Главные новости
Главная / Жахон / Трампнинг ракета зарбасига жавоби: Эрон чекинди, АКШ босимни давом эттиради
<

Трампнинг ракета зарбасига жавоби: Эрон чекинди, АКШ босимни давом эттиради

АКШ президенти Дональд Трамп 16 соатлик жимликдан кейин Эроннинг Ирокдаги Америка базаларига ракета хужуми юзасидан баёнот берди. У уруш эълон килишдан тийилди, шу билан биргаликда тинчлик таклиф этмади хам.

АКШ президенти Дональд Трамп махсус конференция оркали Якин Шаркдаги сунгги вокеалар юзасидан миллатга мурожаат килди.

«Мен президент эканман, Эрон хеч качон ядро куролига эга була олмайди.

Афтидан, Эрон чекинишга карор килди, бу эса бутун дунё учун яхши», дея сузини бошлади Трамп.

Трампнинг сузларига кура, огохлантириш тизими фаолияти эвазига курбонлар берилмаган. Эронликларнинг ракета хужуми окибатида бирор америкалик хам, ироклик хам халок булмаган, шунингдек, Ирокдаги базадаги объектлар жиддий шикастланмаган.

Трамп яна бир марта уз буйруги билан улдирилган генерал Сулаймонийни Эроннинг Якин Шаркдаги ташки ва харбий сиёсати идеологи – «дунёнинг биринчи ракамли террорчиси» деб атади ва АКШ Техронга босим утказишда давом этишини билдирди.

Трамп яна нималар деди?

  • АКШ «Эрон агрессиясига жавоб вариантларини куриб чикишда давом этади»
  • АКШ Эронга карши янги санкциялар куллайди. Бирок гап айнан кандай санкциялар хакида бораётганига аниклик киритилмади.
  • «Эрон узининг ядровий амбицияларидан воз кечиши ва терроризмни куллаб-кувватлашни бас килиши керак»
  • Россия, Хитой, Франция, Германия ва Буюк Британия хам АКШ ортидан Эрон билан ядровий келишувдан чикиши хамда янгисини тузиш харакатини бошлаши керак.
  • «Бугун НАТОдан Якин Шарк жараёнига чукуррок ёндашувни таъминлашини сурайман»
  • «АКШ куролли кучлари кудрати хар качонгидан хам кучли. Бизнинг ракеталар – каттарок, аникрок ва тезкоррок. Биз юкоритовушли ракеталар яратдик. Лекин биз уларни куллашни истамаймиз».

У Эрон рахбарияти ва эронликларга юзланди.

«Эрон халки ва рахбариятига мурожаат килмокдаман. Биз сизлар муносиб булган буюк келажакка эга булишингизни: мамлакатингиз гуллаб-яшнаши ва дунёнинг барча мамлакатлари билан уйгун муносабатлар булишини истаймиз. Кушма Штатлар тинчликка интилувчи барча билан тинчлик урнатишга тайёр», деди Трамп.

Якин Шаркдаги вазият

Якин Шаркдаги вазият 2019 йилнинг декабрь ойи охирида кескинлаша бошлади. Дастлаб Ирокдаги Эрон таъсиридаги кучлар АКШ базасига хужум килиб, Американинг бир фукаросини улдиришди. Бунга жавобан америкалик харбийлар Ирокдаги шиаларнинг «Катаиб Хизбуллох» гурухи объектларига авиазарба берди. Бу хужум окибатида 25 киши халок булиб, 50дан ортик киши жарохатланди.

31 декабрь куни ушбу хужум курбонларнинг дафн маросимидан кейин минглаб намойишчилар АКШнинг Багдоддаги элчихонасини камал килди.

3 январь куни АКШ харбийлари ушбу хужумни ташкиллаштиришда айблаб, Эрон Ислом инкилоби курикчилари корпуси генерали Косим Сулаймонийни Багдоддаги аэропорт худудида улдирди ва инкирозли холат янада чукурлашди.

«Америкага тарсаки»

7 январдан 8 январга утар кечаси Эрон куролли кучлари АКШнинг Ирокдаги базалари томон ракета зарбалари йуллади.

АКШ Марказий кумондонлиги маълумотларига кура, жами 15та ракета учирилган. Улардан 10таси Айн ал-Асад авиабазасига, биттаси Ирок шимолида жойлашган Арбилдаги базага келиб тушган, туртта ракета эса нишонгача етиб бормаган. Ирок расмий Эрон томондан 30дан ортик ракета учирилганини маълум килди.

Эрон олий рахнамоси оятуллох Али Хоминаий хужумни АКШга тортилган «тарсаки» деб атади.

«Кечаги вокеа – АКШга туширилган тарсаки. Америка минтакадаги балолар манбаи хисобланади. Америкалик барча харбийлар минтакани тезрок тарк этишлари шарт. Аммо бундай харбий амалиёт етарли эмас. Мухими Американинг минтакадаги мавжудлигига якун ясаш», деди у.

Эрон давлат телевидениеси ушбу хужум окибатида АКШ харбий хизматчиларидан 80 нафари улдирилгани хакида хабар таркатди.

Дональд Трамп «хаммаси жойидалиги»ни айтди ва бу хужум юзасидан «кейинрок» баёнот беришни ваъда килди.

«Хаммаси яхши! Ракеталар Эрондан Ирокда жойлашган иккита харбий база томон учирилган. Хаммаси кунгилдагидек кетмокда! Бугунги кунда бизда жахондаги энг кудратли ва энг яхши таъминланган харбийлар бор! Мен (Америка вакти билан) тонгда баёнот бераман», деб ёзди Трамп твиттердаги сахифасида.

Шундан кейинги 16 соат давомида Трамп сукут саклади ва бирорта твит ёзмади. Унинг матбуот котиби, президент миллий хавфсизлик буйича маслахатчилари билан маслахатлашувлар олиб бораётганини маълум килди.

НАТО штаб-квартирасидагилар альянснинг Ирокда йукотишлари йуклигини маълум килди. Пентагондаги манба Си-эн-эн мухбирига берган интервьюсида Ислом инкилоби мухофизлари корпуси атайлабдан одамлар йук нукталарга зарба бергани ва курбонлар булишидан кочгани хакида гапирди.

Эрон хужумига учраган базалар асосан ироклик харбийларни укитишда фойдаланарди. Икки йил мукаддам Трамп Рождество байрами вактида Ал-Асад базасига ташриф буюрганди ва аскарларни табриклаганди.

2015 йилда Ал-Асад базасига ИШИД жангарилари томонидан бир неча бор хужум килинганди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Британия бош вазири Борис Жонсон, Франция ТИВ рахбари Жан-Ив Ле Дриан ва бошка сиёсатчилар Техроннинг хужумини коралаб чикишди.

Ирок президенти Бархам Солих Эроннинг ракета зарбаларини хам, америкаликларнинг Сулаймонийни улдириш учун утказган амалиётини хам танкид килиб, уларни мамлакат суверенитетини бузишда ва Ирокни уруш майдонига айлантиришга уринишда айблади.

Сурия хукумати Эронни куллаб-кувватлади ва минтакадаги эскалацияда АКШни айблади, Россия ТИВ бетарафлик саклаб колди ва Якин Шаркдаги вазият кескинлашувидан хавотир билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

R8NLOal-1G8kJg1x59eDiiNrdtBD9V_d

«Оскар-2020»нинг барча голиблари: Корейслар тарих яратишди, Бред Питтда яна битта хайкалча

2020 йилги такдимотда энг яхши актёр «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс булди, энг яхши …