Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкент шахри ва Тошкент вилояти туманлари худудлари узгартирилади
<

Тошкент шахри ва Тошкент вилояти туманлари худудлари узгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шахри ва Тошкент вилоятининг узаро чегарадош булган туманлари худудларини узгартириш буйича тайёрланган лойихалар такдимоти билан танишди.

«Сунгги йилларда мамлакатимизда ернинг хисобини аник юритиш ва ундан самарали фойдаланиш, ерларни узбошимчалик билан эгаллаш ва ноконуний курилишлар килиш холатларининг олдини олиш, туман ва шахарларнинг маъмурий-худудий чегараларини тугри белгилаш масалаларига алохида эътибор каратилмокда.

Мутасадди вазирлик ва идоралар рахбарлари таркибида тузилган ишчи гурух томонидан бу масалада аник чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар олиб борилмокда. Хусусан, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятининг ер майдонлари, уларнинг узаро чегара худудларининг жойлашуви чукур тахлил килиниб, таклифлар ишлаб чикилди.

Маълумки, Тошкент вилоятининг 5 та тумани – Зангиота, Янгийул, Куйи Чирчик, Урта Чирчик ва Юкори Чирчик туманлари айрим махаллалари Тошкент шахрининг катта халка йули ичига кириб колган.

Мисол учун, Тошкент вилоятининг Зангиота туманига карашли «Хонобод» махалласи пойтахтнинг Сергели ва Бектемир туманлари орасида, ёки Тошкент шахрига карашли Улугбек шахарчаси тулик Тошкент вилоятининг Кибрай тумани худудида жойлашган.

Бундан ташкари, Тошкент вилояти туманлари ва шахарларининг узаро чегара худудларида хам куплаб номутаносибликлар мавжуд.

Шу боис, ахолига кулайлик яратиш максадида шахардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 10196  гектар ер майдони утказилиши режалаштирилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Такдимотда ушбу таклифлар атрофлича куриб чикилган.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …