Главная / Жамият / Тошкент вилоятида руй берган портлашга нима сабаб булгани аникланди
<

Тошкент вилоятида руй берган портлашга нима сабаб булгани аникланди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Куйи Чирчик тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кучасида жойлашган 1-уйда чакнаш содир булган.

Бунинг окибатида 2 нафар фукаро вокеа жойида вафот этган. Бундан ташкари, 4 нафар фукаро турли даражадаги тан-жарохатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ёткизилган.

mkr3losdbanf0vvy1db3cfb7isbngc63

ФВВ хабарига кура, мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гурухи тузилиб, вокеанинг келиб чикиши сабаблари урганилди ва тахминий хулоса такдим этилди. Унга кура, газ кувурининг носозлиги туфайли табиий газ ер ости оркали сизиб чикиб, хонадонга тортилган канализация тизими оркали хоналар ичига тупланган.

Содир булган чакнаш окибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётокхонанинг деворлари ва шифти хосил булган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари кулаб тушган.

Бундан олдин, Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш буйича кушимча тафсилотларни маълум килганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …