Главная / Жамият / Тула якинидаги супермаркетда узбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар куз унгида пичоклаб кетишди

Тула якинидаги супермаркетда узбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар куз унгида пичоклаб кетишди

Кеча Узловая шахридаги «Пятерочка» супермаркетида эркак киши кассирга хужум килиб, аёлга пичок билан 20га якин жарохат етказди ва вокеа жойидан яширинди.

«Тульские новости» нашри хабарига кура, супермаркет курикчилари эркакни тухтатишга харакат килишмаган. Жабрланувчи олган жарохатлари туфайли касалхонада хаётдан куз юмди.

«Полициячилар киска вакт ичида гумонланувчининг шахсини аниклашди. У махаллий ахоли вакилларидан бири булиб, 1984 йилда тугилган. Узловая ва кушни туманлардаги барча полиция нарядлари уни кулга олиш учун харакат килди, эхтимолий жиноятчи каерда эканини аниклашга каратилган ишлар олиб борилди. Кабул килинган чора-тадбирлар натижасида икки участка инспектори кидирилаётган шахсга ухшаш кишини пайкашган. Шундан кейин ППХ ходимлари билан бирга утказилган харакатлар чогида у бог уюшмаларидан бирида кулга олинди», – дея хабар берди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Нашр маълумотларига кура, котил курбон билан таниш эди – улар кушнилар булган ва эркакнинг хатти-харакатлари туфайли узаро можаролар юз берган – у спиртли ичимликлар истеъмол килиб, купинча мусикани баланд товушда тинглаган. Умида С.нинг уч нафар фарзанди булган. Аёл Андрей К.дан бир неча бор шовкинни пасайтириш хакида сураган, аммо у бу илтимосларга парво хам килмаган. Шундан сунг, узбекистонлик аёл бу шахсга полицияга ариза билан мурожаат килиши хакида айтган.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …