Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллох домла Турматов вафот этди
<

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллох домла Турматов вафот этди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллох домла Турматов вафот этди. Бу хакда Узбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Хайруллох домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, мехнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги «Четсув», «Корабог», «Зангиота» жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шахри бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган. Сунгги йилларда Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида хизмат килаётганди.

«Барчамизни Аллох таоло яратган. Такдирларимизни ихота килувчи ягона Зот хам факатгина Роббимизнинг Узидир. Куръони каримда: “…Албатта, биз Аллохнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг хузурига кайтувчилармиз… (Бакара, 156) дейилган.

Аллох таоло охират сафарига кузатилаётган бу дин хизматчисини магфиратига олсин, якинларига сабру жамил бериб, казои кадарини имон ила, розилик ила карши олганлар каторида ажру мукофотлар ато этсин.

Хайруллох домла Турматовга уламолар, имом-хатиблар, имом ноиблар, жоме масжидлардаги хар бир масъул ходим хамда калблари Аллохнинг байтига богланган кадрли инсонларнинг эхтироми баланд ва юксак эди.

Хадиси кудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга хам, чиройингизга хам карамайман. Балки калбингизга карайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози буламан”. Рахматли Хайруллох домла Турматов хам ана шундай яхши хислатлар, эзгу фазилатлар сохиби эди.

Аллох таоло мархум уламони Уз магфиратига олсин, чеккан дардларини гунохларига каффорат айласин, иймонларини саломат килсин, солих амалларини узларига хамрох этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан килсин!

Хак таоло мархум олимнинг ахли оиласи, фарзанду аржумандлари ва якинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тулдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо килиб сураймизки, мархум олимни узининг чексиз рахматига олсин, жаннат богларига дохил этсин», дейилади хабарда.

Kun.uz тахририяти мархумнинг оила аъзолари, якинлари ва шогирдларига чукур таъзия изхор этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …