Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Тошкент вилоятининг айрим йулларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмокда
<

Тошкент вилоятининг айрим йулларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмокда

Шу кунларда Олмалик шахрига Тошкентдан кириб келаверишдаги 300 метр автомобиль йули уртасидаги бетон тусиклар олиб ташланиб, урнига баландлиги 30 см, эни 3 метрли бетон плиталар ёткизилмокда.

Фото: Тошкент вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Маълум булишича, олиб ташланаётган бетон плиталар Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги курилиш ишларида фойдаланилади.

Бу хакда ушбу ишларни амалга ошираётган корхона – «Йуллардан фойдаланиш» УК вакили Д.Мирзакимовга иктибос келтирган холда Тошкент вилояти хокимлиги ахборот хизмати маълум килди.

Хабар берилишича, Пискент тумани «Намуна» МФЙ худудидаги мазкур ишларнинг буюртмачиси – Тошкент вилояти «Минтакавий йулларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси булиб, курилиш киймати 783 миллион сумни ташкил этади.

Фото: Тошкент вилояти хокимлиги ахборот хизмати

«Вазирлар Махкамасининг 32-сонли баённомаси ижроси буйича амалга оширилаётган мазкур ишлар доирасида 300 метр йулнинг хар икки томонига жами 16та темир бетон устунлари хам урнатилиб, ёритиш чироклари билан таъминланади», – дейилади хабарда.

Аввалрок, 1 май куни «Сардоба» сув омбори тугони бузилгач, Тошкент шахри кучаларида ЙХХБ томонидан карантин вактида йулларни тусиш учун фойдаланилган 2,4 мингдан ортик бетон блоклар 2-майга утар кечаси Сирдарё вилоятига ташилгани маълум булган эди.

«Дамбани тусиш учун. 120та катта-катта юк машиналари кечаси билан ташиди», – деганди пойтахт хокими Жахонгир Ортикхужаев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

d20LA2T5fnvaW0kiqZg4_yZokT0lCINz

Сув тошкинидан жабрланган 4,5 мингдан ортик оилага 40 миллион сумдан берилади

Сардобадаги сув тошкинидан жабр курган 4,5 мингдан зиёд оила бошликларига 40 миллион сумлик моддий ёрдам …