АКШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея парламентидаги чикиши вактида Россия ва Хитой хукуматларини КХДР билан дипломатик хамда иктисодий алокалар даражасини камайтиришга чакирди.

«Биз хар бир давлатни, шу жумладан, Россия ва Хитойни БМТ резолюциясини тула бажаришга чакирамиз. Бу давлатларни КХДРдаги режим билан дипломатик алокалар ва иктисодий хамкорликни камайтиришга чакирамиз», — деган Трамп.

Трамп Жанубий Кореяга Осиё буйлаб турнеси доирасида келди. У дастлаб Японияда булди, Жанубий Кореядан Хитойга йул олди.

У Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Шимолий Корея билан чегарадаги харбийлардан холи худудга келишни режалаштирганди, аммо бу ташриф хаво ёмонлиги туфайли бекор килинди.

Бундан аввалрок Россия ТИВ рахбари Сергей Лавров Путин ва Трамп Вьетнамда учрашиши кутилаётгани хакида маълум килганди.