Главная / Жамият / Тошкент милицияси 6-синф укувчисининг укитувчиси томонидан калтаклангани вокеасини урганмокда
<

Тошкент милицияси 6-синф укувчисининг укитувчиси томонидан калтаклангани вокеасини урганмокда

Билолбек якинларига кура, суратда калтакдан сунг боланинг буйнида колган кизарган излар акс этган

Тошкент шахри, Олмазор туманидаги 29-мактабнинг 6-синф укувчиси Билолбекнинг якинлари унинг укитувчиси томонидан калтаклангани даъвоси билан ички ишлар булимига шикоят аризаси топширди.

Билолбекнинг Озодлик билан сухбатда айтишича, у 15 октябрь куни тарих укитувчиси (Озодликка укитувчининг исми-шарифи маълум¸ аммо вокеа урганиш жараëнида булгани учун уни очикламаëтир – тахр.) томонидан дуппосланган.

Озодлик гаплашган укитувчи Билолбекка нисбатан куч куллашга мажбур булганини тан олди, бирок уни урмаганини таъкидлади.

 

Вокеа 15 октябрь куни 29-мактабнинг 6-синфида тарих дарси булаётган пайт содир булган. Бу хакда Озодликка гапирган Билолбекка кура, у дарс пайти тарих укитувчиси томонидан калтакланган.

– Уртогим ручка суради, бердим. Иккинчи марта мен синф ишини сурагандим, кейин тарих устоз “Нимага гаплашаяпсан” деб бошимга уриб, ёкамдан ушлаб, коридорга олиб чикиб кетдилар-да, роса урдилар. Деворларга бошимни уриб, бугдилар. Кейин йиглаб, “Директорга айтиб бераман”, десам, оркамдан кувлаб, яна уриб ташладилар. Бошимни неча марта деворга урдилар. Олдин юзимга шапалок урдилар. Кейин бошимни деворга уриб, бугдилар. Кунглим айниб, бошим айланди, кейин мактабдан кочиб кетдим, дейди Билолбек Озодлик билан сухбатда.

Озодликка йулланган суратда Билолбекнинг буйин кисмида кизарган излар борлигини куриш мумкин. Билолбекка кура, бу укитувчиси калтаклаганидан сунг колган жарохат изларидир.

Билолбекнинг айтишича, калтак егани учун ахволи яхши булмагани боис 16 октябрь куни мактабга бормаган.

– Бошим айланиб, кунглим айнияпти. Олдин докторга бордик. Бошни текширадиган аппарати йук экан, хозир 16-гор.больницага бормокчимиз, деди Билолбек 16 октябрь тушдан кейин.

Тарих укитувчиси Озодлик билан сухбатда Билолбек уни хакорат килгани учун унга нисбатан куч куллаганини тан олди.

– Дарсда тинч утирмади. Уни 3-4 марта огохлантирдим. Гап кайтарди. Мавзуни тушунтириб кетаяпман, яна килик килди. “Доскага чикинг”, десам, “Нимага чикаман”, деди. Ёнига бордим. Кейин кулидан тортиб, “Доскага чикинг” десам, йук деди-да, онадан сукди, мени сукди, хакорат килди. Сразу изидан чикдим-да, ушлаб олдим кулидан. Ёкасидан ушлаб, залдан тортиб келдим. Озгина каттикрок тортганим учун буйни кизариб колган. Мен урсам, урдим, дейман. Суккани учун жахлим чикиб тортганимда кизарган, дейди 29-мактаб тарих укитувчиси.

Озодлик сухбатлашган Билолбекнинг бувиси, 15 октябрь куни укитувчи устидан Ички ишлар булимига шикоят аризаси топширганини айтди.

– Кеча балконда тургандим. Карасам, соат 9 да келаяпти бола. Хайрон булдим. Кирди-да, роса йиглади, хунграб йиглади. Куйлаги шимидан чикиб, кетган. “Нима булди, Билолбек” десам, “Тарих устозим мени урди, деворга бошларимни роса урди”, деди. Кейин сразу милицияга кунгирок килдик, деди Билолбекнинг бувиси.

Билолбек якинларининг укитувчи устидан берган шикоятини урганаётган милиция ходимидан олинган маълумотга кура, 15 октябрь куни Билолбек тиббий экспертизадан утказилган.

“Хали экспертиза хулосаси чикмади. Билолбек кариндошларининг даъво шикояти шу хулосага боглик булади. Экспертиза хулосаси натижасига караб, иш маъмурий ёки жиноий куринишда булиши аник булади”, деди исмини ошкор килишни истамаган милиция ходими.

29-мактаб директори Барно Бекмухаммаммедова укувчи Билолбекнинг тарбияси огир болалардан эканини айтиб, иш бошлаганига икки йил булган укитувчини оклашга харакат килди.

– Бола охирги пайтда умуман одоб-ахлок коидаларига риоя килмай куйган. Дарсларга кирмасдан, дарсга кирганда ёзмасдан, укитувчини бехурмат килиб, сукади. Бутун мактаб пед.жамоаси билади боланинг бунака ахволини, деди Барно Бекмухаммедова.

Узбекистон Халк таълими вазирлиги матбуот хизмати ходими Ихтиёр Махматкуловнинг Озодликка айтишича, хар кандай холатда укитувчининг укувчига нисбатан куч куллаши мумкин эмас.

– Хеч кайси холатда укувчига нисбатан куч ишлатиш мумкин эмас. Агар бола шух ёки тарбияси огиррок буладиган булсаям, масалан, ота-онани мактаб рахбарияти чакиртириб, ота-онани огохлантириш мумкин. Лекин хеч кайси холат буйича болага куч ишлатиш мумкин эмас, деди Ихтиёр Махматкулов.

Узбекистоннинг мактаб ва богчаларида болаларларга нисбатан куч ишлатиш холатлари хакида Озодликка олдин хам мурожаатлар булган.

Жумладан, айни кунларда Тошкент шахар, Чилонзор туман милицияси пойтахтдаги 164-сонли мактабда жисмоний тарбия укитувчиси 1-синф укувчисини калтаклагани юзасидан тергов олиб бормокда.

Утган ой Хоразм вилоят, Богот туман прокуратураси Олимпиада миллий спорт турлари буйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 36 яшар мураббийси шу мактабнинг 5- синф укувчисини дарс пайтида калтаклаган.Боланинг якинлари Озодликка 5 синф укувчиси 20 сентябрь куни калтаклангани ортидан комага тушганини айтишганди.

Утган йили эса, Самарканд шахридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячининг ёрдамчиси болаларга нисбатан купол муносабатда булаётгани акс этган видеоёзувларни Озодлик эълон килгач, зуравон богча опа ва богча рахбари ишдан олинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …