Главная / Жахон / Туркияда севгилиси устига кислота сепган узбекистонлик аёл вафот этди

Туркияда севгилиси устига кислота сепган узбекистонлик аёл вафот этди

Туркиянинг Денизли шахрида юзига кислота сепиб юборилган узбекистонлик аёл орадан 38 кун утиб, вафот этди. Бу хакда “Sabah” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Денизли шахрининг Памуккалъа туманида 44 ёшли эркак Озгюр Г. 9 май куни мехмонхонада узбекистонлик 27 ёшли Сожида К. ва киргизистонлик 23 ёшли Сарвиноз К. Билан учрашган.

f_pbm1zq3zzghwrhaty0t2ctlncy8c15

Улар уртасида рашк ва эхтимолий хиёнат сабаб тортишув юзага келган. Шунда Озгюр Г. Сожида К. ва Сарвиноз К.га кислота сепиб юборган. Эркак узи хам кислота сабаб унг кузидан айрилган.

Хукук-тартибот ходимлари мехмонхонадан кочиб кетган эркакни таъкиб килиб борган. Гумонланувчи хорижга кочишга тайёргарлик курган ва Ойдин шахрининг Назилли туманида яшовчи кариндошларининг ташландик уйига яширинган. У кулга олиниб, Денизли шахрига олиб кетилган ва судга топширилган.

Кислотадан жабрланган Сожида К. ва Сарвиноз К. Денизли давлат шифохонасига олиб борилган. Сарвиноз К. муолажадан сунг чикарилган, эркакнинг асосий нишонига айланган ва танасининг катта кисми 3-даражали куйган Сожида К. эса Измир укув ва тадкикот шифохонасига ёткизилган. Шифокорлар хаёти учун курашган ёш аёл 38 кундан кейин жонлантириш булимида вафот этган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2021-03-26_20-44-01

АКШ-Туркия муносабатларининг истикболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жахон матбуоти шархи

Байден маъмурияти даврида америка-турк муносабатлари кандай тус олади? Россиянинг Суриядаги сиёсати кандай окибатларга олиб келди? …