Главная / Сиёсат / Тошкентнинг транспорт тизими лойихаси президентга такдим этилди. Шахарда паркоматлар пайдо булади
<

Тошкентнинг транспорт тизими лойихаси президентга такдим этилди. Шахарда паркоматлар пайдо булади

Тирбандлик кузатилаётган куп каторли йулларнинг бир кисми жамоат транспорти учун ажратилади. Марказий кучаларда паркоматлар ташкил этилади. Метрополитен бошкаруви пойтахт транспорт бошкармасига утказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябр куни Тошкент шахрида йул-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция такдимоти билан танишди.

«Тошкентда ахоли хам, транспорт воситалари хам купайиб бормокда. Охирги 10 йилда шахарда автомобиллар сони 250 мингтадан 510 мингтага, яъни 2 баравар ошган. Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси хам ривожлантирилмокда. Янги йуллар, куприклар, ерусти метроси курилмокда.

Хусусан, жорий йилда Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йуналишида 2 та станция хамда ерусти халка йулининг биринчи боскичи ишга туширилди. Жамоат транспортида 56 та йуналиш макбуллаштирилди. Булар натижасида 170 минг ахолининг транспорт хизмати яхшиланди, уларнинг транспортга кетадиган вакти уртача 15-20 минутга кискарди.

Лекин пойтахтимиз кучаларида юклама куп, йул харакатини тартибга солишда камчиликлар етарли. Транспорт воситалари тирбандлиги йилдан йилга ортиб бораётир», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Кайд этилишича, давлат рахбарининг пойтахтда жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш буйича берган топшириги асосида, шахар кучаларидаги муаммолар комплекс урганиб чикилган. Геоинформацион тизим оркали транспорт ва йуловчилар окими тадкик килинган.

23 ноябрдаги такдимотда ана шу тахлиллар натижалари хакида президентга ахборот берилган.

«Тошкент шахрида 500 дан зиёд катта чоррахалар мавжуд булиб, уларнинг 200 тасида транспорт воситаларини тезкор утказиш даражаси паст. Автомобил тухташ жойлари етишмаслиги сабабли йулнинг биринчи каторида машиналар йигилиб, катновга халакит бермокда. Хайдовчилар учун маълумот белгилари хам етишмайди. Пиёдалар ва велосипедлар харакати учун кулайлик кам.

Шу каби комплекс тахлиллар асосида Тошкент шахрида йул инфратузилмаси ва жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш буйича бош режанинг дастлабки лойихаси ишлаб чикилди.

Хусусан, пойтахтдаги 24 та йирик чорраханинг харакатланиш тартибини оптималлаштириш, бу оркали уртача тухташлар сонини 71 фоиз ва вактини 48 фоиз, тирбандликни 64 фоиз, ёкилги сарфини 34 фоизга камайтириш мумкинлиги хисоб-китоб килинган», – дейилади расмий релизда.

Таъкидланишича, такдимотда Шавкат Мирзиёев йуловчи ташиш хизматларидан ахоли мутлако норози эканини таъкидлаган.

«Масалан, 79 та йуналишдаги автобуслар интервали тигиз пайтларда 30 минутгача кечикмокда. Окибатда одамлар бошка транспорт воситаларидан фойдаланишни афзал билмокда. Бугунги кунда шахар жамоат транспортида бор-йуги 33 фоиз йуловчи юрмокда. Ривожланган мамлакатлар пойтахтида бу курсаткич 60-70 фоизни ташкил этади.

Шу боис мавжуд инфратузилмани яхшилаб, жамоат транспорти харакатининг тезлиги ва ахоли учун кулайлигини таъминлаш вазифа килиб куйилди», – дея кайд этган президент матбуот хизмати.

Давлат рахбари жамоат транспорти тизимида янги бошкарув услубини жорий этиш, метрополитен, автосаройлар ва йуналишли такси корхоналарини бир-бирига боглаш, ахборот технологиялари асосида уларнинг узаро интеграциясини таъминлаш кераклигини айтган.

Бунинг учун метрополитенни бошкариш хамда «Тошшахартрансхизмат» ЖАнинг буюртмачи ва назорат функциялари шахар транспорт бошкармасига утказилади. Молиялаштириш хам бошкарма томонидан амалга оширилиб, транспорт корхоналарига хакикий бажарилган иш хажми, босиб утилган масофага караб маблаг ажратилади.

«Мутасаддиларга Тошкент шахар жамоат транспортини ягона тизим асосида тартибга солиш, молиялаштириш ва табакалашган тарифларни белгилаш буйича вазифалар куйилди.

Тирбандлик кузатилаётган куп каторли йулларнинг бир кисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кучаларда паркоматлар ташкил этиш буйича топшириклар берилди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йулакчаларини купайтириш мухимлиги кайд этилди», – дейилади расмий хабарда.

Президент «Тошшахартрансхизмат» жамиятини тулик трансформация килиш, Транспорт университети фаолиятини такомиллаштириш, жамоат транспорти тизимининг моддий-техник базасини мустахкамлаш буйича топшириклар берган.

Тошкентдаги тажриба асосида бошка шахарларда хам йул-транспорт тизимини кайта куриб чикиб, марказий кучаларни намунавий тарзда узгартириш, хусусан, Самаркандда жамоат транспортини оптималлаштириш, ахоли ва туристлар учун кулай шароит яратиш вазифаси куйилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MUuxlNESj99dvsLFZuuAnRcCFGboUiEW

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва …