Главные новости
Главная / Маданият / Туркияга электрон сигарет ва чилимлар олиб кириш такикланди
<

Туркияга электрон сигарет ва чилимлар олиб кириш такикланди

Аввалрок АКШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида упка ва респиратор касалликларига чалиниш купайиб бораётганлигини билдирганди.

AP Photo / Nam Y. Huh

Туркия хукумати электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий кисмлари ва аралашмаларини олиб киришни такиклади. Бу хакда мамлакат савдо вазири Рухсор Пекжан маълум килди.

“Бугун президент Ражаб Тоййиб Эрдуган томонидан имзоланган электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий кисмлари ва аралашмаларини олиб киришни такиклаш тугрисидаги конун расман эълон килинди”, – деб ёзди у узининг Twitter сахифасида.

Вазир электрон сигаретларнинг саломатлик учун хавфли эканлигини таъкидлаб утган.

Аввалрок АКШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида упка ва респиратор касалликларига чалиниш купайиб бораётганлигини билдирганди.

Касалликларнинг эхтимолий сабаби Е витамини ва мой аралашмаси деб айтилмокда.

Канадада хам электрон сигарет чекувчи усмирда нафас олиш йулларининг жиддий зарарланиши аникланганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …