Главные новости
Главная / Жахон / Трамп Хиндистонда. Стадиондаги нутк ва савдо буйича мураккаб музокаралар
<

Трамп Хиндистонда. Стадиондаги нутк ва савдо буйича мураккаб музокаралар

АКШ президенти Дональд Трамп душанба куни Хиндистонга илк марта ташриф буюрди. Унга рафикаси Мелания Трамп ва 12 кишидан иборат расмий делегация хамрохлик килмокда. Улар орасида Ок уй маслахатчилари хисобланган Трампнинг кизи Иванка ва куёви Жаред Кушнер хам бор.

Фото: AFP/Getty Images

У ташрифини мамлакат гарбидаги Гужарот штатида жойлашган Ахмадобод шахридан бошлади. Бу ерда у жахондаги энг йирик крикет стадиони булмиш «Мотера» стадионида чикиш килди.

Президентнинг нуткини стадионда йигилган 100 мингдан ортик киши тинглади, улар орасида асли гужаротлик булган, баъзида «хинд Трампи» деб хам аталувчи Хиндистон бош вазири Нарендра Моди хам бор эди.

Трампнинг ташрифидан максад сифатида жахондаги икки йирик демократик давлат уртасидаги муносабатларни чукурлаштириш айтилганди. Хиндистондагилар Трампнинг «Мотера»даги чикишини Модининг 2019 йил 22 сентябрида Хюстонда килган чикишига тенглаштиришмокда.

Трампни каршилаш стадионга элтувчи йулдаёк бошланганди: «Мотера»гача йул (22 км) буйлари икки давлат рахбарлари тасвирланган ва турли шиорлар акс этган билбордлар билан тулганди. Йул буйида АКШ президенти шарафига мамлакатнинг турли штатларининг маданиятини ифодаловчи артистлар ва фолклор жамоалари иштирокида чикишлар уюштирилди.


Гужарот ахли Трампни олкишлади / GETTY IMAGES

Стадионга АКШ президенти британиялик мусикачи Элтон Жоннинг мусикаси садолари остида кириб келди. Хинд халкига мурожаатини Дональд Трамп «намасте» (хиндча саломлашиш) сузи билан бошлади ва олкишларга сазовор булди.

Кейин президент Хиндистон тарихидаги мухим лахзаларни ёдга олди – кадимий даврлардан тортиб крикет ва Болливуд замонигача. У шундай деди: «Хиндистон хамиша менинг калбимда алохида жойга эга булади».


Трамп хиндлар каршисига Элтон Жон мусикаси садолари остида чикиб келди

Трамп Моди хакида илик фикрлар билдирди: «Уни барча севади, аммо мен айтишим керакки, у мураккаб шахс. Сиз нафакат Гужарот фахрисиз, балки хиндлар кийинчиликларни енгиб утиб уз максадига эриша олишининг жонли тимсолисиз».

Шу билан биргаликда, Трамп одатдаги каби айрим атамаларни талаффуз килишда хатоларга йул куйди. Бу сафар у Ахмадобод шахри номини тугри айта олмади, шунингдек, хинд файласуфи Свами Вивекананданинг номини айтишга кийналди. Хиндларнинг кадимий диний матнлари булмиш Ведалар эса унинг тилида «Весталар» булиб янгради.


«Мотера» стадиони

АКШ президенти Сабармати Ашрамга – Махатма Ганди 13 йил яшаган кароргохга хам ташриф буюрди.

У ерда Дональд Трамп ва рафикаси Мелания Гандининг йигирув чархини ишлатишга уриниб курди. Бу чарх Хиндистон мустакиллиги учун кураш рамзларидан бири булганди.

Сиёсатчилар узаро музокараларда товар айирбошлаш хажми ва савдо масалаларини мухокама килишди.


Гандининг машхур ип йигирув чархи – Хиндистон мустакиллиги учун кураш рамзларидан бири

Америка Хиндистондан нима истайди?

Хиндистон – АКШнинг йирик савдо хамкорлари каторида туккизинчи уриндатуради. 2018 йилда икки давлат уртасидаги махсулот айирбошлаш хажми 142,6 млрд долларни ташкил этган. Аммо давлатлар сиёсий масалаларда хамфикр булсада, савдо масаласида тула келишув тузилмаган. Дональд Трамп аввалрок хиндларнинг импорт божларини токат килиб булмас божлар, Хиндистоннинг узини эса «соликлар кироли» деб атаганди.

2019 йилда АКШ Хиндистонни савдо имтиёзларидан махрум этганди, бу имтиёз туфайли Хиндистондан турли махсулотлар божсиз кириб келарди. Бунга жавобан Хиндистон хам Америка товарларининг айримларига катъий бож жорий этганди.

Трампнинг ташрифи икки мамлакат уртасидаги кескин савдо музокаралари фонида амалга оширилмокда. АКШ 2018 йил мартда пулат ва алюминий импортига мос равишда 25 ва 10 фоизлик бож киритганди. Бунга жавобан Хиндистон 2019 йил июнда АКШнинг 28 хил махсулотларига нисбатан бож микдорини оширди.

Утган йили АКШда эълон килинган хисоботга кура, хиндларнинг ЖСТнинг бошка аъзолари учун божлари йирик иктисодиётга эга мамлакатлар орасида энг юкориси экани маълум килинганди.


Харобаларни тусиб куйган деворларга Трамп ва Модининг суратлари чизилди / Reuters

Америкаликларни айникса тиббий жихозлар нархларини тартибга солиш ва Хиндистон томонидан жорий этилган ракамли маълумотларни саклашнинг янги коидалари кониктирмайди. Дональд Трампнинг ташрифи давомида шу ва бошка масалалар хал этилиши кутилмокда.

Бу ташриф мобайнида давлатлар рахбарлари интелектуал мулк хукуки, савдо ва хавфсизлик сохасида бир канча келишувларни имзолаши мулжалланган.

ОАВ маълумотига кура, Хиндистон Американинг 30та MH-60R Seahawk ва AH-64E Apache русумли харбий вертолётларини жами 2,6 млрд долларга сотиб олиш буйича битим имзолайди.

Аммо куплаб мухим масалаларда, масалан, савдо имтиёзларини кайтариш масаласидаги музокаралар хали якунига етмаган. Ташриф арафасида Трамп «айрим мухим масалалар кейинрокка колдирилгани» хакида айтиб утганди.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида Американинг энергетик компанияси Westinghouse Хиндистоннинг ядро энергетикаси корпорацияси билан 6та ядро реактори куриш буйича келишув имзолаши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …