Главная / Иктисодиёт / Тошкент металлургия заводи ишга туширилди
<

Тошкент металлургия заводи ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь, жума куни пойтахтнинг Янгихаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутк сузлади.

Давлат рахбари мамлакат иктисодиётида мухим ахамиятга эга булган ушбу мажмуа очилишини «тарихий вокеа» деб атади.

Ушбу завод курилиши 2017 йил февралда бошланган эди. Президент 2018 йил августда бу ерга келиб, бунёдкорлик ишларини куздан кечирди. Турли кийинчиликларга, коронавирус пандемиясига карамасдан, минглаб фидойи инсонларнинг билим ва мехнати эвазига улкан корхона кад ростлади.

Шавкат Мирзиёев бунга хисса кушган лойихачи ва курувчиларга, хорижий хамкорларга ташаккур изхор этди.

«Биз инновацион иктисодиётни шакллантириш, замонавий саноат, кулай сармоявий мухитни яратиш, хорижий давлатлар ва етакчи компаниялар билан хамкорлик алокаларини кенгайтиришга алохида эътибор бермокдамиз. Бугун хар жихатдан ноёб булган Тошкент металлургия заводининг ишга туширилиши бу борадаги саъй-харакатларимизнинг яна бир амалий намоёнидир», – деди президент.

Давлат рахбари янги мажмуанинг иктисодий самарадорлигига тухталиб утди. Юртимизда кора металлургия ривожланмагани сабабли саноат корхоналари куп муаммога учрар эди. Энди Тошкент металлургия заводида йилига 500 минг тонна рух ва полимер копламали металл листлар ишлаб чикарилади. Бу курилиш материаллари, маиший техника, электротехника ва озик-овкат саноатидаги юзлаб корхоналарнинг эхтиёжини таъминлаш имконини беради. Илгари бундай махсулотлар асосан четдан олиб келинарди.

«Келажакда ушбу завод автомобилсозлик ва кишлок хужалиги машинасозлиги корхоналари эхтиёжини хам коплашга хизмат килади.

Мазкур мажмуада биринчи боскичда импорт урнини босадиган махсулот ишлаб чикариш хисобидан 400 миллион долларга якин маблаг тежалади. Махаллийлаштириш даражаси сезиларли ошади.

Мисол учун, сендвич панеллар ва том ёпиш тунукалари таннархида мамлакатимизда ишлаб чикарилган махсулотнинг улуши 50 фоиздан 90 фоизгача етади. Шунингдек, бу курсаткич вентиляция ва хаво тозалаш тизимлари буйича 30 фоиздан 50 фоизгача, маиший электротехника ишлаб чикаришда 35 фоиздан 50 фоизгача ошади. Уз-узидан аёнки, бунинг натижасида махсулотларнинг нархи арзонлашади. Шунингдек, завод томонидан йилига 90 миллион долларлик махсулот экспорт килинади.

Мажмуада 700 га якин киши ишлайди. Лекин, турдош тармоклар билан бирга хисоблаганда, 5 мингта янги иш урни ташкил этилиши мумкин.

Тез орада янги корхона Бекободдаги металлургия комбинати билан якин хамкорликда фаолият юритади. Бугунги кунда Бекободда киймати 800 миллион доллар булган лойиха амалга оширилмокда – 1 миллион тонна махсулот чикариш кувватига эга куюв-прокат мажмуаси барпо этиляпти. Унинг махсулотлари Тошкент металлургия заводи учун хомашё булади. Шунинг узи рух ва полимер копламали листларнинг махаллийлаштириш даражасини 90 фоизга етказиш имконини беради», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

«Харакатларимизнинг асосий максади якин йилларда яхлит, «нолдан тайёр махсулотгача» булган металл ишлаб чикариш кластерини яратишдан иборат», – деди Шавкат Мирзиёев уз чикишида.

Давлат рахбари завод Тошкентда якинда ташкил этилган Янгихаёт туманида иш бошлаётганига эътибор каратди. Корхонада мухандис, лойихачи, металлург ва бошка мутахассисларнинг янги авлоди шаклланаётгани, бу эса келажакда бошка замонавий корхоналар учун мустахкам пойдевор булишини таъкидлади.

«Эсларингизда булса, биз коронавирус пандемиясидан кучли, кудратли булиб чикамиз, деб максад куйган эдик. Бугун бу мураккаб йил якунига етаётганда айтишимиз мумкинки, барча саъй-харакатларимиз ижобий натижасини беряпти. Куряпсизлар, дунёда нима буляптию, Узбекистонда нима буляпти. Худо хохласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг Сергели йуналишини хам очамиз. Илохим, мана шундай яхши кунларимиз куп булсин», – деди Шавкат Мирзиёев.

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров икки мамлакат уртасидаги хамкорликни, йирик лойихаларни куллаб-кувватлаётгани учун давлатимиз рахбарига миннатдорлик билдирди.

Келгуси йил апрелда Тошкент шахрида «Иннопром» халкаро инвестиция ва саноат кургазмаси утказилиши янги истикболли лойихаларни ишлаб чикишга хизмат килиши таъкидланди.

Россиянинг «Метпром» компанияси директорлар кенгаши раиси Станислав Лазуткин, Италиянинг «Даниели» компанияси бош директори Жакомо Марески Даниели, мехнат фахрийлари, ёшлар сузга чикди.

Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

6X8nUdWnCpzpKBJ2chpR-jEiK5h8GdOB

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 29 млрд доллардан ошди

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 2020 йилнинг 1 октябрь холатига 29,3 млрд. долларни ташкил этган. Бу …