raketaТуркия Синопдаги харбий полигонда узи ишлаб чикарган илк баллистик ракеталар синовини муваффакиятли утказди. Бу хакда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

Гап кичик ва урта масофаларга мулжалланган Gokdogan ва катта масофаларга мулжалланган Bozdogan ракеталари хакида бормокда. Таъкидланишича, синов вактида мутахассислар ракеталарнинг мулжалга олиш тизими учирилгандан кейин уларнинг двигатели имкониятларини бахолай олишган.

2018 йил охирги чорагида ракеталарни харакатланаётган нишонларни мулжалга олиш учун ердаги курилма ва самолётдан учириш режалаштирилмокда.

Gokdogan ва Bozdogan ракеталари Туркия фан-техника кенгаши ва Мудофаа саноати илмий-тадкикот институти мутахассислари томонидан яратилган. Ракеталар илк бор 2017 йилда Истанбулда утган XIII Мудофаа саноати махсулотлари халкаро кургазмасида такдим килинган. Ракеталарни лойихалашни 2020 йилда якунлаш мулжалланган. Шундан кейин ракеталар серияли ишлаб чикарилади.