Главные новости
Главная / Жахон / Трамп Рухонийга “хеч бир шартларсиз” учрашув таклиф килмокда
<

Трамп Рухонийга “хеч бир шартларсиз” учрашув таклиф килмокда

АКШ президенти Доналд Трамп Эрон президенти Хасан Рухоний билан “хеч бир шартларсиз” учрашиши мумкинлиги ва икки мамлакат уртасидаги муносабатларни яхшилашни мухокама килмокчи эканини айтмокда.

23ee7afc-d36c-435a-8586-bb906e471b1e_w1023_r1_s

− Мен хар ким билан учрашишим мумкин. Учрашувлар фойда беришига ишонаман, − деди Трамп 30 июль куни Италия бош вазири Жузеппе Конте билан Ок Уйдаги учрашувидан сунг утказилган кушма матбуот конференциясида.

У “гап уруш, улим, очарчилик ва бошка нарсалар хакида кетаётганда, бошка кишилар билан гаплашиш фойда бериши”га ишонишини айтди.

− Мен эронликлар билан учрашиш фикрида катъийман, факат улар бунга рози булса кифоя. Улар бунга тайёр ёки йуклигини билмайман. Шу кунларда уларнинг ахволи жуда танг. Лекин мен Эрон билан эришилган битимни бекор килдим, у кулгили битим эди. Улар бир кун келиб, учрашувга рози булишига ишонаман. Улар истаган вактда учрашишга тайёрман, − деб айтди Трамп.

Трампдан, учрашув олдидан шартлар куясизми, деб суралган саволга у, “Йук, олдиндан шартлар куймайман”, деди у.

Президентнинг кушимча килишича, “бу мамлакат учун, уларнинг узи учун, биз учун ва бутун дунё учун яхши булади”.

Эрон рахбарлари Трампнинг таклифини бирдан рад этмади, чунки улар АКШ президентидан олдин хам таклифлар олган эди.

Ушанда Трамп уларга Эрон билан унинг ядро дастури борасида эришилган 2015 йилги битим урнига янгисини мухокама килишни таклиф килган эди.

Эрон томони бунга кунмагач, АКШ май ойида битимдан чикиб кетди.

Рухонийнинг катта маслахатчиси Хамид Абутолибийнинг 31 июлда тахмин килишича, Кушма Штатлар билан музокараларни кайтадан бошлаш бошка масалалар каторида 2015 йилги битим масаласини хам камраб олади.

‒ Эрон халкининг хакларини хурмат килиш, душманликни камайтириш ва ядро дастури тугрисидаги битимга амал килишга кайтиш Эрон билан Америка уртасидаги музокараларга йул очиб бериши мумкин, ‒ деб ёзди Твиттерда Абутолибий 31 июль куни.

1979 йили Эронда руй берган инкилобдан бери АКШнинг хеч бир президенти Эрон рахбари билан учрашгани йук.

Ушанда АКШнинг иттифокчиси булган шох тахтдан агдарилган эди.

Ок Уйнинг маълум килишича, Трам Эронга учрашув таклифи билан чиккан эса-да, Вашингтоннинг Техронга куйган талабларидан воз кечгани йук.

АКШ давлат котиби Майк Помпео CNBC телеканалига, “президент одамлар билан муаммоларни хал этиш учун учрашмокчи”, деб айтди.

Трамп Эронга музокара таклиф килар экан, ушбу мамлакатга АКШ кайта санкция жорий килаётгани сабаб юзага келаётган иктисодий муаммолар “огриги”ни енгишда ёрдам бермокчи эканини айтди.

Якин кунларда кучга кирадиган санкциялар хакидаги хабарлар Эрон пул бирлиги – риалнинг кадри кескин тушиб кетишига олиб келди.

30 куни кора бозорда 1 АКШ доллари 122 000 риалга сотилди.

Утган ойдамиллий пул бирлигининг кескин кадрсизланиши Техрон шахрида норозилик намойишларини келтириб чикарган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LSlmq_EnR9JHZqft_iE0r0cNYA56Bwf2

«Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Узбекистон Республикаси “Ватан углони” …