Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Турмуш ташвишлари билан яшаётган одамлар: пахтакорлар билан бир кун
<

Турмуш ташвишлари билан яшаётган одамлар: пахтакорлар билан бир кун

Сентябрь, октябрь ойлари Узбекистонда кишлок хужалигидаги асосий экинлардан бири пахта йигиб олинадиган вакт.

Кишлокларда эса даромадли иш топиш осон эмас. Шу сабабли, бу ойларда кишлоклардаги куплаб хотин кизлар ва эркаклар пул ишлаб олиш учун пахта теримида катнашади.

Kun.uz хар йили терим давом этаётган чекка кишлокларга сафар килади. Бу йил хам ижодий жамоамиз уз анъанасига содик колган холда пахта терими давом этаётган туманлардан бирига сафар уюштирди ва теримда катнашаётган юртдошларимиз билан сухбатлашди.

Манзилимиз Жиззах вилоятининг энг чекка туманларидан бири — Арнасой туманидаги Бустон кишлоги.

Комила Эгамова анча йиллардан бери пахта даласида. У кунлик топаётган даромади, тикувчилик касби хакида гапириб берди:

«Асли тикувчиман. Оила аъзоларимга, куни-кушниларга куйлак тикиб бераман. Мавсумда озрок даромадга эга булиш учун пахта теримига чикаман. Топган пулимга сифатли тикув машинасини сотиб олмокчиман. Хозир кунлик даромадим ёмонмас: бир кунда 100 минггача пул ишлаяпман».

Сайёра опа Исломова оиласи билан пахта теримида мехнат килишяпти. Ундан ташкари икки келини хам бор. Сайёра опанинг айтишича, бир кунда 80 кило пахта теради.

«Катта келиним пахта териб хонадонига чорва олмокчи. Уларга алохида уй олишимиз керак. Хозир икки углим хам бир уйда яшайди», – дейди у.

Сухбатдошимиздан кишлок одамлари пахта теримидан ташкари яна кандай ишлар билан машгул булиши хакида сурадик. Унинг айтишича, арнасойликлар бахорда асосан пахта чопигига чикишади, шунингдек, дехкончилик билан шугулланишади.

Пахтакорлар билан сухбатлашиб булгунимизча кун хам яримлаб колди. Тушлик вакти эълон килингач, кимдир уйида колган ишини битириш, яна кимлардир пахта даласида тамадди килишга йул олди. Биз эса тарозибон Бахтиёр акани сухбатга тортдик:

«Бир кунда энг яхши теримчилар 150-160 килогача пахта теришяпти. Теримчиларга етарли шароит яратилган. Овкатни ошпазларимиз тайёрлаб беришади. Сувдан хам муаммо йук».

Узбекистонда 2020 йилдан бошлаб давлат томонидан пахта хомашёси ишлаб чикариш ва сотиш режасини белгилаш бекор килинган. Бу буйича президент Шавкат Мирзиёевнинг карори кабул килинган. Аммо биз борган манзил – Арнасой туманида бу тартибга амал килинмаётган куринади. Буни фермер хужалиги мутасаддиси куйидагича тасдиклади:

«Бир кунда 12-13 тонна пахта топширяпмиз. Режа буйича 65 тонна пахта топширишимиз керак. Режанинг 37 тоннасини топширдик. «План» бор ва шу буйича ишлаяпмиз».

Ижодий лавхамизни тайёрлаш давомида белгиланган амалиётга республиканинг бошка худудларида канчалик амал килинаётгани билан хам кизикдик. Олган жавобларимиз эса бошка купгина туманларда хам биз курган холат давом этаётганини исботлаб турибди.

Тушлик. Пахта теримидаги энг ёкимли жараёнлардан бири. Чунки бу вактда пахтакорлар енгил тин олиб, мирикиб сухбатлашиб олишнинг айни вактидир. Теримчиларнинг айтишича, даладаги учокда купчилик учун килинган овкат жуда мазали булади. Теримчиларга овкат тайёрлаётган Аширгул опа билан гаплашганимизда, 100 кишидан ортик теримчилар овкатига 2,5 литр ёг, 2,5 кг гушт ва бошка масалликлар солинганлигини, теримчилар хам килинаётган овкатлар мазали эканини таъкидлашди.

Теримчилар билан тушлик килгач, яна сухбатларимизни давом эттирдик. Гулноза опа турмушга чикканига 20 йил булган булса, шунча вактдан бери пахта даласида. Гулноза опа теримчиларга яратиб берилаётган шароитлар, кишлок одамларининг яшаш тарзидан коникишини билдирди. Лекин бир муаммо кийнаётганини хам кушиб куйди:

«Илгарилари газ, электр токида узилишлар буларди. Хозир вазият анча яхшиланган. Аммо пахта мавсуми бошлангандан бери газ баллонлари етказиб берилишида узилишлар буляпти».

Биз ушбу сухбатдошимиздан пандемия сабабли туйлар кискартирилаётгани ва буни одамлар кандай кабул килаётгани, хозир кишлокларда туйлар кандай утаётгани хакида сурадик.

Гулноза опага кура, туйлар кискартирилгани ахоли учун кулайлик яратди. «Факат чакирилганлар туйга келади, колганлар гина килмайди», – дейди у.

Пахта даласида 65 ва 60 ёшли теримчилар хам бор. Сохиба хола ва Эшмирза ака 40 йилдан ортик вакт мобайнида ахил, тотув яшаб келишмокда. Эшмирза аканинг айтишича, улар пул топиш учун пахта теришмаяпти. Бирон юмуш билан банд булиб, вакт утказиш учун пахта даласида эканликларини таъкидлашди. Сохиба хола шу ёшда хам кунига 80 килодан пахта теряпти. Эшмирза ака эса аёлига ёрдам беряпти.

«Пахта даласига даромадга эга булиш учун чикканимиз йук. Кексайган вактимизда бирон юмуш билан машгул булиш учун пахта теряпмиз. Кунига биргалашиб 80 кило теряпмиз. Фарзандларимиз каршилик билдиришди бу ишимизга. Лекин барибир иш килиб юрган одамга бир жойда утириш кийин. Пахта терсак, кон юришади, янаям бакувват буламиз», – дейди Сохиба хола.

Соат миллари 18:00 га якинлашар экан, кишлок теримчилари терган пахталарини елкасига ортиб, яна тарози бошига чика бошлайди. Тушдан кейинги терилган пахта хам яна тарозидан утади. Тарозибондан уз килограммини эшитган теримчи учун бир кунлик топган пулини хисоблаб олиш кийинмас. Хаммаси оддий: теримчи аёл 100 кило пахта терди. У билан 95 кило пахта учун 1200 сумдан хисоб-китоб килинади. Чунки 5 кило пахта хосилига кушилиб кетган барг, чанок ва бошка кушимчалар учун кайтариб колинади. Демак, бир кунда 95 кило пахта терган теримчи 114 минг сум билан уйга кайтади. Пахтакорнинг бир куни шу тарзда якунланади.

Кун охирида илгор теримчиларга, шунингдек, куп фарзандли, энг ёш ва кекса теримчиларга пул мукофотларини топширдик.

Биз эса арнасойлик теримчилар мисолида Узбекистоннинг бошка худудларида хам пахта тераётган ватандошларга хорманг, деймиз. Мехнатингиз барокатли булсин.

Илёс Сафаров, Мухаббат Маъмирова – Kun.u

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …