afrin-2Суриядаги курдларнинг «Халк узини узи мудофаа килиш кучари» булинмалари (YPG) Туркия авиациясининг Африн шахрига берган зарбаларидан кейин тинч ахоли вакиллари халок булганини маълум килди. Reuters агентлиги таркатган хабарга кура, тинч ахоли вакилларидан 7 киши, жумладан бир бола, шунингдек, Бируска Хасаку булинмаси жангчиларидан 3 киши халок булган.

20 январь куни Туркия Бош штаби Суриянинг Африн минтакасида «Зайтун новдаси» номли операция бошланганини эълон килди.

Харбий амалиётдан олдин Туркия курдларга ушбу худудни тарк этиш талабини куйганди.

Авиазарбалар курдларнинг «Демократик иттифок» (PYD) партияси ва «Халк узини узи мудофаа килиш кучари» (YPG) позициялари томон берилмокда.

Туркия бу кучларни уз худудидаги Курдистон ишчилар партиясига алокадор хисоблайди ва уз хавфсизлигига тахдид сифатида куради.

Сурия мухолифати хисобланадиган «Сурия озодлик армияси» хам курдларга карши Туркияга ёрдам бермокда.

Туркия авиацияси шунингдек, АКШ курдларга курол етказиш учун фойдаланган аэродромга зарба берди.