Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг худудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу хакда вазирлик сайтида хабар берилган.
Хусусан, полковник Бахтиёр Кобилович Нигмонов Тошкент вилояти ИИББ Йул харакати хавфсизлиги бошкармаси бошлиги лавозимини эгаллади.
Бахтиёр Нигмонов бундан аввал Тошкент шахар ЙХХБ бошлиги биринчи уринбосари – Тошкент ЙПХ бригадаси кумондони булиб ишлаган. Ундан олдин Тошкент шахрининг уч тумани – Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтохурда йул-патрул хизмати батальонларига рахбарлик килган.
Шунингдек. Б.Нигмонов Тошкент вилояти Йул харакати хавфсизлиги бошкармаси бошлиги уринбосари лавозимини эгаллаган.