Главная / Жахон / Турмадаги исёнда улдирилган махбуслар милиция назорати остида кумилмокда

Турмадаги исёнда улдирилган махбуслар милиция назорати остида кумилмокда

23 яшар Бахромнинг онаси Рукия Исмоилова (уртада) 12 ноябрь куни углининг тобутини очишга рухсат беришмаганини айтди.
23 яшар Бахромнинг онаси Рукия Исмоилова (уртада) 12 ноябрь куни углининг тобутини очишга рухсат беришмаганини айтди.

Тожикистоннинг Хужанд шахридаги колонияда кутарилган исёнда халок булганлар жасадлари милиция назорати остида шошма-шошарлик билан кумилмокда. Айрим холатларда полиция ходимлари халок булганларнинг жасадларини уларнинг оила аъзоларига курсатмай кумган.

Улдирилган махкумлардан бири, 23 яшар Бахром Исмоиловнинг онаси Рукия Исмоилова 12 ноябрь куни углининг тобутини очишга рухсат беришмаганини Озодлик радиоси тожик хизматига (Озоди радиоси) сузлаб берди.

Исмоилованинг айтишича, унинг угли Бахром 3 йил олдин экстремизмда айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан махрум килинган.

– Офицерлар жасадни тез ёрдам машинасида олиб келиб, кумишди. Кабрга якинлашишга хеч кимга рухсат беришмади, – деди Исмоилова.

Сугд вилояти маъмурий маркази Хужанд шахрида жойлашган каттик режимли колонияда 7 ноябрь окшомида кутарилган исён давомида камида 50 киши улган. Вокеа пайтида неча киши яралангани хозирча номаълум. Колония назоратчиларидан 6 нафари огир ахволда касалхонага ёткизилган.

Ходисадан бери бир хафта утган булса-да, Тожикистон расмийлари оммавий ахборот воситаларининг колонияда кутарилган исён тугрисидаги хабарларини изохлагани йук.

Хабарларга кура, 750 махбусга мулжалланган колонияда 800 нафар махбус булган. Тожикистон Хавфсизлик хизмати ходимлари исмларини ошкор килмаслик шарти билан махбусларнинг аксари терроризм хамда экстремизм билан боглик жиноятларда, котиллик, гиёхванд модда савдоси хамда бошка жиддий жиноятларда айбдор деб топилганини айтишди.

Исён давомида халок булганлар ва жарохат олганлар сони хакида расмий маълумот эълон килинмагани учун махбусларнинг оила аъзолари уларнинг улик-тириклиги хакида бирор хабар топишга жон куйдирмокдалар.

Исён ортидан колонияга хеч ким киритилмаяпти. Махбусларнинг такдирини билиш учун расмийлар билан алокага чикиш уринишлари натижа бермаяпти.

Махбуслардан бирининг онаси Озодлик радиоси билан сухбатда:

– Углим хакида сураш учун куплаб расмийга чалдим. Ёки жавоб беришмайди, ёки хеч кандай маълумот йук дейишади, – деди.

Исфара шахрида Масуда Содикова угли Фарходнинг такдиридан хавотирда:

– Каттик хавотирдамиз. Кечалари ухлай олмаяпман. Камокхонада исён кутарилганинигина биламиз. Кимга мурожаат килишни билмаймиз.

Колониянинг жарохат олган сокчиларининг кариндошларига Хужанд вилоят шифохонасида даволанаётган якинларидан хабар олишга изн берилган.

Шифохона расмийлари ушбу холатни хали изохлаганларича йук. Озодлик радиоси манбалари сокчиларнинг ахволи огир эканлигини, аммо уларнинг хаётига тахдид йуклигини маълум килишди.

Жарохатланган назоратчилар орасида Сугд вилояти тургуни Хайрулло Абдуллоевнинг хам угли бор. Шифохонага бориб углидан хабар олган Абдуллоев сокчиларнинг аксари бошидан лат еганини айтди.

– Углимни курук кул билан муштлашмаган. Махбуслар бирданига чирокларни учириб, сокчиларнинг бошига гишт ва бошка нарсалар билан уришганини айтишди. Углимнинг саккиз ёки туккиз тиши синган. Бетини тикишибди. Бошида ва юзида лат емаган жой йук. – деди Абдуллоев.

Унинг сузларига кура, угли айрим махбуслар камокхона назоратчиларига ёрдам беришга харакат килганини айтган.

Халок булган икки сокчи – 27 ёшдаги Эхсон Ёкубов хамда 42 га тулган Мирсаид Кодировлар уз кишлокларида 8 ноябрь куни дафн килинган.

Исфарада эса угирлик учун 15 йилга камалган 21 ёшли Хожиисмоилхон Баховаддиновни кумишди.

Баховаддиновнинг кариндошлари унинг жасадини кура олишмаганини айтишди. Баховаддинов кай йусинда халок булгани уларга коронги.

Хукук-тартибот органларига якин манбаларнинг Озодлик радиосига маълум килишича, расмийлар исённи тергов килиш учун махсус комиссия тузган. Уларнинг сузларига кура, комиссия аъзолари орасида фукаровий жамият вакиллари ёки халкаро назоратчилар ёк.

“Ислом давлати” террор гурухини исён узнинг “аскарларидан бири” томонидан амалга оширилганини иддао килди. Аммо мутахассисларнинг сузларига кура, бу хакикатдан йирокдир.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …