Главные новости
Главная / Жамият / Туйини Tashkent City’да утказган Вохиджон Исоковга 4,5 млн сум жарима ёзилди. «Аввалги жарима» нотугри булиб чикди
<

Туйини Tashkent City’да утказган Вохиджон Исоковга 4,5 млн сум жарима ёзилди. «Аввалги жарима» нотугри булиб чикди

Никох туйини 14 сентябрь куни Tashkent City’да утказиб, шов-шувлар ва мухокамаларга сабаб булган хонанда Вохиджон Исоков 19 сентябрь куни базавий хисоблаш микдори (БХМ)нинг 20 баравари (19 сентябрь холатига кура 4,46 миллион сум) микдорида жаримага тортилди. Бу хакда Тошкент шахар Давлат санитария-эпидемиология назорати бошкармаси (ДСЭНБ) «Дарё»га маълум килди. Аввалрок 16 сентябрь куни Тошкент шахар ИИББ матбуот хизмати хонанда БХМнинг беш баравари (1 115 000 сум) микдорида жаримага тортилгани хакида хабар берган эди, бирок бу ахборот нотугри булиб чикди.

vohidjon-isoqov-10101Тошкент шахар СЭНБ: «Хонандани жаримага тортиш хакидаги ИИБ хати 16 сентябрь куни келиб тушган»
Мухокамаларга сабаб булган ва Республика махсус комиссияси томонидан урнатилган талабларга зид равишда утказилган туй 14 сентябрь куни утказилган булса-да, Тошкент шахар ички ишлар органлари бунга факат 16 сентябрь куни очик муносабат билдирди. Ушанда шахар ИИББ матбуот хизмати хонанда Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан БХМнинг беш баробари микдорида жаримага тортилгани хакида ахборот берган эди (ушбу модда буйича факат никоб такмаганларгина БХМнинг беш баробаригача булган микдорда жаримага тортилиши мумкин).

Бирок Тошкент шахар ДСЭНБ маълумотларига кура, пойтахт ички ишлар органларидан туй эгасига нисбатан конуний чора куриш хакидаги дастлабки хат айнан 16 сентябрь куни келиб тушган — шу куни Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиги, подполковник Отаназаров томонидан Тошкент шахар ДСЭНБнинг Миробод тумани филиалига шу туманда истикомат килувчи фукаро Вохиджон Исоковнинг никох туйида 40-45 нафар мехмон булганлиги аниклангани билдирилиб, ушбу холат юзасидан тупланган хужжатлар конуний карор кабул килиш учун №27/39-8254-сонли хат билан берилган.

Хатнинг ижроси буйича 17 сентябрь куни Миробод тумани филиали инспекторлари хонанда Вохиджон Исоковга телефон килганида, унинг акаси инспекторлардан уларни безовта килмасликни сураган. Инспекторлар 18 сентябрь куни хонанданинг уйига борганида, хонадон эгалари унинг хизмат сафарига кетганини айтган; узини хонанданинг акаси сифатида таништирган фукаро: «Укам качон уйга келса, узи билан гаплашасизлар», деб, тузилаётган маълумотномага имзо куйишдан бош тортган.

«19 сентябрь куни Тошкент шахар ДСЭНБ Миробод тумани филиали томонидан хонанда Вохиджон Исоковга карантин коидаларини бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан базавий хисоблаш микдорининг 20 баравари (4 460 000 сум) микдорида жарима солиш тугрисида карор имзоланган ва 21 сентябрь куни карор нусхаси Вохиджон Исоковга такдим этилган», — дейилади шахар ДСЭНБнинг «Дарё»га такдим этилган ахборотида.

Хонанда карантин даврида 40-45 нафар мехмон билан никох туйини нишонлагани учун жаримага тортилган. Карорда курсатилишича, жарима 15 кун ичида туланиши лозим. Хонанда эса ушбу карор устидан 10 кун ичида юкори турувчи ташкилот ёки судга шикоят килиши мумкин.

Тошкент шахар ИИББ: «Бизда бирламчи ахборот берилган»

Тошкент шахар ИИББ матбуот хизмати вакиллари Вохиджон Исоковни жаримага тортиш хакидаги карор 19 сентябрда чикарилгани, хонанда ушбу карорга асосан БХМнинг 20 баробари микдорида жарима тортилгани хакидаги маълумотга муносабат билдираркан, пойтахт ИИББ томонидан 16 сентябрь куни хонанда БХМнинг беш баробар микдорида жаримага тортилгани хакидаги расмий хабар «бирламчи ахборотга таяниб берилгани»ни, якунда бу ахборот ноаник булиб чикканини тан олди.

Аввалрок «Дарё» интернет-нашри хонанда Вохиджон Исоков жаримага тортилгани хакида хабар берилган булса-да, у аслида жаримага тортилмаган, жарима хакидаги хабар ёлгон булиши мумкинлиги хакида хабар берган эди. Шундан сунг Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу вазият урганилаётганини билдирган эди.

Республика махсус комиссияси, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги, Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг кушма курсатмаси талабларига мувофик, Узбекистонда туй маросимларини фукароларнинг уй-жойи ва хонадонининг узида, факат якин кариндошлар иштирокида 30 кишидан куп булмаган таркибда утказишга рухсат берилган; ресторан ва бошка умумий овкатланиш жойларда банкетлар ва бошка шу каби маросимларни утказишга рухсат берилгани йук.

Шунга карамай, хозиргача уз худудида туй утказишга рухсат берган Tashkent City’даги муассасаларга конуний чора курилгани хакида маълумот йук. Вохиджон Исоковнинг туйидан турт кун утиб, Tashkent City’да режиссёр Хабибулла Набиев ва актриса Гулинур Абдуллаеванинг хам туйи булиб утди, бирок хукук-тартибот органлари ушбу холатга хали хам муносабат билдиргани йук. 22 сентябрь куни яна бир хонанда — Сирожиддин Хожиев дабдабали никох туйи утказгани маълум булди; туйдан олинган видеоларда мехмонлар сони 30 дан ортиклигини куриш мумкин.

Хулоса урнида

Никоб такмаган ёки никобини иягига тушириб юрган оддий фукароларни «Ахборот 24»да «хаммасига шулар айбдор» деган маънода курсатиб, оммавий ёмонотлик килиш билан у ёки бу сабаб билан никобсиз юрган фукарони орка-олдига карамай, огохлантирмай жаримага тортиш билан карантин коидаларига риоя этиш устидан назоратни кучайтириб булмайди. Тугри, вазият хозиргига нисбатан бир кадар яхши томонга узгарар, лекин шу билан хаммаси яхши булиб колмаслиги эхтимол. Давлат конун барчага баробар ва барчага нисбатан аёвсиз эканини курсата олиши лозим — кай бир хонанда талабга зид равишда утказилган туйи учун умуман жазоланмаса, бошкаси эса конунда белгиланган жаримага факат жамоатчиликнинг босими остида, туйидан бир хафта утиб жаримага тортилса, кандай карантин, канака «жазо мукаррарлиги» хакида гапириш мумкин узи?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

duD-9X_B8OiqKrq-sf-gwlM4GoyZr8X6

Зангиотада 1200та уй электрдан узилган. Фукаролар нореал карздорликдан, электр корхонаси бошлиги МИБ ходимларидан шикоят килди

19 октябрь куни юзга якин истеъмолчи Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси олдида тупланди. Бунга корхонанинг …