Главные новости
Главная / Жахон / Трамп президентлиги сабабли миллиардлаб доллар йукотганидан афсусланмаслигини айтди
<

Трамп президентлиги сабабли миллиардлаб доллар йукотганидан афсусланмаслигини айтди

АКШ президенти Дональд Трамп уз давлати учун маош олмасликка карор килгани ва уз шахсий маблагларидан миллиардлаб доллар йукотганидан афсусланмаслигини айтди.

pvjkuapwbznmq3vmatofeg1djcyvbtyk

“Мен Doral’ни [Трампнинг G7 саммити учун таклиф килинган Майамидаги курорти] бепул такдим килган булардим. Мен бу учун маошимни берганим каби куп пул берардим. Мен 450 минг доллар атрофида булган президентлик маошимни бериб юбораман”, деб айтган Трамп журналистларга.

Трампнинг фикрича, АКШнинг эхтимол Жорж Вашингтондан бирор бошка президенти уз президентлик маошидан воз кечмаган. АКШ президенти, шунингдек, президентлиги туфайли куп пул йукотганини кушимча килди. Унинг бахолашича, сиёсий карьераси унга 2 млрддан 5 млрд долларгача айланган. Трамп гап кулдан чикарилган даромад, яъни президент булиб ишлаш учун бизнесини тухтатишига тугри келгани сабабли ишлаб тополмаган пуллари хакида бораётганини айтган.

“Агар мен буни яна килишимга тугри келганда [президент булиш], рози булардим. Мен буни уз давлатим ва халким учун килмокдаман”, деб таъкидлаб утган Трамп. Унинг айтишича, бой одамлар бундай “нарсаларни” узларига эп кура олади.

Аввалрок Катта еттиликнинг навбатдаги саммити Трампга карашли курортда утказилиши маълум килинганди. Бирок Трамп демократларнинг танкидидан кейин саммитни уз курортида утказиш гоясидан воз кечган. АКШ президентининг таъкидлашича, у уз курортида саммит утказилишидан хеч кандай фойда олмасди, аксинча барча харажатларни уз зиммасига олмокчи булган.

Трампнинг айтишича, энди булса демократлар сабабли саммит утказилиши харажатларини у эмас, балки солик туловчилар коплашига тугри келади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9aJNYEa2vfYwfVwYYeKAr0SwE13etYAt

Синдзо Абэ Япония бош вазири лавозимини эгаллаш буйича рекорд урнатди

Япония бош вазири Синдзо Абэ бош вазир лавозимини эгаллаш буйича Кунчикар мамлакат тарихида рекорд урнатди. …