Главные новости
Главная / Жамият / Туробжон Жураев, Муиджон Тохирий ишлари буйича мумкин булган маълумотларни ошкор киляпмиз – Бош прокуратура
<

Туробжон Жураев, Муиджон Тохирий ишлари буйича мумкин булган маълумотларни ошкор киляпмиз – Бош прокуратура

dpsow1oe9wlucnphw5spcliqeknuns7v

Бугун, 24 декабрь куни «Тараккиёт стратегияси» Марказида 2018 йилга мулжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул хисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига багишланган матбуот анжумани булиб утди.

Хусусан тадбир давомида соха фаолиятидаги шаффофлик, айбсизлик презумпциясига амал килиш каби масалалар буйича фикрлар билдирилди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг “куйи погонадаги ходимлар, мактаб директорлари, богча мудиралари, шифокорлар ва хатто фаррошлар пора билан кулга тушсалар, бундай холат дархол телевидениеда эълон килинади, пора олиш жараёнлари батафсил курсатилади, айбдор уз айбини буйнига олиб, кечирим сурашга хам улгуради. Аммо юкори мартабали рахбарларга алокадор ишларда Бош прокуратура жуда киска ахборот билан чекланади. Нега айбсизлик презумпцияси ва конунлар икки тоифага икки хил кулланилади? Ахир хар икки тоифадагилар хам Узбекистон Республикаси фукаролари-ку?”, деган саволига Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алокалар булими рахбари Сурайё Рахмонова куйидагича жавоб берди:

– Айбсизлик презумпцияси ва конунлар икки хил кулланилади, деган фикрингизга кушилмайман. Телевидение оркали намойиш этилган лавхалар бир неча тузилмаларнинг хамкорликда уюштирган операциялари буйича тезкор тасвирлар булади ва унда хам уша одамлар айбдор эмас, гумонланувчи сифатида курсатилади. Юкори мартабали шахслар буйича хам мумкин булган барча маълумотларни сайтимизда навбати билан ошкор килиб боряпмиз. Масалан, Туробжон Жураев иши буйича унлаб маълумотлар бердик ва хозирда бу иш судга оширилган. Муиджон Тохирий иши буйича хам унинг хибсга олинганини тасдиклаймиз ва очикланиши мумкин булган маълумотларни навбати билан ошкор килиб борамиз.

Бош прокурор уринбосари Эркин Йулдошев мавзу юзасидан кушимча киларкан шундай деди:

– Албатта, ОАВга кайнок хабарлар керак. Аммо тугри тушунишимиз лозим, биз ошкор килишимиз мумкин булган ва мумкин булмаган маълумотлар бор. Хусусан, юкори мартабали шахсларнинг айримлари билан боглик давлат сирлари хам булиши мумкин. Лекин биз мумкин булган барча жараёнларни халкимизга ёритиб боришдан манфаатдормиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

GG5giysnGEGBvpuldxW1-b9yU45hwVha

Узбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф килди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан булиб турган Узбекистон Республикаси ташки ишлар …