Главная / Сиёсат / Тошкент шахри «сарик» худуд. Кайси вилоятлар кайси тоифага киритилгани маълум килинди

Тошкент шахри «сарик» худуд. Кайси вилоятлар кайси тоифага киритилгани маълум килинди

Тошкент шахри карантин буйича янги тартибга кура иккинчи тоифадаги – «сарик» худуд хисобланади. Бу хакда Узбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва таркалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика махсус комиссиясининг ахборотида маълум килинган.

Узбекистонда Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йигилиши баёнига мувофик коронавирус таркалиши холатининг худудлар кесимидаги тахлилидан келиб чикиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи худудларга ажратилиб, боскичма-боскич бекор килиб борилади.

Унга кура, биринчи – «кизил» тоифадаги худуд – сунгги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аникланган худудлар – Коракалпогистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фаргона, Самарканд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари. Бунда «кизил» худудда мавжуд карантин чекловлари саклаб колинади хамда вазиятга караб кайта куриб чикилади.

Иккинчи – «сарик» тоифадаги худуд – сунгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинганлар аникланмаган, бирок ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган беморлар мавжуд булган худудлар – Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шахри. «Сарик» худудларда айрим чекловлар саклаб колинади.

Учинчи – «яшил» тоифадаги худуд – коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аникланмаган ёки аникланган шахслар тулик согайган) худудлар – Навоий, Жиззах ва Кашкадарё вилоятлари.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …