Главная / Жахон / Тошкент шахрида яна 2та саралаш ва таксимлаш маркази ёпилди
<

Тошкент шахрида яна 2та саралаш ва таксимлаш маркази ёпилди

Тошкент шахрида «Узэкспомарказ»да ташкил этилган саралаш ва таксимлаш марказлари хамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва таксимлаш маркази ёпилди.

«Тошкент шахрида эпидемиологик вазиятнинг баркарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон килинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга карши курашга ихтисослашган кучларнинг таркоклигига бархам бериш максадида Юнусобод туманидаги «Узэкспомарказ»нинг 3- ва 4-павильонларидаги саралаш ва таксимлаш марказига хамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва таксимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон килинган беморларни кабул килиш тухтатилди.

Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юкумли касалликлар шифохоналарига кучирилади. Ушбу вактинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан мехнат шартномалари тегишли тартибда бекор килиниб, улар аввалги иш жойларига кайтарилади», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

Маълум килинишича, хозирда Узбекистонда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шугулланадиган 159та тиббиёт муассасасидан факат 32таси фаолият юритмокда.

Вазирликнинг сунгги маълумотига кура, Узбекистонда коронавирусга чалиниш билан боглик холатлар сони 74 минг 352тага етган, шу вактгача 71 минг 609 бемор касалликдан тузалган (97 фоиз), 600дан ортик узбекистонлик коронавирус курбони булган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2132 нафар бемор даволанмокда, шундан 177 нафари огир, 34 нафари эса ута огир ахволда колмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2020-12-31_14-01-24

Tojikistonning temir-metallurgiya zavodi

Tojikistonda bir nechta valf ishlab chiqaradigan zavodlar faoliyat yuritmoqda va ularning orasida eng yiriklari Okhangudozii …