Главные новости
Главная / Жахон / Тошкент шахрига вилоятдан янги ер майдонлари кушиб олиниши мумкин. Депутатлар бунга карши
<

Тошкент шахрига вилоятдан янги ер майдонлари кушиб олиниши мумкин. Депутатлар бунга карши

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлари Кизилгул Косимова хамда Максуда Варисова Тошкент шахрига Тошкент туманидан анклав сифатида берилиши мумкин булган ер майдони масаласида муносабат билдирди. Улар Kun.uz билан сухбатда бир гурух депутатлар ушбу таклифни куллаб-кувватламасликларини айтиб утишди.

— Тошкент туманидан анклав сифатида Тошкент шахри маъмурий бошкарувига берилиши мумкин булган ер масаласида сухбатни бошласак. Балки жамоатчиликка бу нарса хали номаълумдир, балки бу хакда хали эшитмаган одамлар бордир. Аслида, нималар жорий этилмокда ва бу тартиб кучга кирганми?

— Бу тартиб хали кучга киргани йук, хозирда бу факатгина таклиф. Президентимиз мамлакатимизда урбанизация сиёсатини фаоллаштиришни таклиф килди. Урбанизация узи нима? Урбанизация — менинг тушунишимча, кишлок шароитига шахардаги имкониятларни олиб кириш, шахарлашув жараёни. Кишлок ахолисига хам шахарда бор булган маиший-кулайликлар тизими, тоза ичимлик суви, савдо, ва бошка имкониятларни такдим этишдир.


Максуда Варисова

Мана шу урбанизация юзасидан кишлокларимизни шахарга якинлаштириш деган сиёсат йулга куйилди ва мана шу сиёсат юзасидан Вазирлар Махкамаси карори кабул килинди. Унга кура, республикадаги 6та шахарга йулдош шахарчалар ташкил килиниши белгиланган. Йулдош шахарча сиёсати деганда, шахарни ташкил килувчи катта корхоналар, унинг атрофида ахоли турар жойлари, согликни саклаш, таълим, савдо, маиший-корхоналар, йул инфратузилмаси ташкил топишини тушуниш лозим ва бу ерда шахар хаёти бошланади. Масалан Олмалик, Чирчик каби шахарлар тарихда худди шундай йул билан ташкил этилган. Шунинг учун хам республикамизда 6та шахарга йулдош шахарчалар ташкил этиш режа килинди.

— Булар кайси шахарлар?

— Андижон шахри учун Шахрихон ва Асака, Наманган шахри учун Туракургон ва Чорток, Фаргона шахри учун Мингдон, Самарканд учун Челак ва Ургут шахарлари, Бухоро шахри учун Галаосиё, Карши шахри учун Косон шахри ва Хонобод шахарчаси.

Бундан ташкари, Тошкент шахри хокимлиги уз бошкарувига янги ерларни олиш таклифи билан чикди. Биз депутатлар Конунчилик палатасида Янгихаёт тумани ташкил килиш тугрисида янги карорни тасдиклаб бердик. Бунинг учун Тошкент вилояти, хусусан, Зангиотадан 200 гектардан ортик, Юкори Чирчик ва Урта Чирчикдан минг гектардан ортик ер берилди.

Маълумки, Кибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари Тошкент шахрини таъминловчи туманлар хисобланади. Бу туманлар Тошкентда истикомат килаётган уч миллиондан ортик ахолини озик-овкат билан таъминлайди. Энг катта бойлигимиз бу сугориладиган ер хисобланади. Агар биз унумдор ерларимизга уйлар курсак, ёки бошка ташкилотларга, биноларга бериб куйсак менимча тугри булмайди.


Кизилгул Косимова

—  Тошкент туманидан анклав худуд сифатида Тошкент шахар маъмурияти учун янги ер ажратилиши назарда тутилмокдами?

— Ха, бу жойлар Тошкент туманининг энг серхосил жойлари ва унда 210 гектар ер Тошкент шахрига ажратиб берилмокда. Бу жойда хозир 60га якин тадбиркорлар, фермерлар бор. Бу жой Олмазор туманига йулдош шахарча килиб берилиб, турар-жойлар кунгилочар масканлар курилиши режа килиб курсатилган.

Тошкент тумани ёки Тошкент вилояти хам бу худудга инвестиция киритиш кобилиятига эга. Лекин хокимиятга бундай ваколат берилмаган. Инвесторлар келишади, лекин амалдаги тартибга кура кишлок туманларининг хокимлари экин ерларининг бир каричини хам инвесторга кишлок хужалигидан бошка максад учун беришга хакли эмас ва бу такикланган. Агар худуд шахар тасарруфига утса, бу ер энди унумдор эмас, шахар худудига айланади ва шахар хокимиятида юкоридаги ваколат мавжуд. Биз инфратузилма ривожланишига карши эмасмиз. Лекин унумдор ерни саклаб колишимиз керак.

— Тошкент шахрини водий ва воха вилоятлари оркали кишлок-хужалик махсулотлари билан таъминлаш йулга куйилган. Бу етарли эмасми?

—  Йук, бу етарли булмайди. Тошкентни факат водий бокади деган тушунча нотугри. Тошкент тумани, Зангиота ва Янгийул туманлари сабзавотчилик ва богдорчиликка мулжалланган, шу сохаларга купрок ихтисослашган. Тошкентдаги бозорларга борсангиз Зангиота картошкаси, Тошкент тумани сабзиси ва хоказо деб айтиб туришади.

Нахотки шунча богларни пайхон киламиз?! Бу ерда чорвачилик учун ажратилган ер хам бор ва у фермадан бир кунда 4 тонна сут олинади. Бу сут каерга кетади? Шу ахолимизга берилади. Бу ахоли истеъмол киладиган махсулотлар. Бундан ташкари, Тошкент туманининг узида хам демография усиб бормокда ва хозирда ахоли сони 200 мингдан ортик. Уч-турт йилда ахоли сони 300 мингга етади ва уларни хам уй-жой билан таъминлаш керак.

Юкорида таъкидлаганимдек, туман хокимиятида ерларни кишлок хужалигидан бошка максадлар учун ажратиб бериш ваколати йук. Лекин икки-уч йил олдин Катта халка йули ёнларидаги ерлар Тошкент шахрига утказилди. Сунг улар бу ерларни хусусий уйлар учун бериб юборишди ва бу ахоли орасида норозилик келтириб чикарди. Улар нега узимизнинг ерлар бизга берилмайдию, шахардагиларга берилмокда, деб хокимиятга аризалар билан мурожаат килишди.

— Нега бу ерлар вилоят ёки туман таркибида колдирилган холда уларнинг инфратузилмаси яхшиланмаяпти?

—  Биз хам худди шу саволни бердик. Мисол учун, Тошкент туманининг Козогистонга чегарадош Тулабей худудида Тошкент шахар бошкарувидаги саноат зонаси ташкил этилади. Агар шу имконият Тошкент вилоятига берилганида, биз аллакачон у ерда саноат зонасини ташкил килган булар эдик.

—  Нега айнан шу худудлар ажратиб берилмокда?

—  Чунки бу худудлар жуда кулай, яъни окар сув, ер ва бошка инфраструктураларга эга ва бу исталган инвесторнинг диккатини жалб килади. Лекин бизга ваколат берилганида биз Тошкент вилояти ва туманидан етарлича инвесторларни жалб килган булар эдик.

—  Балки бу уша худудлардаги ишсизликни камайтириш учун мулжалланаётгандир?

—  Булиши мумкин, лекин бу муаммо саноат зонасини ташкил килиш хукуки вилоятга берилиши оркали хам уз ечимини топиши мумкин. Колаверса, Тошкент туманига хам богчалар, мактаблар зарур ва бунинг учун маблаг керак. Маблаг эса мана шу ерлардан келади.

—  Шу уринда аниклаштириш учун яна бир савол: балки бу худуддаги ахолининг узи Тошкент шахри маъмуриятига утишни исташаётгандир?

—  Бу худудлар ахоли истикомат киладиган эмас, асосан кишлок хужалиги худудлари. Яъни фермер ва тадбиркорларнинг ерлари ва ушбу корхона хамда ташкилотлардан туман бюджетига тушум тушиб турибди.

Колаверса, кишлокларда хам шахар шароитини яратиш мумкин ва бунинг учун кишлок худудини шахар худудига кушиб бериш шарт эмас. Буни ахоли даромадини орттирган холда хам амалга ошириш мумкин. Хали бу таклиф кабул килингани йук ва уз кучига эга эмас. Юкоридаги фикрлар депутатларнинг бу таклифга булган муносабати ва максадимиз Узбекистондаги барча ахоли айникса ёшлар учун тенг шароитлар ва имкониятлар яратиш.

Алишер Рузиохунов сухбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси — Нуриддин Нурсаидов. 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …