдошев томонидан хам катъий таъкидланди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университети кошида тузилган Ишчи гурух аъзолари томонидан икки йилда тупланган таклифлар асосида ишлаб чикилган бир неча алифбо лойихаларини ягона вариантга келтириш, шунингдек, юкорида кайд этилган топшириклар ижросини таъминлаш максадида республика жамоатчилиги, мутахассис-олимлар, блогерлар ва ёшлар иштирокида 2018 йил 22 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университетида «Лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини кенг жорий этиш ва такомиллаштириш муаммолари» деб номланган илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияда давлат ва жамоат арбоблари, таникли олимлар, ижодкорлар, турли соха вакиллари катнашиб, она тилимизга оид муаммоларни хал этиш, жумладан, алифбони ислох килиш буйича кизгин бахс юритдилар. Конференция натижасида илмий таклифлар бирма-бир овозга куйилиб, ягона фикрга келинди.

ИШЧИ ГУРУХ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИКИЛГАН ТАКЛИФЛАР

Алифбони такомиллаштириш зарурати

Конференция давомида алифбо ислохоти буйича билдирилган хилма-хил, хатто бир-бирига зид таклиф-у фикрлар орасида узаро уйгун, хамоханг фикр-мулохазалар хам ажралиб турди. Жумладан, купчилик якдиллик билан: «Энг камида, алифбодаги туртта муаммоли харфни ислох килишимиз шарт, чунки улар туфайли укиш-ёзишга доир ва бошка техник муаммолар, чигалликлар юзага келяпти», дейишди.

«Муаммоли харфлар» дейилганда эса, алифбомиздаги G‘, O‘ харфлари ва Sh, Ch харфий бирикмалари назарда тутилаётгани бугун хеч кимга сир эмас. Хуш, бу харфларнинг муаммоси нимадан иборат ва уларни кандай ислох килиш мумкин?

I. Oʻ ва Gʻ харфлари ва уларнинг муаммолари

Бу харфлардаги махсус белгилар уникал эмас — битта белги хар хил ёзилмокда:

Бугун хамюртларимиз юкоридаги жадвалда акс этган белгилардан тугри келганини ишлатмокда. Энг кизиги, улар ичидаги энг тугри белги — окина (тескари вергул) белгисидан деярли фойдаланмаймиз. Жуда тугри ёзишга интилган хамюртларимиз хам чап бир тирнок белгисини ишлатади. Гарчи бу икки белги узаро ухшаш булса-да, амалиётда муайян фарк ва устунликларга эга. Яъни, окина белгиси хэштегларда сузни булиб юбормайди, унинг бир бутунлигига зарар етказмайди. Бу холат куйидаги суратда акс этган:

UNICODE сайтидаги ушбу эслатма хам фикримизга далилдир:

The combinations Gʻ (Cyrillic Г) and Oʻ (Cyrillic У) are represented using U+02BB ʻ MODIFIER LETTER TURNED COMMA.

Таржимаси: «Узбек лотин ёзувидаги Gʻ (кириллча Г) ва Oʻ (кириллча У) харфий бирикмаларини ёзишда ʻ (U+02BB, MODIFIER LETTER TURNED COMMA) (харфни узгартирувчи тескари вергул) белгисидан фойдаланилади».

Муаммо шундаки, Oʻ ва Gʻ харфларининг белгисини тугри ёзиш — жуда кийин масала.Масалан, компьютерда Word дастурида бу харфларни ёзиш учун икки мураккаб усулдан фойдаланиш мумкин:

1. Аввал O ёки G харфини ёзиб, кейин битта буш жой (пробел) ташлаб, Enter тугмасининг чап томонида жойлашган апостроф тугмаси босилса, бизга керакли чап бир тирнок (тескари бир тирнок хам дейилади) ёзилади;

2. Алохида ракамлар панели бор клавиатурада аввал O ёки G харфини ёзиб, кейин Alt + 0145тугмалари бирикмасини босиш оркали ёзилади.

Тасаввур киляпсизми, биргина харфни ёзиш учун нак 6та (!) тугма босилиши керак; узбек тилида таркибида Oʻ ва Gʻ харфлари катнашган сузларнинг куплиги боис юкоридаги икки усулда каттарок матн ёзиш жуда машаккатли жараён.

Бу харфларнинг яна куплаб техник камчилик-кусурлари борки, замонавий технология ва электрон дастур усталари бу борада яхширок тасаввурга эга: уларни бу уринда батафсил баён килишимиз шарт эмас, деб уйлаймиз.

Бу харфларнинг урнини олишга «даъвогар» харфларни куйидаги жадвалда куриб чикамиз.

1). Ö — 1993 йилги лотин алифбомизда хозирги  харфи учун айнан шу харф ишлатилган, бирок орадан атиги икки йил утиб, 1995 йилда бу харф  харфий бирикмаси билан алмаштирилган. Ö харфи немис, швед каби Европа хамда турк, озарбойжон, туркман каби туркий халклар алифбосида мавжуд. Таъкидлаш жоизки, бу халклардан фаркли уларок, узбек алифбосида Ü харфи булмагани учун Ö харфи жуфтлик хосил кила олмайди.

2). Ğ — бревисли G, кенгайтирилган лотин алифбоси таркибига киради. 1993 йилги лотин алифбомизда хозирги Gʻ харфи учун айнан шу Ğ ишлатилган, 1995 йилда бу харф Gʻ харфий бирикмаси билан алмаштирилган. Ğ харфини аксарият мобил курилмалар клавиатураларида кийинчиликсиз ёзиш мумкин.

3). Ŏ — бревисли O, диакритик белгиси кириллчадаги У харфининг белгиси билан бир хил. Агар Gʻ харфи учун Ğ харфи кабул килинадиган булса, у билан жуда мос тушади (Ğ – Ŏ): кабул килинаётган харфлардаги диакритик белгиларнинг тури купаймайди ва бу кулайлик яратади.

4). Õ (тилдали O) харфининг диакритик белгиси хозирги пайтдаги Oʻ ва Gʻ харфларининг ёзма куринишидаги белгиси — тулкинли чизикча билан бир хил. Аммо унинг шериги —  (тилдали G) ни бир уринишда ёзиб булмайди, устидаги тулкинли чизикни худди Gʻ нинг белгиси каби алохида код (U+0303) ёрдамида акс эттириш талаб этилади, яъни мавжуд муаммо уз жойида колади, шунинг учун бу харфларни даъвогарлар сафидан чикарамиз.

5). Ō (макронли O) ва  (макронли G) харфининг куриниши хозирги ёзма шаклга якин, лекин Ḡ/ḡ харфи UNICODE жадвалининг куйи кисмида жойлашгани учун шрифтлар таркибида деярли учратмаймиз. Бу хол матбаа иши, умуман, иш жараёнида куп муаммоларни юзага келтиради.

6). Ǒ (каронли O) va Ô (циркумфлексли O) харфларидаги диакритик белгилар бир-бирига ухшашрок: укувчини чалгитиб, кузига кадалади, матннинг чиройига хам путур етказади. Шунинг учун хам бу харфларни кабул килиш максадга мувофик эмас, деб хисоблаймиз.

7). Ǧ (каронли G) ва Ĝ (циркумфексли G) харфларидаги диакритик белгилар хакида хам шу фикрни айтишимиз мумкин.

8). Óó – Ǵǵ занжиридаги харфлар якин кардошларимиз булган коракалпок ва козок халклари алифбоси таркибидан хам урин олган. Ó ва Ǵ харфлари амалдаги шакл (O‘ ва G‘) га якинрок булгани ва хозиргидек узаро жуфтлик хосил килгани учун халкимизнинг, хусусан, ёшларимизнинг куникиши осон кечади. Бу харфларнинг ёзма куринишини хозиргидай шаклда ёзсак хам булади.

Киёслардан аён буляптики, вариантлар ичида иккита мос жуфтлик бор: булар — Ŏŏ ва Ğğ хамда Óó ва Ǵǵ харфларидир. Конференцияда Ŏŏ ва Ğğ жуфтлиги макбул вариант сифатида эътироф этилган эди. Аммо кейинги мулохазаларда У товушининг тилимизда нисбатан куп ишлатилиши, Ŏŏ харфининг «шохдор» белгиси эса матнда купол куриниши, колаверса, Óó ва Ǵǵ харфларининг кардош халклар, айникса, бир Ватан ичида яшаётган коракалпок халки алифбоси билан бир хил булиши хар жихатдан максадга мувофик экани таъкидланди.

Oʻ ва Gʻ харфлари буйича таклиф:

II. Ch ва Sh харфий бирикмалари ва муаммолари

Хозирги алифбомизда C харфи йук, лекин Ch харфий бирикмасида уз-узидан пайдо булиб колади. Холбуки, мантик талабига кура, харфий бирикмалар алифбодаги мавжуд харфлардан ташкил топиши керак эди. Колаверса, бу харфий бирикмалар халкимиз урганган «бир товуш — бир харф» тамойилига мос тушмайди, шу боис баъзи нокулайликлар юзага келмокда.

Инглиз тилида «Charles Dickens» деган ёзувчининг исми бош харф билан ёзилганда улар «Ch.Dickens» эмас, «C.Dickens» деб ёзилади. Узбек тилида эса ундай эмас, масалан, «Shuhrat Chinberdiyev» деган исм-фамилияни факат бош харфлари билан ёзмокчи булсак, «Sh.Ch» деб ёзишга мажбурмиз.

Баъзан хафта кунларининг кискартма номларини ишлатишга тугри келиб колади. Битта харфли кискартмалар: D, S, C, P, J, S, Y. Бунда, C — Чоршанбанинг кискартмаси, бирок узбек лотин ёзувида C харфи хам, C харфи билан бошланадиган хафта куни хам йук. J дан кейин келган S — Шанбанинг кискартмаси, бунда хам шу муаммо: Sh деб ёзсак 2та харф булиб кетади.

Энг асосий муаммо — узбек тилида Ч ва Ш товушлари жуда фаол товушлар саналади. Киёслайдиган булсак, она тилимизда Ч ва Ш товушлари инглиз тилига нисбатан 3-5 баробар куп учрайди ва бу хол Ch, Sh нинг матнда кетма-кет, гуж булиб келишига сабаб буляпти ва укиш-ёзишни кийинлаштиряпти.

Shoshish, xushchaqchaq, ishchi, sharshara, achchiqtosh каби сузларимизнинг узида 2-3тадан Chва Sh бор. Бундан ташкари, узбек тилида харакат номларининг -ш, -иш кушимчалари билан ясалиши хам Ш ва Ч харфли сузлар сонининг ошишига хизмат килади. Хуллас, инглизларга кулай булган Ch, Sh бирикмалари узбек тилида изма-из келиб, нокулай холатларни юзага келтирмокда. Фикримиз исботсиз булмаслиги учун Эрнест Хэмингуэйнинг дунёга машхур «Алвидо, курол!» романининг илк жумлаларини аввал инглиз, сунг узбек тилида берамиз:

In the late summer of that year we lived in a house in a village that looked across the river and the plain to the mountains.In the bed of the river there were pebbles and boulders, dry and white in the sun, and the water was clear and swiftly moving and blue in the channels.Troops went by the house and down the road and the dust they raised powdered the leaves of the trees.The trunks of the trees too were dusty and the leaves fell early that year and we saw the troops marching along the road and the dust rising and leaves, stirred by the breeze, falling and the soldiers marching and afterward the road bare and white except for the leaves.The plain was rich with crops; there were many orchards of fruit trees and beyond the plain the mountains were brown and bare. There was fighting in the mountains and at night we could see the flashes from the artillery. In the dark it was like summer lightning, but the nights were cool and there was not the feeling of a storm coming.

O‘sha yili yoz oxirlarida biz qishloqda, kulbada turardik. Kulbadan narida daryo bilan vodiy, ulardan ham olisroqda tog‘lar yastanib yotardi. Daryoning o‘zani oftobda oqargan, quruq qayrag‘ochlar va mayda shag‘al bilan qoplangan, daryo shoxobchalarida esa suv tip-tiniq va ko‘m-ko‘k bo‘lib, sho‘x shaldirab oqib borardi. Kulba oldidagi yo‘ldan qo‘shinlar o‘tib borar, ularning oyog‘idan ko‘tarilgan to‘zon og‘ochlarning barglariga o‘tirardi. Og‘ochlarning barglari ham changga burkangandi, o‘sha yili yaproqlar erta to‘kila boshlagandi, biz bo‘lsak yo‘ldan qo‘shinlarning o‘tib borishini, chang-to‘zonning ko‘kka o‘rlashini, shamol yaproqlarni yulqib-sulqib uchirib ketayotganini, soldatlarning odimlarini, so‘ngra esa kimsasiz, bo‘m-bo‘sh tuproq yo‘lda yolg‘iz yaproqlargina to‘kilib yotishini tomosha qilardik. Vodiy yerlari hosildor edi, unda bog‘zorlar serob edi, vodiy etagidagi tog‘lar esa taqir qo‘ng‘irtog‘lar edi. Tog‘larda jang ketmoqdaydi, kechalari portlashdan yolqinlar ko‘tarilardi. Qorong‘ida ular shafaqqa o‘xshab ko‘rinardi: faqat tunlari etni junjiktirib sovuq turar, havo quruq edi.

Ушбу матнлардаги Ch ва Sh бирикмаларини санаб, киёслайдиган булсак, узбекча матнда инглизча матндагидан 5 баробар куп экани маълум булади.

Шу киёснинг узиёк инглиз тили учун жуда кулай булган Ch ва Sh бирикмаларининг узбек тили учун канчалик нокулай эканини курсатиб турибди.

Бу муаммоларни бартараф этиш учун яна диакритик белгили харфларга мурожаат киламиз. Куйидаги жадвалда диакритик белгили S ва C харфларини куриб чикамиз.

Куйида хар бир жуфтликни тахлил килиб утамиз.

1. Ş/ş ва Ç/ç жуфтлиги. Ост белгиси харф узагига кушилиб ёзиладиган Çç ва Şş харфлари ёзиш ва укишга кулай хамда миллий характерга эга: улар 1929–1940 хамда 1993–1995 йиллардаги алифбомизда хам булган. Бизнингча, Ч ва Ш товушлари учун энг макбул харфлар — Çç ва Şş. Уларнинг ост белгиси бир хил экани узаро уйгунликни таъминлайди.

2. Ś/ś ва Ć/ć жуфтлиги. Бу харфлардаги диакритик белгини S ва C харфлари устида ёзма холатда ифодалаш нокулай. Бу товушлар, айникса, Ш товуши тилимизда куп учрагани учун матнни митти диакритик белгиларга тулдириб ташлайди. Шу боис бу харфларни кабул килиш максадга мувофик эмас.

3. Ŝ/ŝ ва Ĉ/ĉ жуфтлиги. Бу харфларнинг уст белгиларини ёзма шаклда ифодалаш унгайсиз.

4. Š/š ва Č/č жуфтлиги. (3) ва (4) бандлардаги харфларнинг диакритик белгилари бир-бирига якинлиги боис, уларни адаштириш эхтимоли юкори, шунингдек, улар укувчининг кузига кадалади, шунинг учун уларни хам руйхатдан чикарамиз.

5. Ṡ/ṡ ва Ċ/ċ жуфтлиги. Нукта белгиси харфларнинг асосига нисбатан ута митти булгани учун алохида харф тасаввурини бермайди — Ṡ/ṡ ва Ċ/ċ ни мос равишда S ва C билан чалгитиш хавфи кучли.

Ṣ/ṣ харфининг C билан боглик жуфти йуклиги боис, уни хам руйхатдан чикарамиз.

Ch ва Sh харфий бирикмалари буйича таклиф:

III. ng товуши билан боглик муаммолар

«Иккита харф билан ифодаланувчи Ch ва Sh харбий бирикмаларини ислох киляпмиз, ng харфий бирикмасини нима киламиз?» деган табиий савол пайдо булади.

Эътибор берсак, ng товуши, бошка товушларга киёслаганда, алохида хусусиятга эга: у хеч качон суз бошида келмайди. Бу товушга араб алифбосида хам, кирилл-узбек алифбосида хам, амалдаги лотин алифбосида хам яхлит харф ажратилмаган. 1993 йилда кабул килинган лотин-узбек алифбосида бу товуш илк бор Ñ/ñ харфи билан ифодаланди-ю, 1995 йилда яна ундан воз кечилди. Сабаби, Ñ/ñ харфини идрок этишда купчилик чалгиди. Яъни, кирилл имлосига кура кайси сузда Н ва Г харфлари ёнма-ён келган булса, ёппасига Ñ/ñ харфи билан ёзила бошланди. Масалан: taña, mañu. Аслида, бу сузлардаги Н ва Г харфлари Ñ тарзида ёзиладиган булса, кушимча G харфи орттирилиши керак, шунда талаффуз тугри булади: tañga, mañgu. Машхур адибимиз Чингиз Айтматовнинг исми киргиз тилида Чыңгыз деб ёзилиши бежиз эмас. Ёки Nтовуши билан тугаган сузга -gа кушимчаси кушилса хам, ñ эмас, ng ёзилиши керак: menga, jonga, vatangaÑ ва NG уртасидаги бундай узига хос нозик, бироз эътиборталаб чегарани илгамаслик окибатида хатолар авж олди.

Иккинчидан, ng бирикмаси яхлит харфга айланадиган булса, кирилл ва хозирги алифбода чоп этилган сон-саноксиз китобларни хамда бошка хар хил матнларни янги алифбомизга угириш чогида куплаб чалкашликлар юзага келади — электрон дастурлар ң (ŋ) товушига кушиб, бир-бирига алокасиз, аммо ёндош келган барча Н+Г харфларини бирваракайига битта харфга узгартириб юборади. Тилимизда ң (ŋ) товуши ва ёнма-ён келадиган Н+Г харфлари жудаям куп учрагани учун уларни топиб, киёслаб тугрилаш — мухаррир-у мусаххихларга катта захмат юклайди.

Колаверса, тилимизда баъзи сузларда учрайдиган НГ товушига (кунгир, кунгиз, тунгиз, кингир, унгай) хам алифбомизда алохида харф ажратилмаган. Шундай экан, хеч качон суз бошида келмайдиган, бошка товушларга караганда чекланган НГ товушини хам алифбодан ташкарида фонетик бирикма сифатида урганса булади, дейди мутахассислар.

ng товуши буйича таклиф:

ng бирикмасини яхлит харфга айлантирмасдан, алифбодан ташкарида фонетик бирикма сифатида ургатиш-урганиш.
IV. С/с харфи билан боглик муаммолар

Бу белгини ёкловчи ва рад этувчи икки зид кутб бор.

С/с ни рад этувчилар уни алифбомизга киритмаслигимиз керак, сабаби, бу харф турли халкларда турлича товушлар (с, к, ж, ч, ц)ни ифодалайди, унга кайси товушни юкламайлик, халкаро атамаларни укишда чалкашликлар юзага келади, дейишади.

С/с ни ёкловчилар бу харф алифбомизда мавжуд булмагани билан маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий хаётимизда барибир иштирок этяпти, масалан, паспорт серияси, тест саволномаси, автомашина ракамлари каби руйхат бандларини алифбо асосида тартиблашда ва бошка холатларда Сс харфидан фойдаланяпмиз, шунинг учун бу харфни алифбога кабул килишимиз шарт, дейишади.

С/с ни ёкловчиларнинг аксарияти бу белгидан кирилл алифбосидаги Ц/ц товушини ифодалаш учун фойдаланайлик, дейишади ва уз карашларини асослаш учун катор далиллар келтиради.

Жумладан:
1) тил жонли ходиса сифатида мунтазам ривожланади: утган асрда тилимизга чет тиллар, хусусан, рус тили оркали ц харфи катнашган жуда куп узлашма сузлар кириб келди — s харфи ёки ts бирикмаси эса бу товушни хамиша хам тула акс эттирмайди;
2) халкаро табиатга эга булган сузлар, хусусан, куп илмий-тиббий атамаларда C/c (ц) харфи жуда фаол иштирок этади;
3) узга миллат вакилларининг исм-фамилиясидаги ц товушини тугри акс эттириш имконияти йуклиги боис баъзан муайян нокулайлик, чалкашликлар юзага келмокда. Масалан: Цой — Soy, Цискаридзе — Siskaridze;
4) кадимий лотин тилига мансуб булган ц харфли куп сузлар аслиятда хам С/с харфи билан ёзилган. Масалан: цирк (circus), цемент (caementum), концерт (concerto), лицей (lyceum) ва хак. Ва бугун хам лотин алифболи куп халклар бу сузларни аслиятга мувофик ёки якин тарзда ёзади. Масалан:

5) дунёдаги куп халклар алифбосига факат узлашма сузлар учун махсус харфлар киритилган. Масалан, венгр алифбосида — Q, W, X ва Y харфлари;
6) алифбога C/c (ц) харфининг киритилиши кирилл ёзувига урганиб колган катта авлод вакилларининг хам лотин ёзувига тезрок мослашиб кетишига, расмий алифбомизнинг кенг кулланилишига замин яратади.

Мабодо, C/c тарафдорларининг юкоридаги далиллари асосли деб топилса ва алифбомизга C/c (ц) харфи кабул килинса хам, бизнингча, рус тили конуниятларига кур-курона эргашмасдан, узлашма сузларнинг этимологияси хамда тилимиз табиатидан келиб чиккан холда узига хос коидани жорий килишимиз лозим.

Эхтимол, бу коида шундай булар: «C/c харфи узлашма сузларда кулланилади. У суз бошида ёки ундош товушдан кейин келса, S/s харфи каби (cirk, lekciya), унли товушдан кейин келса, ts (licey, administraciya) тарзида укилади». Шунда C/c ли узлашма сузларни аслиятга мувофик ёзиб, тилимиз табиатига кура талаффуз киламиз.

С/с харфи буйича таклиф:

Алифбо тугаллигини таъминлаш, шунингдек, узлашма суз ва атамаларни аник ифодалаш максадида C/c (ц) харфини кабул килиш.

ЯКУНИЙ ТАКЛИФЛАР

1. Фукароларимиз, айникса, ёшлар саводхонлиги буйича муаммолар, кучадаги ёзувлар, реклама ва таргибот материалларининг саводсизларча ёзилиши, байналмилал сузларнинг кирилл ва лотин ёзувларида турлича ифодаланиши буйича англашилмовчиликлар, энг мухими, Узбекистон Республикасининг «Давлат тили тугрисида»ги Конунининг ижро этилишини кийинлаштираётган баъзи омиллар 1995 йилда кабул килинган Узбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини жорий этиш тугрисида»ги Конунидаги камчиликлар билан бевосита боглик. Жорий алифбони такомиллаштирмай туриб, узбек тили имлосини талаб даражасида ишлаб чикиб булмайди. Мавжуд имломизда жуда куп хатолар бор. Уларни тузатиш учун алифбодаги муаммоли харфларни имкон кадар тез ислох килишимиз шарт. Имло тузатилмас экан, реклама ва куча-куйдаги ёзувларга талаб куйиб булмайди. Бу эса «Давлат тили тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни ижросини секинлаштиради. Давлат тили ижроси хакида кайгурар эканмиз, биринчи навбатда «Лотин ёзуви асосидаги узбек алифбосини такомиллаштириш» буйича янги конун ишлаб чикилиши, сунг «Узбек тилининг янги имло коидалари» ишлаб чикилиб, Вазирлар Махкамасининг Карори билан тасдикланиши, шулар асосида «Реклама тугрисида» ва «Фирма номлари тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунлари тартибга келтирилиши лозим. Ана шу ишлардан сунг «Давлат тили тугрисида»ги Конун ижроси назоратга олинса, самарали булади.

2. Миллий алифбомиздаги мавжуд муаммолар нафакат укиш-ёзиш жараёнида кийинчилик тугдирмокда, шу билан бирга, имлони, грамматикани текширувчи, матнни нуткка айлантирувчи ва нуткни матнга айлантирувчи компьютер дастурий таъминотларининг пайдо булишига хам тускинлик килмокда.

Айни пайтда Google, Microsoft, Huawei, Samsung, LG ва бошка бир катор йирик технологик компаниялар уз дастурий махсулотларини узбекчалаштираётганини хисобга олсак, алифбони кечиктирмасдан ислох килишимиз айни муддао саналади.

3. Миллий алифбомиз ислох булиб, кулайлашса, катта-кичик авлодларга мансуб хамюртларимиз, шунингдек, якин-олис мамлакатларда яшовчи миллатдошларимиз ягона ёзув атрофида жипслашади — нуксонсиз, кулай алифбо халкимизнинг бирлигига, якдиллигига хизмат килади.

4. Таклиф сифатида Ишчи гурух томонидан 29 харф ва бир белгидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойихаси ишлаб чикилди.

Куйида ушбу алифбо лойихасини эътиборингизга хавола этамиз.

Ушбу хулоса «Маънавий хаёт» журналида хам чоп этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Онамни панохда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …