Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Trailblazer» ва амалдорлар: пандемия давридаги харажатлар ва хашаматлар
<

«Trailblazer» ва амалдорлар: пандемия давридаги харажатлар ва хашаматлар

«Автомобил – хашамат эмас, харакатланиш воситаси» деганида накадар хак эди «Олтин бузок» романи кахрамони Остап Бендер.

Аммо, сунгги ойларда юртимизда давлат харидлари сохасида бу учкур фикрга мутлако тескари ишлар булмокда. Давлат хокимияти ва бошкарув органлари рахбарлари учун замонавий ва киммат автомобиллар харид килинаётганига бот-бот гувох булмокдамиз.

Келинг, ушбу давлат харидларидан бир нечтасини куриб утамиз.

12 ноябрь куни Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси томонидан карийб 883 млн сумга Toyota Prado автомобили сотиб олинган.

Наманган вилоятида:

Вилоят хокимлиги:
2 июлда 1 млрд 579 млн сумга Tоуоtа LC 200 автомобилини;

23 сентябрда 398 млн сумга Trailblazer LTZ AT русумли автомобилни сотиб олган.

Поп ва Учкургон туман хокимликлари томонидан 9 ва 13 октябрь кунлари Trailblazer LTZ AT русумли автомобиллар сотиб олинган.

Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Мирзачул туманлари хокимликлари томонидан 9 ва 16 октябрь кунлари 370 млн сумдан Trailblazer LTZ AT русумли автомобили харид килинган.

Самарканд вилоятининг Кушработ ва Нарпай тумани хокимликлари хам катордан четда колмай, 7 февраль ва 4 сентябрь кунлари 398 млн сумлик Trailblazer LTZ AT’га мурожаат килишган.

Кашкадарё вилоятида:

Вилоят хокимлиги томонидан 30 сентябрь куни 349 млн сумга Equinox-АТ, 21 октябрь куни 206 млн сумдан жами 620 млн сумга 3 дона Tracker харид килинган.

Сурхондарё вилоятида:

Вилоят хокимлиги томонидан 6 ва 26 октябрь кунлари 3та Trailblazer LTZ AT автомобили жами 1 млрд 194 млн сумга;

Вилоят ички ишлар бошкармаси томонидан 23 сентябрь куни 398 млн сумга Trailblazer LTZ AT ва 380 млн сумга Isuzu D-MAX (IRBIS-AT) пикапи харид килинган.

Вилоят фавкулодда вазиятлар бошкармаси томонидан 14 сентябрь куни 398 млн сумга Traiblazer сотиб олинган.

Вилоят давлат солик бошкармаси томонидан 349 млн сумга Equinox-АТ харид килинган. Дарвоке, 11 ноябрь куни блогер davletov.uz каналида ушбу харид хакида ёзилганидан сунг, Молия вазирлиги ушбу автомобил уларнинг рухсатисиз сотиб олинганини, яъни вазирлик солик бошкармасига Nexia-3 харидига рухсат берганини маълум килди. Ушбу хужжатнинг солик бошкармаси томонидан эълон килинган вариантида эса автомобиль русуми тилга олинмаган эди. Молия вазирлиги ушбу хат сохталаштирилганини, Давлат солик кумитаси эса ушбу холат буйича хизмат текшируви бошланганини маълум килди.

Якинда ташкил этилган хамда хали бирор каромат курсатиб улгурмаган Пиллачилик ва коракулчиликни ривожлантириш кумитаси томонидан 795 млн сумга Tahoe, 635 млн сумга иккита Malibu, 115,6 млн сумга эса Lacetti автомобиллари харид килинган.

Бундан ташкари, шу йилнинг январь ойида ижтимоий тармокларда Андижон вилояти хокимлиги томонидан Tahoe русумли автомобиль харид килингани хакидаги хабарлартаркалган эди. Бу хабарга асос сифатида сурати таркалган автомобилга 60 001 ААА давлат раками урнатилгани ва ушбу ракам вилоят хокимлигига тегишли булгани айтилган.

Бу руйхатни узок давом эттиришимиз мумкин.

Гувохи булганимиздек, бюджет (халк) пулини хашамат учун сарфлашда хокимликлар олдинги каторда турибди. Агар шу тенденцияда кетилса, Узбекистон буйича 12та вилоят, Тошкент шахри хокимлиги, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 200га якин туман ва шахарлар рахбарлари учун уртача 398 млн сумдан Trailblazer харид килинаверса, жами 85 млрд сумдан ошик давлат бюджети маблаглари сарф булар экан.

2020 йил 11 апрелдаги президент карорига асосан Хоразм вилояти таркибида ташкил этилган Тупроккалъа тумани хокимлиги учун 398 млн сумга Traiblazer, 138 млн сумга Lacetti ва 90 млн сумдан жами 630 млн сумга 7та Nexia-3 харид килинган. Битта туман хокимлиги учун 1 млрд 166 млн сумлик (!) автомобиллар сотиб олинмокда.

Бу хали биргина хокимликлар кесимида келиб чикадиган ракамлар. Хали бу хисобга 4та транспорт воситаси сотиб олиш учун 1,5 млрд сумдан ошик бюджет маблагини сарфлаган Пиллачилик ва коракулчиликни ривожлантириш кумитаси ва бошка шу каби давлат бошкаруви органлари киритилмади.

Биргина ушбу давлат харидини олайлик. Кумита томонидан ушбу туртта автомобиль урнига 4та Nexia-3 ёки Cobalt харид килиш оркали ушбу харажатни туртдан бирига кискартиришнинг имкони йук эдими? Солик туловчиларнинг пулидан ортикча сарфланган 1 млрд сум учун ким хисоб беради? Ёки Tahoe, Trailblazer каби вахимали автоуловларда юрилмаса, одамлар кумита раислари ва хокимларни менсимай куядими?

Ёки масаланинг биз билмайдиган бошка томонлари борми? Яъни хокимлар ва бошка рахбарлар бу автомобилларни хавасга олмай, «юкори»дан булаётган «таклиф»лар асосида харид килишмокдами? Хукумат тасарруфидаги корхонанинг четдан тайёр автомобиллар олиб келиб, устига салкам ярим нархини куйиб сотаётган шароитда харид куввати юкори булмаган ахолига бундай нархдаги автомобилларни утказиш катта муаммога айланиши табиий хол. Шундай шароитда жамоатчиликда ушбу автомобилларни давлат хокимияти ва бошкаруви органларига бюджет маблаглари эвазига сотиш «сиёсати» олиб борилмаётганмикан, деган саволлар хам вужудга келмокда. Lacetti’да юрган амалдорнинг Trailblazer’дан фойдаланишга утиши, албатта, у учун ёкимли холат булиши мумкин, аммо бунинг ортидан хамма амалдорлар хам бирдай халкнинг таъна-дашномларини эшитиб юришни хохламаса керак.

Кизикарли мантиксизлик

Кизикарли томони, ушбу дабдабали харидлар айни коронавирус пандемияси даврида буй чузаётганидадир.

Коронавирус пандемияси авж олган илк даврда давлат бюджети харажатларини кискартириш харакатига тушилди. Жумладан, Вазирлар Махкамаси карорига мувофик, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига кадар моддий рагбатлантириш махсус жамгармаси хамда директор жамгармаси маблаглари хисобидан туловлар хисобланиши тухтатиб турилди. Хукуматнинг навбатдаги карори билан ушбу туловлар 2021 йил 1 январгача туланмайдиган булди.

Бир жихатга эътибор беринг: юкоридаги карорда моддий рагбатлантириш туловларини 2021 йил 1 январгача туламай туриш тугрисидаги таклиф – вазирликлар ва идоралар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан билдирилгани айтилади. Шунда, идоралар ва хокимликлар бюджет ташкилотлари ходимларига туланадиган муайян фоиздаги моддий рагбатлантиришни куп курган, аммо узларининг хашаматларини таъминловчи киммат автомобилларни (масалан, Наманган вилояти сотиб олган 1 млрд 579 млн сумлик Тоуоtа Land Cruiser) сотиб олишга кетадиган бюджет маблагларига панжа ортидан караган булиб чикмокдами?

Нега айнан укитувчи ёки бошка бюджетдан ойлик оладиган ходимлар даромади «кесилиши»га сабаб булган коронавирус пандемияси амалдорлар дабдабасини «кесиш»га келганда утмаслик килиб коляпти?

Бундай мантиксизликлар учун жавоб берадиган вазирлик ёки идора борми?

Амалий харакатларга качон утамиз?

Бюджет маблагларининг катта кисми солик туловчиларнинг маблагларидан йигилади. Уни тасарруф килиш давлат ташкилотлари кулида булгани билан ушбу маблаглар халкнинг пули деб караш лозим ва шарт.

Жамоатчиликнинг кескин эътирозларидан сунг, сунгги кунларда хизмат автомобиллари учун катта сарф-харажатлар килишни чеклашга каратилган амалий ишларнинг учкуни курина бошлади.

Коррупцияга карши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов киммат нархларда хизмат автомобилларини сотиб олиш холатларига куйидагича фикр билдирди:

«Афсуски, айрим мансабдор шахслар бугунги мураккаб (пандемия) шароитида давлат маблагларининг самарали сарфланиши накадар мухим эканлигини тула англаб етмаяпти. Ижтимоий тармокларда кизгин мухокама булаётган – киммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид килиш бунга яккол мисол була олади.

Бундай холларда давлат хизматчиларига «Халоллик вакцинаси»ни норматив хужжатлар кабул килиб, тегишли чекловларни куллаш оркали сингдиришдан бошка чора колмаяпти».

Агентлик директори ушбу холатларга чек куйиш учун президент карори лойихаси ишлаб чикилганини, ушбу лойихада:

  • давлат хокимияти ва бошкаруви органлари рахбар ходимларига хизмат автотранспортларни классига караб бириктириш нормативлари (энг юкори нархлари) белгиланиши, жумладан, туман, шахар хокимларига бириктириладиган хизмат автотранспорти нархи БХМнинг 1200 баравари (267 млн 600 минг сум)дан ошмаслиги, давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар булинмалари рахбарлари хизмат автомашинаси нархи эса БХМнинг 700 баравари (156 млн. 100 минг сум)дан ошмаслиги;
  • хизмат автотранспортлари хатловдан утказилиши ва белгиланган нормативлардан ортикча булган хизмат автотранспортлари E-IJRO AUKSION оркали аукцион савдоларда сотилиши;
  • хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сунг амалга оширилиши каби чоралар белгиланганини маълум килди.

Аммо, ушбу лойиха порталга шу йилнинг 12 августида мухокамага куйилганига карамай, хамон кабул килинмай келгани хам эътиборга молик.

Шунингдек, махаллий ишлаб чикарувчиларни куллаб-кувватлашга каратилган хукумат карори лойихасида давлат харидларида иштирок этиши вактинча такикланган хорижда ишлаб чикарилган 300дан ортик товарлар руйхати келтирилган булиб, ушбу руйхатдан енгил автомобиллар хам урин олган. Бу хам юкорида тилга олинган хорижда ишлаб чикарилган автомобиллар харидига вактинчалик чекловни жорий этади, аммо доимий эмас.

Аслида давлат ташкилотларининг хизмат автомобилларини кескин кискартириб бориш ва якунда бу тизимдан бутунлай воз кечиб, такси хизматидан фойдаланишни тулик йулга куйиш каби ута самарали тизимга утилишига замин яратиши керак булган коронавирус пандемияси негадир биз учун акс таъсир берди. Агар шундай чоралар курилганида бюджет харажатлари (автомобиль нархи+хайдовчи маоши+ёкилги ва газ+таъмирлаш+мой алмаштириш, эхтиёт кисмлар ва хоказо) бир неча ун каррага кискартирилган буларди. Иктисод килинган пулларни эса бошка зарур сохаларга йуналтириш имкони вужудга келарди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …