Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шахрини вилоятлар билан богловчи барча постлар ёпилди
<

Тошкент шахрини вилоятлар билан богловчи барча постлар ёпилди

23 мартдан 24 мартга утар кечаси Тошкент шахрига транспорт воситаларининг кириш ва чикиши тухтатилиши маълум килинган эди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тунги соат 12да Тошкент шахрини вилоятлар билан богловчи барча постлар ёпилиб, пойтахтга кириш буткул тухтатилган. Хусусан, Эркин йул патрул хизмати масканида жараённи бевосита кузатиш учун Ички ишлар вазири Пулат Бобожонов, Миллий гвардия кумондони Рустам Жураев иштирок этишган.

“Коронавирус инфекцияси таркалиб кетишининг олдини олиш максадида хукуматимиз томонидан кечиктириб булмас чоралар курилмокда. Жумладан, 24 март куни соат 00:01дан бошлаб Тошкент шахрига кириб келувчи барча мунтазам йул-патрул хизмати масканлари, блокпост ва тусикпостлар тулик ёпилди. Бундан ташкари, Тошкент вилоятидан Тошкент шахрига кириб келувчи 5 та блокпост ва 5 та тусикпостлар тулик ёпилди.

Фукаролар томонидан Тошкент вилоятида яшаб туриб, Тошкент шахрига катнаб ишлайдиганларнинг шахарга кириши такикланадими деган саволлар куп берилмокда. Бугунги кунда Тошкент вилоятида доимий руйхатда туриб, Тошкент шахрида ишлайдиган булса, ушбу фукароларга иш берувчилар томонидан махсус рухсатномалар берилган такдирда уларнинг шахарга кириши ва чикиб кетишларига рухсат берилган. Шахарга кириш-чикиш вактида ушбу фукаролар катъий тартибда тиббий курикдан утказилади”, дейди ИИВ ЙХХББ ахборот хизмати мутахассиси Азизхон Муродов.


ИИВ ЙХХББ ахборот хизмати мутахассиси Азизхон Муродов

Аввалрок Ички ишлар вазири уринбосари Дониёр Кодиров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги махсус штабида ташкил этилган брифингда карантин даврида вилоятларда илгари фаолият юритган йул харакати хавфсизлиги масканлари фаолияти вактинча тикланишини айтган, юзага келаётган муаммоларни тизимли бартараф этиш максадида бу чорани кулланишини билдирган эди.

Постларнинг вазифаси Тошкент шахрига кириб келаётган автомобил хайдовчиларига харакат чеклангани хакида (янгиликлардан бехабар булса) ахборот беришдир. Вазир уринбосари хар бир вилоятдаги йул патрул хизмати масканларида огохлантирув ва маълумот бериш тизимини йулга куйилиши, масканларда Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари бирга хамкорликда хизмат олиб боришни таъкидлаганди.

Эслатиб утамиз, вилоятлар чегараларидаги назорат постлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги парламентга мурожаатидан сунг олиб ташланган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

sDUV4pSfxXEHdsA8p5pZlVrA_6aft9ZG

«Маданият уйи сунгги 25 йил давомида фаолият юритмаган» – Кибрай тумани хокимлиги шов-шувларга муносабат билдирди

Кибрай тумани хокимлигининг маълум килишича, туман худудидаги бузилаётган маданият уйи ТашГРЭС томонидан курилган булиб, унда …