Главная / Жамият / «Туркуаз» иши: туркиялик инвесторларнинг Узбекистонга даъво талаблари 90 фоизга рад этилгани айтилди
<

«Туркуаз» иши: туркиялик инвесторларнинг Узбекистонга даъво талаблари 90 фоизга рад этилгани айтилди

2019 йил 4 октябрда Инвестицион низоларни хал килиш буйича халкаро марказ (ICSID) кошидаги Арбитраж суди туркиялик тадбиркор Вохид Гунешга тегишли булган Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi ва бошкаларнинг Узбекистон Республикасига карши даъво аризаси буйича арбитраж иши юзасидан карор чикарди.

2004-2011 йилларда Тошкентда фаолият курсатган Turkuaz савдо марказига асос солган, айни вактда 50 ёшда булган туркиялик Вохид Гунеш 2012 йил апрелида Узбекистон хукумати томонидан мусодара килинган мулкларини кайтариб олиб беришини сураб, халкаро арбитраж судига мурожаат килганди. Унга мусодара килинган мол-мулкининг компенсацияси сифатида 40 миллион доллар туланиши кераклиги хакида карор чикарилди.

Узбекистон Адлия вазирлигининг Kun.uz’га маълум килишича, Арбитраж суди карори урганиб чикилган ва вазирлик катор жихатларга жамоатчилик эътиборини жалб килиш зарур деб хисоблайди.

Кайд этилишича, суд хукуматнинг даъвонинг куп жихатлари буйича позициясини куллаб-кувватлади ва минимал микдордан ташкари, даъвогарларнинг аксарият талабларини рад этган.

Билдирилишича, амалда арбитраж суди уз юрисдикцияси йуклигини тан олиб, мамлакатда «инвестор» тушунчаси доирасига кирмайдиган олтита дастлабки даъвогарлардан учтасининг даъвосини рад килди.

Даъвогарларнинг 180 миллион АКШ доллари микдоридаги маънавий зарар тугрисида берган даъволари, шунингдек, даъвогарлар томонидан моддий зарар микдорининг оширилган бахоланиши – 66 миллион АКШ долларидан купрок – тугрисидаги мурожаати тулик рад этилди.

Адлия вазирлигига кура, суд даъвогарларнинг шафкатсиз муносабатда булиш хакидаги барча даъволарини куриб чикишни рад этди, шу сабабли, Вохид Гунешнинг бу борадаги барча баёнотлари бир томонлама даъволар экани айтилади.

Бундан ташкари, суд Узбекистон Республикасининг хорижий инвестициялар тугрисидаги конунига мувофик, Инвестицион низоларни хал килиш буйича халкаро марказга Узбекистон Республикасига карши даъво аризаси беришга хукукий асос йуклигини тан олган.

Вазирликка кура, суд эълон килинган йукотишларнинг бошлангич микдоридан атиги 10 фоизи хакида карор чикарди, бу 26 миллион долларни ташкил этади (фоизлар ва харажатларни хисобга олмаганда). Ушбу сумма факат Тошкент шахар жиноий судининг 2011 йилда Вохид Гунеш ва бошка даъвогарларга карши кузгатилган асосий жиноий ишдаги хисоб-китобларига асосланган. Трибунал даъвогарлар томонидан берилган микдорни спекулятив ва ишончсиз деб топгани айтилади.

Шу билан бирга, суд даъвогарларнинг инвестиция тугрисида икки томонлама битим Узбекистон томонидан бузилгани тугрисидаги бошка талаблари буйича хулосалар чикармаган.

Хакамлик суди карорининг талкин килиниши атрофида кузатилаётган ахборотлар фони даъвогарларнинг Узбекистон худудида аввалги фаолияти билан боглик фактларни бузишга уриниш эканини курсатиши билдирилган. Маълум килинишича, даъвогарлар хозирда Узбекистонда бизнес юритиш учун тусикларни куришмаяпти.

Таъкидланишича, Узбекистон хукумати хорижий инвестицияларнинг кириб келишини куллаб-кувватлайди ва инвестициялар хамда инвесторларнинг хукукий химоясини кафолатлайди.

Шу билан бирга, хорижий сармоядорлар Узбекистон конунларини хурмат килиши ва уларга риоя этиши, коррупциядан кочиши хамда ва солик тулаши кераклиги эслатилган.

Маълумот урнида: Гунеш Узбекистонда 2004 йилдан 2011 йилгача савдо билан шугулланган ва «Туркуаз»дан ташкари, «Амир Темур» хиёбонидаги марказга, Туйтепадаги истирохатгохга, Самарканддаги савдо марказига, Олмалик ва Юнусободдаги дуконларга эгалик килган. 2011 йилда эса унинг фаолиятини текшириш бошланган, у ва туркиялик хамкорлари кулга олинган, улар соликдан кочиш ва «соядаги иктисод ривожланишига кумаклашиш»да айбланган. Кейинчалик уларнинг мулклари мусодара килинган. Гунеш ва унинг хамкорлари Узбекистон хукуматига 700 минг доллар тулашгач, уларга карши илгари сурилган айбловлар юмшатилган, уларнинг узи мамлакатдан чикариб юборилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …